www.ziyouz.com кутубхонаси
169
— Ҳечқиси йўқ. — Палмер чап қўлининг галстук тўғноғичини олдинга ва орқага айлантириб
ўйнаётган бармоқларига қаради. — Ярим соатдан кейин, хўпми?
Бэркхардт бир лаҳза иккиланди.
— Унда ўзим келаман.
— Ихтиёрингиз.
— 12.40. “Юнион лиг”да.
— Йўқ, — эътироз билдирди Палмер, — молиявий нусхаларга тўлиб-тошмаган бирон жой
бўлса.
— Махфий гапинг борми?
— Жуда унақа эмас, — ишонтириб деди Палмер. — Жорий ишлар ҳақидаги ҳисоботларга
ўхшаш бир нарса. Яқин бир неча ҳафта ичи мен иш билан у ёқ-бу ёқларда бўламан, сиз билан
баъзи нарсаларни маслаҳатлашиб олмоқчи эдим.
— Вуди, сен менинг ҳеч қанақанги маслаҳатимга муҳтож эмассан, буни ўзинг биласан-ку.
— Келинг, сийқаси чиққан йўлдан сал четроқда кўришайлик. Иккинчи авенюда, менимча,
қирқинчи кўча атрофида тамадди қилиб олса бўладиган бир ресторанча бор.
— Бу айтганинг сийқаси чиққан йўллардан шу қадар узоқки, нақ тупканинг тубида, — деди
Бэркхардт. — Бўпти, Вуди. Сенинг, афтидан, олди-қочди китоблардаги саргузаштларга
ишқибозлигинг ҳали ҳам қолмабди.
— Ишқибоз бўлмаган борми ўзи? — сўради Палмер.
Бэркхардт жавоб беришга улгурмай, у гўшакни илди. Шаҳар телефони тугмачасини босди,
маълумотлар хонасидан ресторан телефонини аниқлади, у ёққа қўнғироқ қилиб, чоғроқ
дастурхонга буюртма берди.
Соатига қаради, ҳали вақти жуда кўп эканини кўрди ва ўриндиққа чалқа ётди. Ҳали вақт кўп
экан, ўйлади у. У ўзида жанг олдидаги кескинликни, айниқса, чуқур ҳис қилмоқда эди —
атрофдаги одамларга қаттиқ таъсир, қатор мақсадсиз, бир чақага қиммат ҳаракатлар —
ишқилиб, фикрни олдинга ўқдай отилиб кетишдан сақлаб қолиш учун қилинадиган ҳар
қанақанги чалғитувчи найранг. У тўғноғични стол устига ташлади ва оппоқ бошча тез айланиб,
кенг ёй ҳосил қилаётганини кузатиб турди. Кейин уни яна туртди ва бошчанинг айланишини
яна томоша қила бошлади.
Эрталабдан бери Палмернинг миясида шу фикр айлангани-айланган: агар ўз шубҳаларини
Бэркхардтга очиқдан-очиқ айтиб солса, тўғри қилган бўлармикан? Бу ўқ кўрган чумчуқ ростдан
ҳам кўп нарсани билармикан? Агар у ҳеч нимадан бохабар бўлмаса, унинг ғазаби кутилмаган
янгилик тақдим этармикан? Ишга фақат зарар етказиши мумкин бўлган бирон ҳаракат қилиши
учун йўл очиб берармикан? Борди-ю, Бэркхардт бирон нарсани билса ё ҳис этса, унинг
иштироклари Палмернинг шубҳаларига чек қўя олармикан? Ёки улар унга алмисоқдан қолган
гаплардай бўлиб кўриниб, Бэркхардтни Палмерга қарши тиш қайратиб қўярмикан?
Албатта, улар ҳақиқатдан йироққа ўхшаб кўринади, шу қадар йироқки, кишининг ақли бовар
қилмайди, шундай бўлса-да, уларда қандайдир маъно бор, ўзича қатъий фикрга келди Палмер.
Ҳа, энг ёмони шундаки, уларда барибир қандайдир маъно бор.
Палмер тўғноғични олди ва уни нима қилсам экан деб ўйланиб қолди. Галстугига тўғнаб
олгани ҳам худди шунақа эди. Ортиқчасини стол тортмасига ёки чўнтагига солиб қўйса бўлади.
Ёки ахлат саватига қараб улоқтирсинми? Улоқтирса нима бўлибди? Мошдеккина сопол бошли
бир бўлак темир-да. Наҳотки, у бу тўғноғични хотира сифатида асрайдиган даражада аҳмоқ
бўлса? Эй худо! У бошқа тўғноғичларга қўшилиб кетади-да, бори ҳам, йўғи ҳам бир гўр бўлади-
қўяди.
Виржиния бўлса уни асраб қўймоқчи. Бу унга нега керак экан?
Палмер тўғноғични кўкрак чўнтагига солиб қўйди-да, ўрнидан қўзғалди. У тез юриб катта
дераза олдига келди ва қуёшли қиш манзарасига разм солди. Гарчи дарахтлари қип-яланғоч
бўлса-да, Сентрал-парк тинч ва осуда, инсон қўли билангина яратилган олий даражадаги
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |