Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Сулҳ тузиш, куч билан босиб олиш ва бошқа йўллар билан қўлга киритилган ташландиқ ерлар ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet11/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
Умумий

Сулҳ тузиш, куч билан босиб олиш ва бошқа йўллар билан қўлга киритилган ташландиқ ерлар ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири, сен куч билан босиб олинган ёки аҳолиси билан сулҳ тузиб қўлга киритилган ерлар, улардаги баъзи қишлоқларда ишлов берилмаган ва бирор нарса барпо қилинмаган қаровсиз ерлар кўплиги, бу ерлар борасида қандай иш амалга оширилса яхшилиги ҳақида сўраган эдинг.
Агар мазкур ерларда бино барпо қилинмаган, экин экилмаган бўлса, улар қишлоқ аҳолисига ўлжа сифатида берилган, яйлов, қабристон, ўтин тайёрланадиган жой, мол-холларини боқадиган жой, бировга қарашли мулк ёки кимнингдир қўл остидаги жой бўлмаса – ўлик (ташландиқ) ерлар ҳисобланади. Ким у ерларни ёки унинг бир қисмини яроқли ҳолга келтирса, бу ерлар ўша одамга тегишли бўлади.
Сенга мазкур ерларни ўзинг хоҳлаган кишига тақдим қилиш, ижарага бериш ёки нимани яхши деб ҳисобласанг шундай қилиш ваколати берилган. Кимки ўлик ерни тирилтирса, у ер унга тегишлидир (Ўлик ер уни тирилтирганга тегишлидир).
Абу Ҳанифа (р.а.) шундай деган: ким ўлик ерни тирилтирса ва буни имомнинг ижозати билан қилса, у ер ўша одамникидир. Ким ўлик ерни тирилтирса-ю, бунга имомнинг ижозати бўлмаса, у ер ўша одамга тегишли бўлмайди. Имом ерни ундан олиб қўйиши, ерни ижарага бериши, тақдим қилиши ва яна бошқа ўзи хоҳлаганича йўл тутиши мумкин.
Абу Юсуфга шундай дейишди: Абу Ҳанифа бу гапни бирор нарсага асосланган ҳолда айтган бўлиши керак, ваҳоланки бу борада Пайғамбардан (с.а.в.) ҳадис келган: “Кимки ўлик ерни тирлтирса, у ер ўшаникидир”. Шундай экан ўша нарсани бизга тушунтириб бер, сен Абу Ҳанифадан бу борада далил келтириши мумкин бўлган нарсани эшитгансан деб умид қиламиз.
Абу Юсуф айтади: бу борада Абу Ҳанифанинг ҳужжати – у: “Ўлик ерни тирилтириш фақат имомнинг рухсати билан бўлади”, дейди.
Нима деб ўйлайсан, агар икки киши ишлов бериш учун бир ерни танлаб, бу ишда ҳар иккиси бир-бирига халақит берса, бу ерга уларнинг қайси бири ҳақлироқ бўлади? Агар бир киши ташландиқ ерга ишлов бермоқчи бўлса ва бу ер бошқа бир кишига тегишли бўлиб, унга мазкур ерда ҳаққи йўқлигини таъкидлаб: “Бу ер менга қарашли, унга ишлов берма, бундай қилишинг менга зарар келтиради” деса-чи?
Абу Ҳанифа мана шундай ҳолатларда имомни инсонлар ўртасидаги келишмовчиликни ҳал қилувчи қиляпти. Агар имом бир кишига ерга ишлов беришга рухсат берса, у ерга ишлов бериши мумкин ва бу рухсат жоиз (қонуний) ва тўғри бўлади, агар имом бундай қилишни ман қилса, мана шу ман қилиш жоиз (қонуний) бўлади. Имомнинг рухсат бериши ва ман қилиши инсонлар ўртасида айни бир ер борасидаги келишмовчилик ҳамда бир-бирига зарар келтиришини бартараф этади.
Абу Ҳанифанинг айтгани ҳадисга зид эмас, у “агар имомнинг рухсати билан ерга ишлов берса, бу ер унга қарашли бўлмайди”, деганида, бу ҳадисга зид бўларди, “ер унга қарашли бўлади” дейиши ҳадисга мувофиқдир, “имомнинг рухсати” билан дейиши эса, имомни инсонлар ўртасидаги хусуматни бартараф этиб ва бир-бирига зарар келтиришни олдини олиши учундир.
Абу Юсуф айтади: менинг наздимда агар бу борада ҳеч кимга зарар етмаса ва ҳеч ким бир-бири билан хусуматлашмаса Расулуллоҳнинг (с.а.в.) рухсатлари қиёмат кунигача жоиздир (қонунийдир). Агар бу борада кимгадир зарар етказилса, унда қуйидаги ҳадисга амал қилинади: “Бировнинг ҳаққини поймол қилиб экилган илдиз, ерга ҳақдор бўлиш учун асос бўлмайди”.
147. Абу Юсуф айтади: Ҳишом ибн Урва отасидан, у Оишадан (р.а.) ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким ўлик ерни тирилтирса, ўша ер уникидир ва бировнинг ҳаққини поймол қилиб экилган илдиз, ерга ҳақдор бўлиш учун асос бўлмайди”, дедилар.
148. Абу Юсуф айтади: Ҳажжож ибн Артат Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.): “Ким ўлик ўрни тирилтирса, ўша ер уникидир”, деганлар.
149. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Исҳоқ Яҳё ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким ўлик ерни тирилтирса, ўша ер уникидир ва бировнинг ҳаққини поймол қилиб экилган илдиз, ерга ҳақдор бўлиш учун асос бўлмайди”, дедилар. Урва: “Менга ўша хурмо дарахтини илдизи болта билан чопиб ташланганини кўрган киши айтган”, дейди.
150. Абу Юсуф айтади: Лайс Товусдан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ерларнинг қадимгиси Аллоҳга ва Унинг Расулига, сўнгра сизларга тегишлидир. Ким ўлик ерни тирилтирса, ўша ер уникидир. Ерни ўзлаштириб олган одам, уч йил унга ишлов бермаса, ерда ҳақи қолмайди”, дедилар.
151. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Исҳоқ аз-Зуҳрийдан, у Солим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) минбарда туриб шундай деди: “Ким ўлик ерни тирилтирса, ўша ер уникидир. Ерни ўзлаштириб олган одам, уч йил унга ишлов бермаса, ерда ҳақи қолмайди”. Бунинг сабаби, баъзи кишилар ерларни ўзлаштириб олар ва унга ишлов бермасдилар.
152. Абу Юсуф айтади: Ҳасан ибн Аммора аз-Зуҳрийдан, у Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.): “Ким ўлик ерни тирилтирса, ўша ер уникидир. Ерни ўзлаштириб олган одам, уч йил унга ишлов бермаса, ерда ҳақи қолмайди”, деди.
153. Абу Юсуф айтади: Саъид ибн Абу Аруба Қатодадан, у Ҳасандан ривоят қилади: Самура ибн Жундуб: “Ким ерни девор билан ўраб олса, ўша ер уникидир”, деди.
Абу Юсуф айтади: бизнинг наздимизда мазкур ҳадислар унда ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ҳамда бировнинг мулки бўлмаган ўлик ерлар ҳақида бўлиб, мана шундай ерни ким яроқли ҳолга келтирса, бу ер уникидир: у бу ерга ўзи экин экиши, экин экиш учун музораъа шартномаси асосида ёки маълум ҳақ тўлаш эвазига бошқа бировга бериши, у ерда суғориш ариқлари қазиши ва умуман ердан қандай фойда олиш йўллари бор бўлса, ана шундай ишлов бериши мумкин. Агар у ер ушр солиғи олинадиган ҳудудда бўлса эгаси ушр солиғи, агар харож солиғи олинадиган ҳудудда бўлса харож солиғи тўлайди. Агар у ерда қудуқ ёки ер ости ариғи қазиб чиқарса, ушр солиғи тўлайди.
Агар душман тарафдан бўлган баъзи бир кишилар ҳалок бўлиб, улардан ҳеч ким қолмай, ерлари қаровсиз бўлиб қолса, у ер бировнинг қўл остида бўлмаса ҳамда унга ҳеч ким даъвогар бўлмаса, бир киши у ерни эгаллаб, унга ишлов бериб, экин ва дарахтлар экса, ердан харож ёки ушр солиғи тўласа, бу ер унга тегишлидир.
Мана шу – мазкур масаланинг бошида мен сенга тавсифлаб берган ўлик ерлардир. Имомнинг бировга тегишли мулкни олишга ҳаққи йўқ бўлиб, фақатгина ишончли ва мустаҳкам далил асосида олиши мумкин. Имом бировнинг мулки бўлмаган ва ҳеч кимга қарашли бўлмаган ҳар қандай ўлик ерни хоҳлаган кишисига тақдим этиши, бу борада мусулмонлар учун энг яхши ва умум манфаатли деб ҳисоблаган ишни қилиши мумкин.
Агар мусулмонлар томонидан мушрикларнинг ерлари куч билан босиб олиниб, имом уни босиб олишда иштирок этган аскарлар ўртасида тақсимлаб берган ҳамда бешдан бирини давлат хазинасига ўтказган бўлса, бу ерлар ушр солиғи олинадиган ерлар бўлади. Мусулмон аскарлар ўртасида тақсимлангани сабабли бу ерлар ушр солиғи олинадиган ерга айланади ва кимки мана шундай ерни тирилтирса, у имом мазкур ерларни тақсимлаб берганлар тўлаганидек ушр солиғи тўлайди.
Агар имом худди Умар ибн Хаттоб (р.а.) Савод ерларини ўз аҳолиси қўлида қолдиргани каби фатҳ қилинган ерларни уни фатҳ қилишда иштирок этганлар ўртасида тақсимламасдан ўз аҳолиси қўлида қолдирса, бу ерлар харож солиғи олинадиган ерлар бўлади. Кимки мана шундай ерни тирилтирса, у имом ерларини ўзларида қолдирганлар тўлаганидек харож солиғи тўлайди.
Агар бир киши аҳолиси ерларини ўзларида қолдириш шарти билан исломни қабул қилган Ҳижоз ёки бошқа араб ерларидаги ўлик ерни тирилтирса, у ер ўша кишиники бўлади ва ундан ушр солиғи тўлайди. Агар бу ерлар мусулмонлар томонидан фатҳ қилинган мушрикларнинг ерлари жумласидан бўлса, кимдур унга ишлов бериб, мушриклар қўл остида бўлган сув манбалари орқали суғорса, бу ерлар харож солиғи олинадиган ерлар бўлади. Агар ерга ишлов беришда мазкур сув манбаларидан эмас, балки шу ерда ўзи кавлаган қудуқ ёки қазиб чиқарган булоқ сувидан фойдаланса, бу ерлар ушр солиғи олинадиган ерлар бўлади. Агар бу ерни олдин ажамларга қарашли бўлган дарё суви билан суғориш мумкин бўлса, шундай қиладими ёки йўқ, бу ерлар харож солиғи олинадиган ерлар бўлади.
Арабларнинг ерлари ажамларнинг ерларидан фарқлидир. Сабаби араблар билан улар исломни қабул қилишлари учун уруш олиб борилган, улардан жизя солиғи олинмаган, фақат исломга киришлари қабул қилинган. Агар ерлари ўзларида қолдирилса, у ерлардан ушр солиғи олинган. Агар имом ерларини ўзларида қолдирмасдан, уни фатҳ қилишда иштирок этганларга тақсимлаб берса ҳам у ерлардан ушр солиғи олинган.
Араблар борасидаги ҳукм ажамларникига ўхшамайди, сабаби ажамлар билан улар исломни қабул қилишлари ёки жизя солиғи тўлашлари учун уруш қилинган. Араблар билан эса фақат исломни қабул қилишлари учун уруш қилинган, улар ё исломни қабул қилганлар ёки қатл қилинганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.), у кишидан сўнг саҳобалари ёки халифалардан бирортаси мушрик араблардан жизя солиғи олганлари ҳақида маълумот йўқ, улар ё исломни қабул қилган ёки қатл қилинган.
Агар (насроний) араблар мағлуб қилинса, уларнинг аёллари ва болалари асир олинган. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳунайн жангидан кейин Ҳавозин қабиласининг болалари ва аёлларини асир олганлар, сўнгра уларни афв қилиб, озод қилганлар. Расулуллоҳ (с.а.в) фақат мушрик араблар билан шундай йўл тутганлар. Аҳли китоб бўлган араблар ажамлар каби бўлиб, улардан жизя солиғи олинган. Умар (р.а.) Бану Тағлиб қабиласига харож солиғининг ўрнига икки ҳисса закот солиғи солган. Расулуллоҳ (с.а.в.) Яман аҳолисидан ҳар бир вояга етган кишига бир динор ёки шу пулга тенг маъофир матосини солиқ солганлар. Бизнинг наздимизда улар аҳли китоблар билан бир хил даражададир. Расулуллоҳ (с.а.в.) Нажрон аҳолиси билан фидя тўлашлари эвазига сулҳ тузганлар.
Араб бўлмаган аҳли китоблар, мушриклар, бутларга ва оловга ибодат қиладиганларининг ҳаммасидан жизя солиғи олинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳижр аҳлининг мажусийларидан жизя солиғи олганлар. Мажусийлар мушрик бўлиб, аҳли китоб эмаслар. Бизнинг наздимизда мажусийлар ажамлардан ҳисобланиб, уларнинг аёлларига уйланилмайди ва улар сўйган ҳайвоннинг гўшти ейилмайди.
Умар ибн Хаттоб (р.а.) Ироқдаги араб бўлмаган мушрикларни камбағал, бой ва ўртаҳол табақаларга ажратиб, уларга жизя солиғи солган.
Араб ва ажамлардан бўлган ридда аҳли борасидаги ҳукм мушрик арабларнинг ҳукми каби бўлиб, улар ё исломни қабул қилади ёки қатл қилинади, улардан жизя солиғи олинмайди.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish