Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Исломга қарши чиқиб, ўз ерларини ҳимоя қилган



Download 1,04 Mb.
bet12/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Умумий

Исломга қарши чиқиб, ўз ерларини ҳимоя қилган
муртадлар ҳақидаги фасл
Абу Юсуф айтади: агар муртадлар ўз ерларини ҳимоя қилиб, исломга қарши уруш қилсалар, уларнинг аёллари ва болалари асир олинади ва ўзлари мажбуран исломга қайтарилади. Абу Бакр (р.а.) диндан қайтган араблардан Бану Ҳанифа ва бошқа қабилаларнинг болаларини асир олган. Али ибн Абу Толиб (р.а.) ҳам Абу Бакр (р.а.) қилганидек Бану Нажия қабиласининг болаларини асир олган. Уларга харож солиғи солинмайди, агар уруш бўлиб, мағлуб бўлишларидан олдин исломга қайтсалар, жонлари ва моллари омонда бўлади ва улар асирга олинмайди. Агар мағлуб бўлганларидан кейин исломга қайтсалар, жонларини сақлаб қоладилар, лекин болалари ва аёллари асир олиниши ҳақидаги ҳукм ўз кучида қолади. Эркаклари эса озодлигича қолади, қул қилинмайди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Бадр жангида асир тушганларни қул қилмасдан, тўлов эвазига озод қилганлар. Абу Бакр (р.а.) ҳам Ашъас ибн Қайс ва Уяйна ибн Ҳиснни озод қилган, улар ўз жонларини сақлаб қолган кишига қул ҳам мавло ҳам бўлмаганлар.
Ридда аҳли ва бутларга ибодат қилувчилардан бўлган кишилар асир олинмайди ва жизя солиғига тортилмайди, улар қатл қилинади ёки исломга қайтарилади. Агар имом қатл қилиниш ёки исломга қайтиш таклиф қилинганларни мағлуб қилса, болалари асирга олиниб, ўзлари қатл қилинади ва улардан тушган ўлжаларнинг бешдан бир қисми Аллоҳ Ўзининг китобида санаганларга ва бешдан тўрт қисми эса урушда иштирок этган мусулмонларга тақсимланади. Бу қоида жоиз (қонуний)дир.
Агар имом уларни асир олишдан воз кечиб, озод қилса ва гуноҳидан ўтиб, ерлари ва мол-мулкларини ўзларида қолдирса, бу унинг ваколатидадир. Бу тўғри ва жоиз (қонуний)дир. У ҳолда уларнинг ерларидан ушр солиғи олинади, харож солиғи эмас. Чунки бунинг ҳукми харож солиғи олинадиган ерларнинг ҳукмига ўхшамайди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Баҳрайн, Ямома, Ғатафон, Тамим каби мушрик араблар яшайдиган кўплаб ҳудудларни босиб олганлар ва уларни ўз ҳолича қолдириб тарк этганлар. Лекин аскарлар ўлжа сифатида олган нарсалар олиб кетилган ва унинг бешдан тўрт қисми мазкур ўлжаларни қўлга киритишда иштирок этганлар ўртасида тақсимланган, бешдан бир қисми эса Аллоҳ Ўзининг китобида санаганларга берилган.
Аскарлар томонидан ўлжа сифатида олинган нарсалар ва Аллоҳ қишлоқ аҳолисидан мусулмонларга ўлжа (файъ) қилиб берган нарсалар билан бир хил эмас. Файънинг ҳукми бу ўлжаларнинг ҳукмидан бошқачадир. Бутларга сиғинувчи мушрик араблар, ажамлар ва аҳли китоблардан олинган ўлжалар бир хил бўлиб, уларнинг бешдан бири Аллоҳ Ўзининг китобида зикр қилганлар ва бешдан тўрт қисми шу ўлжаларни қўлга киритишда иштирок этганлар ўртасида тақсимланади.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish