Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
171
бўлгансиз деб ўйловдим. 
— Бу ерда-я? Бу ерда ҳеч ҳам бўлмаганман илгари, — Бэркхардт гўштдан катта бўлак кесиб 
олди-да, санчқи билан уни икки буклади ва ликобчадаги тиниқ қизил шарбатга ботириб олиб, 
ея бошлади. — Ў-ў, мазалигини қаранг. 
Бэркхардт тез-тез чайнаб, тез-тез ютар эди. Сўнг санчқини қўйди-да, Палмерга қаради. 
Унинг митти тўғноғич боши санчиб қўйилгандек қорачиқли оч мовий кўзлари ҳозир 
катталашгандай туюлиб кетди. Мана, нечанчи мартаки, ўйлади Палмер, қизиқ, нима учундир 
Бэркхардт ҳар доим чарақлаган қуёш ва қаттиқ шамолга беткай туриб юриб келаётган одамни 
эслатарди.
— Бошла, Вуди. 1.30 да мен шаҳарда бўлишим керак. 
— Жадвалингиз шунақа тиғиз пайтда сизни бу ерга судраб келганим учун узр сўрайман. 
— Қўявер. Нимани ҳам яширардик. Гапир. 
Палмер энди учинчи стакан вискини майда-майда ҳўпларди. 
— Олдин айтганимдай, бунда ҳеч қанақа сир-асрор йўқ деб ўйлайман, — тушунтирди у. — 
Фақат миямга келиб қолди-да, биз ҳар доим бир хил ресторанларда овқатланиб ўрганганмиз 
ва... — У елка қисиб қўйди. — Мен сизга ўзимнинг нотиқлик сафарим истиқболи ҳақида 
гапириб бермоқчи эдим. Мен уни Мак Бернс истиқболи дегим келади. 
— У билан муносабатларингиз қандай? 
— Зўр. 
— Хурсандман. — Бэркхардт овқатга оғзини тўлдириб гапирарди. — Бу митти юнон билан 
бирга ишлаб кета олиш учун сенинг муомала қилиш қобилиятинг борлигини билардим. 
Палмер бир бўлак гўштни индамай чайнаб еди. Сўнг: 
— Ливанлик билан, — деди. — Мадомики, сиз уни шундай деб ўйлар экансиз, жин урсин, сиз 
уни нега ёлладингиз? 
— Мажбурликдан. У демократларга калит. 
— Демократлар бутунлай омонат банклари тарафдорлари ва бизларга қарши-ку. Уларга ҳеч 
қандай калит тўғри келмайди. 
Бэркхардт бошини чайқади-да, яхши чайналмаган луқмани ютиб юборди. 
— Ишонмайман бунга. Шундай бўлганида Жо Лумис Бернсни ўзи ёллашга ҳаракат қилмасди. 
— Бу қачон бўлган эди? 
Бэркхардт қўлини кенг ёйиб силтади: 
— Миш-мишлар қулоғимга ўтган баҳорда чалинганди. Жо Бернсни омонат банклари учун 
ёлламоқчи эди. Агар демократлар шунчалик якдил бўлсалар, уларнинг жипслашувлари учун 
шунча пулни исроф қилишнинг нима ҳожати бор эди? Бундан ташқари, Бернс бизнинг реклама 
агентлигимизда жамоатчилик билан муносабатлар бўйича бўлимни бошқаради. Бундан ҳам 
аниқроқ нима бўлиши мумкин? 
— Лумис Бернсни ёлламоқчи бўлган деб ким айтди сизга? 
— Аҳамияти йўқ. — Бэркхардт яна бир бўлак гўшт кесиб оғзига солди-да, чайнай бошлади. 
— Жин урсин, буни ўзинг ҳам билиб олаверсанг бўлади. Арчи Никос ўшанга шама қилганди. 
Палмер олдинга энгашди-да, ўз бошлиғига янада тикилиброқ қарай бошлади. 
— Никос шунақа ахборотларнинг ишончли манбаси эканми? 
— Э худойим-ей, бўлмаса-чи. Худди Гибралардай ишончли. 
— У Лумисга сизга яқин бўлгандай яқинми? 
— Мен фақат бир нарсани назарда тутаяпман, — уқдириб деди Бэркхардт. — У бирон 
нарсани хабар қилганида, бу ғоятда аниқ бўлади. — Бэркхардт чайнашдан тўхтади. — Сенга 
нима бўлди, Вуди? 
— Шунчаки қизиқиш. 
— Кўнглингда бошқа гап борга ўхшаяпти. — Бэркхардт аста бош чайқаб қўйди. — Халқаро 
банк ишлари билан шуғулланувчи бу арбоблар таклиф учун фақат биттагина дастакни топиб 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish