www.ziyouz.com кутубхонаси
172
олишган: кафолат. Агар улар ЮБТКдай катта банкларнинг қулоғига лағмон ила бошласалар,
ўзларининг навбатдаги банк ишлари учун пулни қаердан оладилар?
— Бошқа банклар ҳам бор. Суғурта компаниялари ҳам бор, хайрия жамғармалари ҳам бор.
Мамлакатда оқилона фойдаланишни кутиб ётган пуллар тўлиб-тошиб ётибди.
— Вуди, қачон эсинг киради? Агар ўзининг асосий пул манбаларига панд бериб кетганида,
Арчи Никосни шунча узоқ сақлаб турган бўлармиди? Нима бўлганда ҳам, жин урсин, сен
нимага шама қилаяпсан ўзи?
— Мен сизга айтдим. Оддий қизиқувчанлик. Нима учун Бернсни ёллаганингизга
қизиқаётувдим-да.
— Энг аввало, уни Лумис ёллаб олмаслиги учун.
— Ўзидан кейин ўрнига қўйиш учунми?
Бэркхардт бош ирғади.
— Кўнглинг тўлдими?
— Ҳаддан ташқари. Умримда биринчи марта. Қулоқ солинг, — давом этди Палмер. — Менинг
нотиқлик сафаримда ортиқ маркиз Квинзберри1 нинг қатъий қоидалари бўлмайди. Мен омонат
банкларига қўлимга тушган ҳар қандай нарсани, агар у анча залворли бўлса, отишга тайёрман.
Аммо бошлашдан олдин мен сиздан қанчалик чуқур кириб бориш мумкинлигини аниқлашим
керак.
— Истаган чуқурликкача кириб боравер. — Бэркхардтнинг оқиш мовий кўзлари қисилди,
табассумдан тишлари тиржайиб кўринди. — Охир-оқибатда мен сени ҳар доим ишдан
ҳайдашим мумкин:
— Жумладан, — давом этди Палмер гўё эшитмагандай, — директорларингиз ва уларнинг
департаментлари фаолият доираси қанчалик чуқурликка эга ўзи? Агар бир ғишт ташласам,
одамларимиздан бирининг бошига бориб тегиши мумкин-ку?
— Эҳтимол. Менга, масалан, бунинг фарқи йўқ.
— Ҳиссадорларимизга нисбатан қанақа? — тиниб-тинчимасди Палмер. — Директорларга
нисбатан сизнинг санкциянгизни олдим, бизнинг акцияларимизга эгалик қилган сохта бевалару
етимларга нисбатан қандай?
— Ҳеч қандай муаммо йўқ.
— Сизнинг муносабатингиз менга ёқади. Генерал жанг арафасида ўз аскарларига дейди:
“Улар сизга зарар етказа олмайдилар”. Нима бўлганда ҳам акцияларнинг йирик халталарини
ким ушлаб турганини тушунтириб берганингизда яхши бўларди.
Бэркхардт гўштини еб тугатди ва аста-аста чайналганча ҳузур қилиб ўзини стул суянчиғига
ташлади.
— Буни ҳамма билади, Вуди. Ўзингни ҳеч нарсадан хабари йўқдай қилиб кўрсатиб нима
қиласан?
— Сизнингча, бунга вақтим мусоида этадими?
Бэркхардт елка учириб қўйди.
— ЮБТК акцияларини ҳар ким ҳам ола билади. Ҳар кимнинг ўз улуши бор. Менда 90.000
акция бор, худди шунчадан Гаррида ҳам, Клиффда ҳам, бошқа вице-президентларда ҳам бор.
Ўзаро ёрдамнинг йирик жамғармалари ва инвестиция банкларида ҳам кўп акциялар бор. Мен
нима дейишим мумкин, Вуди? Бундай акциялар ўзини муносиб деб топган ҳар қандай одамда
бор. Бошқа банклар ЮБТК акцияларини ушлаб турибдилар, суғурта компаниялари ҳам.
Маклерлар ЮБТК акцияларини ўз мижозларига сотмоқдалар, чунки мижозлар ЮБТКни талаб
қилмоқдалар. Грестларнинг жамғармалари. Нафақахўрларнинг жамғармалари. Мубашширлар
беваларининг аллақандай дафн жамғармаси 20.000 акцияга эга экан. ЮБТК акциялари ҳаддан
ташқари мустаҳкам. 1933 йилдан буён биз дивидендларнинг битта ҳам тўловини ўтказиб
юборганимиз йўқ. Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса дивидендлар қарийб 60 фоизга ўсди.
1954 йилда биз ҳатто акцияларни майдалаб юбордик. Агар 1945 йилда акционер ЮБТКнинг 100
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |