Меҳнат ва касб таълими



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ. Т.: 
2017. 
2.
Ўзбекистон Давлат стандарти. Олий таълим 5140900 – Касб таълими 
таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва 
зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган талаблар. Т. 2010. 
3.
Селевко Г.К. Энциклопедия образовательных технологий. В 2 т. М.: 2006. 
Т.1 - 816с., Т.2 - 816с. 
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ
КАСБИЙ-ПЕДАГОГИК 
КОМПEТЕНТЛИГИНИ ОШИРИШ 
М.Э.Aхмaтовa
БухДУ магистри, 
М.Ж.Тешаева 
Жондор саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси 
 
Узлуксиз таълим тизими олдига қўйилган давлат талабларига мувофиқ, 
таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнининг самардорлигини ошириш, 
илм-фаннинг сўнги ютуқларини амалиётга жорий этиш орқали ижодкор, 
ижтимоий фаол, юксак маънавиятли, касб-ҳунарли, Она Ватанга садоқатли, 
миллий ва умуминсоний қадриятларни ардоқлайдиган, ижодий ва мустақил 
фикр юрита оладиган, давлат, жамият ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис 
этадиган баркамол шахсни камолга етказиш каби муҳим вазифаларни амалга 
оширишни назарда тутади. Ушбу вазифаларни муваффаққиятли ҳал этиш 
таълим-тарбия жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан 
фойдаланишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида ўқитувчининг касбий 
компетентлигини ривожлантиришни талаб этади.
Ўқитувчининг касбий компетентлиги уларнинг ўзига ва ўз ишига 
нисбатан талабчанлиги, ўз ишининг устаси бўлиши, ўз соҳасининг сирларини 
ҳар томонлама чуқур билиши, ўзини-ўзи ривожлантирувчи ҳамда ўз 
қобилияти ва имкониятларини тўла ишга сола билиши, таълим муассасаси, 
оила ва маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўя олиши даражалари билан 
аниқланади. 
Халқимизнинг бой маънавий-маданий мероси, шарқона ва умумбашарий 
қадриятлар асосида мамлакат, миллат келажагини белгилайдиган илғор 
ғоялар, миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликнинг аҳамияти, юртимизда 
тинчлик ва барқарорликни сақлаш, минтақамизда яшаётган миллатларнинг 


126 
маданий, маърифий, маънавий тараққиёт илдизлари муштарак эканлигини 
тарғиб қилиши, диний экстремизм ва фундаментализмнинг асл моҳиятини 
ўқувчиларга очиб бериши, ўқувчиларда соғлом дунёқараш ва сиёсий 
маданиятни шакллантиришга раҳбарлик қилиши, маънавий-маърифий тарбия 
ишлар тизими учун зарур меъёрий ва услубий ҳужжатлар, тадбирларни 
ишлаб чиқиши ва тарбия жараёнини бошқаришни такомиллаштириб бориши 
унинг лавозим вазифаларига белгиланган талаблар сифатида келтирилган.
Педагог ходимларининг лавозим вазифаларига белгиланган талабларда 
раҳбар ва педагог ходимлар томонидан биринчи навбатда давлат сиёсатини, 
таълим соҳасига оид бўлган меъёрий ҳужжатларни, таълим-тарбия 
жараёнини илмий асосда ташкил этиш қоидаларини чуқур билиш ва ўз 
фаолиятида қўллаш кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилган. Педагоглар 
фаолият кўрсатиши мумкин бўлган лавозим вазифаларига белгиланган 
талаблар ва уларнинг касбий тайёргарлиги йўналишидаги манбалар бўйича 
ўтказилган назарий таҳлиллар ҳамда умумий ўрта таълим муассасасида 
педагоглар фаолият кўрсатиши мумкин бўлган йўналишлар ва уларнинг 
ўқувчиларда мустақиллик тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш 
йўналишидаги функционал вазифаларини аниқлашга имконият яратди. 
Таълим муассасасида ўқувчиларни Ватанга садоқат, миллий ғурур, юксак 
ахлоқ ва буюк аждодлар маънавий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга 
қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни режалаштириш ва 
бажарилишини таъминлаш; халқимизнинг бой маънавий-маданий мероси, 
шарқона ва умумбашарий қадриятлар асосида мамлакат, миллат келажагини 
белгилайдиган илғор ғояларни, миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлиликнинг 
аҳамиятини, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, минтақамизда 
яшаётган миллатларнинг маданий, маърифий, маънавий тараққиёт илдизлари 
муштарак 
эканлигини 
тарғиб 
қилиш, 
диний 
экстремизм 
ва 
фундаментализмнинг асл моҳиятини ўқувчиларга очиб бериш; ўқувчиларда 
соғлом дунёқараш ва сиёсий маданиятни шакллантиришга раҳбарлик қилиш, 
маънавий-маърифий ишлар тизими учун зарур меъёрий ва услубий 
ҳужжатлар, тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб 
бориш; педагог ходимлар ўртасида, шунингдек, ўқувчилар ўртасида 
мустақиллик, унинг мазмун-моҳияти ва зарурияти йўналишларида ёзма 
ишлар танловини ташкил этиш кабилар устувор вазифа бўлиши керак. Ўқув 
ишларини ташкил этиш ўқитувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш; фанлар 
бўйича услубий бирлашмаларнинг ишини ташкил этиш; таълим жараёнида 
фойдаланилаёт ган ва тайёрланаётган фан дастурлари, маъруза матнлари, 
илмий-методик қўлланма ва тавсиялар мазмунида ўқувчиларда мустақиллик 
тафаккурини ривожлантириш асосларининг шаклланганлик даражасини 
ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва такомиллаштириш; ўқувчилар 
билимининг сифати ва рейтинг тизими асосида баҳолашни ташкил этиш ва 
назорат қилишда уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур, юксак 


127 
ахлоқ ва буюк аждодлар маънавий меросига ҳурмат каби сифатларнинг 
шаклланганлик даражасини инобатга олиш талаб этилади.
Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Барча 
бўғинларда инсофли, диёнатли, билимдон, тажрибали раҳбар бошчилик 
қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг манфаати учун 
мардлик, жонкуярлик билан ишламас экан, ишларимиз кўнгилдагидек 
бўлмайди» деган фикрлари ҳам педагогик жараёнларнинг самарадорлиги 
ўқитувчиларнинг педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш 
йўналишидаги билими, кўникма ва малакаларига, уларнинг касбий ва шахсий 
сифатларига боғлиқлигини исботлайди. Корпоратив асослар ўқитувчиларда 
касбий компетентлиликнинг мунтазам ривожланиб боришида узлуксизлик ва 
узвийликни таъминлаш, халқнинг бой интеллектуал мероси ва умуминсоний 
кадриятлар асосида таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг 
самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, таълим муассасаларида 
ўқитувчиларнинг малакасига нисбатан меъёр ва талабларни белгилаш, 
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини 
жорий этиш, кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва 
ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, таълим мазмуни, 
таълим ва тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги, узлуксиз таълим тизимида ва 
кадрлар тайёрлашда изчилликни таъминлашни назарда тутади.
Ўқитувчининг педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш 
йўналишидаги 
билими, 
кўникма 
ва 
малакалари, 
қобилияти 
ва 
имкониятларидан таълимтарбия жараёнларини бошқаришда, ўқувчиларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштиришда қандай даражада фойдалана олиши, қулай 
таълимий муҳит даражаси ва унинг натижавийлиги, ўқувчиларда шаклланган 
ўқув мотивлари ва қизиқиш даражаси, рефлексив таълимий муҳитнинг 
шаклланганлиги уларнинг касбий компетентлилигига боғлиқ бўлади. 
Шундай экан, таълим муассасаси ўқитувчиларининг педагогик жараёнларни 
илмий асосда ташкил этиш ва уни бошқариш ҳамда қулай таълимий муҳитни 
шакллантириши учун бошқарувнинг турли хил замонавий усулларини 
билиши ва уларга асосланиши, ривожлантирувчи ғоялар йўналишини 
аниқлай олиши, илғор тажрибаларни ва фан-техника ютуқларини мунтазам 
ўрганиб бориши, уларни ўз фаолиятида татбиқ этиши, таълим-тарбия 
жараёнида ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш асосида 
уларнинг объективлиги ва фаоллигини ошира олиши зарур ҳисобланади. 
Фикримизча, таълим-тарбия жараёнларида ўқувчиларнинг фаолиятини 
такомиллаштириш ва таълим-тарбия жараёнларининг самарадорлигини 
оширишнинг энг асосий шартларидан бири – ўқитувчиларнинг инновацион 
фаолиятини ташкил қилиш заруратидир. Ўқитувчиларнинг инновацион 
фаолияти янгиликларни излаш, ўрганиш ва уларга асосланиш ҳамда илмий 
асосланган маълумотлардан фойдаланиш, педагогик, психологик ва 
ижтимоийиқтисодий янгиликларни ўзлаштириш асосида таълим-тарбия 
жараёнига инновацион ёндашув технологияларини жорий этиш орқали 


128 
педагогик жараёнлар самарадорлигини таъминлашдир. Таълим-тарбия 
жараёнларида 
ўқувчиларнинг 
фаоллик 
даражаси 
ва 
таълим-тарбия 
жараёнларининг 
самарадорлиги 
кўп 
жиҳатдан 
педагогик 
тизим 
компонентларининг 
ўзига 
хос 
хусусиятлари 
ва 
мазкур 
тизимни 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар 
ҳамда педагогик жараёнларни илмий асосда ташкил этиш ва унинг ҳуқуқий 
асослари, 
ўқувчилар 
жамоасининг 
фаолиятини 
ташкил 
этиш 
ва 
мувофиқлаштириш, бошқарув фаолияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари, 
педагогика ва таълим менежментининг асосий тушунчалари ва тамойиллари 
каби йўналишлар бўйича таълим муассасаси ўқитувчиларининг билим, 
кўникма ва малакалари даражасига боғлиқ. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish