Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Босиб олинган ҳудудлар аҳолиси ва бадавийларнинг ерлари ва моллари ўзларида қолиш шарти билан исломни қабул қилиши ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet10/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Умумий

Босиб олинган ҳудудлар аҳолиси ва бадавийларнинг ерлари ва моллари ўзларида қолиш шарти билан исломни қабул қилиши ҳақидаги фасл
Абу Юсуф айтади: Эй мўминлар амири, сен босиб олинган ҳудудлар аҳолиси жонлари ва ерларини сақлаш эвазига исломни қабул қилгани ва бунинг ҳукми қандай экани ҳақида сўраган эдинг.
Исломни қабул қилиш шартларига кўра, уларнинг жонлари омонда, моллари ва ерлари ўзларига тегишлидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида аҳолиси исломни қабул қилган Мадина, Тоиф ва Баҳрайнга солинганидек, ерларига ушр солиғи солинади.
Бадавийларга ҳам шундай, исломни қабул қилиш шартларига кўра, сув манбалари ва уларга қарашли ҳудудлар ўз қўлларида қолади. Бошқа қабиладан ҳеч ким у ерда бир қисми унинг ҳаққи бўлиб қоладиган бино қуриши ёки қудуқ қазиши мумкин эмас. Лекин улар у ерларда подаларнинг ўтлаши, чўпонлар ва мол-ҳолларнинг сув ичишига монелик қила олмайдилар. Ерларидан ушр солиғи олинади, улар ерларидан чиқарилмайдилар, ерларини бир-бирларига мерос сифатида қолдиришлари ва сотишлари мумкин. Шу каби аҳолиси исломни қабул қилган барча ҳудудлар ва у ердаги нарсалар ўзларида қолдирилади.
Имом унинг ҳукмронлиги ва адолатини тан олиш шарти билан сулҳ тузган мушрик қавмлар харож тўлайдилар. Улар зиммийлар, ерлари эса харож олинадиган ер ҳисобланиб, улардан сулҳ шартлари асосидаги нарсалар олинади, шартларга амал қилинади ва кўпайтириб юборилмайди.
Имом куч билан босиб олинган ерларни, агар шуни яхши деб ҳисобласа, уларни қўлга киритишда иштирок этганларга тақсимлаб беради, бу борада имомнинг ваколати кенгдир. Шунда бу ерлардан ушр солиғи олинади. Агар имом Умар ибн Хаттоб (р.а.) Савод ерлари борасида тутган йўли каби у ерларни тақсимлашдан кўра, эгаларида қолдиришни яхши деб ҳисобласа, шундай қилиши мумкин, у ҳолда бу ерлардан харож солиғи олинади. Шундан кейин имом мазкур ерларни улардан қайтариб олиши мумкин эмас, сабаби бу ерлар уларнинг мулки бўлиб, уни бир-бирларига мерос қолдиришлари ва сотишлари мумкин. Ер эгаларига харож солиғи солинади, лекин уларга имкониятларидан ортиқ нарса юкланмайди.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish