www.ziyouz.com кутубхонаси
168
Тушунгандирсиз?
— Ҳа. Мени ўзим билмаган нарса ҳақида валақлашда айблаш мумкин эмас.
— Ҳамма гап шунда.
— Унда, сизнинг Гарри Элдер билан қилган суҳбатингиздан келиб чиқадиган бўлсак, улар бу
заёмни олишмоқчи эмаслар деб ўйласам бўларкан-да?
— Сиз бунга қандай қараган бўлар эдингиз?
— Менми... — Жувон саросимага тушгандай йигитга қаради. Унинг кўзлари аста кенгая
бориб, оғзи ярим очилди. — Мен сўраган бўлардимки... — Жувон бошини чайқади: — Йўқ.
— Давом этинг.
— Мен ўз-ўзимдан Жо Лумис ҳақида сўраган бўлардим, — деди ниҳоят Виржиния ҳайратли
оҳангда баланд овоз билан. — Сўраган бўлардимки, Лумиснинг бир вақтнинг ўзида ҳам Жет-
Тех тарафини, ҳам омонат банкларнинг бўлимлари ҳақидаги таклиф тарафини олиши нимани
англатади, деб.
— Шунда нима деб жавоб берган бўлардингиз? — сўради Палмер.
— Мен... мен билмайман. Ҳақиқатан ҳам билмайман.
— Мен ҳам. — Ҳайҳотдай хонада Палмернинг овози маъюс жаранглади. У йўталиб қўйди. —
Ҳозирча билмайман, — қўшимча қилди у.
Сўзлар катта хонанинг тўрида бўғиқ акс садо берди. Узоқ жимликдан кейин Виржиния турди.
Унинг юзида, гўё ҳеч гап айтилмагандай, ҳеч қанақанги маъно йўқ эди. Шундай бўлса-да,
Палмер бунда қандайдир бошқа нарсани, гўё ҳеч нарса бўлмаганини намойишкорона
тасдиқловчи ясама бетарафликни пайқади. Жароҳатга малҳамни англади. У хиёл жилмайиб
қўйди ва бу ҳаракат унинг лабларини деярли оғритиб чўзгандек бўлди.
— Демак, — деди у, — шунчаки нимадир айтиш жоиз бўлганидан.
— Ўз жавобларим билан сизга ёрдам бера оламанми? — сўради жувон.
— Ҳозирча йўқ. Сиз, ҳарҳолда, ёрдам бериб бўлдингиз.
— Мен сизга ёрдам бермоқчиман.
— Мен ҳам сиздан илтимос қиламан. Хотиржам бўлинг.
— Ишонсам бўладими?
— Ҳа, — қатъий деди йигит.
— Унда мен машинкам олдига қайтай, — деди жувон. — Э, ҳа...
— Нимайди?
Жувон қўлини ўз кўйлагининг ёқасига суқди.
— Бу ерда бир нима бор, — деди у. — Мана. Бу сизники. — Жувон унинг йўқолган
тўғноғичини олди ва йигитга узатди.
— Эҳ худойим-ей! — У тўғноғични олди. — Раҳмат.
Жувон бош ирғаб қўйди.
— Мен уни ўзимда олиб қолмоқчи бўлган эдим.
— Лекин у ерда эмас. Бирон жойингизга санчилиши мумкин.
Жувон яна бош ирғади: — Биламан. — Жувон аста ўгирилди-да, эшик томон йўналди. —
Санчиб олиш мумкин, шунда тўғрироқ бўлади. — У эшикни очди-да, чиқиб кетди.
Ўттиз иккинчи боб
Палмернинг котибаси тушга яқингина охири Бэркхардтни топишга муваффақ бўлди.
— Лэйн, — деди Палмер гўшакка, — келинг, бирга нонушта қилайлик.
— Мен шаҳарнинг бошқа чеккасидаман, Вуди.
— Мен сиз билан ўша ерда кўришаман.
— Сени шунча узоққа овора бўлиб келиб юришингни истамайман, Вуди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |