БЎЛАЖАК КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИДА ЎЙИН
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
О.Т. Парпиев
НамМҚИ “Педагогика ва педагогик технологиялар” кафедраси катта
ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20
апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли “Олий
таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда
амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда
мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда “узлуксиз
таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига
122
мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш”
5
устувор вазифаси белгиланган. Шу нуқтаи назардан олий таълим
муассасаларида
бўлажак
касб
таълими
ўқитувчиларининг
касбий
компетентлигини ривожлантиришнинг амалдаги методикаси ва ўқув-услубий
таъминотини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш долзарб
ҳисобланади.
Жамият ривожланишининг ҳозирги даврдаги босқичи педагогика илм-
фани ва амалиёти олдига касбий фаолиятда юзага келувчи муаммоларни
мустақил ҳал қилишга қобил бўлган, олий ўқув юртида эгалланган
билимлардан фаол равишда фойдалана оладиган ташаббускор шахсни
шакллантиришдек муҳим вазифани қўяди.
Бўлажак
касб
таълими
ўқитувчилари
касбий
компетентлигини
шакллантириш босқичма-босқич динамик ҳаракатдаги фаолият бўлиб, уни
амалга оширишнинг ўзига шакллари, методлари ва воситалари яъни тизими
мавжуддир.
Ҳозирги кунда таълим мазмунини ривожлантириш билан боғлиқликда
бўлажак касб ўқитувчилари касбий компетентлигини шакллантириш жараёни
жадал ўзгартиришлар киритишни талаб этмоқда. Таълим мазмунини
лойиҳалаштириш,
индивидуаллаштириш,
табақалаштириш,
касбий
йўналтириш, қўшимча таълим дастурлари асосида таълим олувчилар
томонидан билимларни ўзлаштириш йўлларини эркин танлаш имкониятини
яратиб берувчи ўқитиш технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Бўлажак
касб
таълими
ўқитувчилари
касбий
компетентлигини
шакллантиришга бўлган ҳаракат таълим самарадорлигини ошириш томон
қўйилган муҳим қадамдир.
Касбий компетентлик ижтимоий ҳодиса сифатида қуйидаги асосий
таркиблардан иборат бўлади:
-
Мазмуни бўйича (педагогик, психологик, математик ва ҳакозолар)
-
Шакли бўйича (ошкора, яширин)
-
Фаоллилик йўлларига кўра (мавҳум, реал)
-
Ривожланиш динамикаси ва характерига кўра (стратегик, тактик).
Педагогик назария ва амалиётда бўлажак касб таълими ўқитувчилари
касбий компетентлигини шакллантиришга бўлган билиш-англашдаги
мустақиллиги ва фаоллигини ривожлантиришга ёрдам берувчи кўплаб
ўқитишга ёндашувлар юзага келган. Улардан бири бўлиб ўйинли
технологиялар ҳисобланиб, у Г.К.Селевконинг таърифига кўра билиш
жараёнида
талабаларнинг
фаоллигини,
мустақиллигини
ва
манфаатдорлигини ошириш, ўқув фаолиятини шахс учун аҳамиятли
фаолиятга айлантириш, янги билим ва маҳоратни эгаллашнинг сезиларли
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. –Т., 2017. – Б.39.
123
равишда енгиллаштирилиши имконини берувчи технология бўлиб саналади.
Ўйин технологиялари талабаларнинг фаоллаштирувчи ва ривожлантирувчи
воситалар тўпламига эга ҳисобланади. Бу айниқса, янги мавзуни ўрганиш
методи сифатида қўлланиладиган вазиятларга тааллуқлидир. Айнан мана
шундай вазиятларда ўйинли технология ўқитишнинг инновацион турларига
киритилиши мумкин.
Ўйин – бу инсон фаолиятининг универсал турларидан биридир. У
инсоният жамиятининг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан параллел
равишдаги ривожланиш йўлини босиб ўтган.
Ҳозирги замон мутахассисларини тайёрлаш жараёнининг ривожланиш
тарихи, уларнинг касбий тайёргарлигига бағишланган илмий адабиётларнинг
амалга оширилган таҳлили ўқитишда ўйинли технологияларни қўллашга
қизиқишларнинг тобора ўсиб бораётганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Шу
билан бирга бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш кўрсатадики,
таълим жараёнида бу технологиядан фойдаланиш муаммоси етарлича тадқиқ
қилинмаган. Жумладан, ўйинли технологияларни тузиш тамойиллари,
уларнинг функционал тузилмаси, уларни қўллашнинг ташкилий-педагогик
шарт-шароитлари шулар жумласидандир.
Ўйин технологияларида кўпинча ишбилармонлик ўйинларига алоҳида
эътибор берилади ва ўрин ажратилади. Уни қўллашнинг аниқ йўналишлари –
ўқув мақсадлари ёки реал илмий, ишлаб чиқариш, ташкилий вазифаларни ҳал
қилишга йўналтирилганлигидан қатъий назар ишбилармонлик ўйинлари
мутахассиснинг касбий компетенцияларини тўла ҳолда эгаллаш ҳамда
ривожлантириш имконини беради. Улардан фойдаланиш муаммоларини
жамоавий,
оммавий
тарзда
муҳокама
қилишга,
талабаларнинг
ва
ўқитувчиларнинг интенсив ўзаро ҳамкорлик қилишларига, улар орасида
жонли тарзда фикр алмашишга, ўрганилаётган мавзу мазмунини тўғри
тушунишнинг ҳосил қилинишига, уларнинг кундалик турмуш ва ишлаб
чиқариш амалиёти билан алоқадорлиги ўрнатилишига йўналтиради.
Ишбилармонлик ўйинларини мутахассиснинг махсус яратилган у ёки бу
ўқув
ёхуд
ишлаб
чиқариш
вазиятларидаги
реал
фаолиятининг
моделлаштирилиши сифатида олиб қараш мумкин. у касбий фаолиятга
тайёрланиш ва унга мослашиш, ижтимоий алоқаларга киришиш воситаси
ҳамда методи сифатида ўртага чиқади. Ишбилармонлик ўқув ўйинларининг
ўқитишдаги анъанавий методлардан фарқи шундаки, бунда уларнинг
ўргатувчи имкониятлари ўйинда касбий фаолиятдаги ҳаракатлар ва касбий
фикрлашнинг ўқув вазияти иштирокчиларининг саъй-ҳаракатлари билан
юзага келтириладиган ҳамда ҳал қилинадиган асосий қонуниятлари такрор
ҳосил қилинади.
Ўрганишлар натижасида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг
касбий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида педагогик туркум
фанларни ўрганиш жараёнида ўйинлар қўлланилишининг қуйидаги
методикасини келтириб ўтиш мумкин:
124
-
янги материални ўрганишдан аввал ўқув-ўйин топшириғини қўйиш;
-
ўқув материалини ўрганишда ўқув-ўйин топшириғини бажариш бўйича
талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш;
-
талабалар олган билимларнинг ўйиннинг тегишли босқичида қўллаш.
Ўйинлар аниқ педагогик мақсадга эга бўлиши керак; уларнинг мазмуни
ва қоидалари иштирокчиларнинг ёш хусусиятларига мос келиши керак, акс
ҳолда уларни тушуниб бўлмайди ва зарур натижа бермайди.
Умумий мақсадга эришиш жараёнида ўйин фаолиятида фикрлаш
фаолияти фаоллашади. Ўйинларда бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган бир
неча даражаларнинг мақсадлари амалга оширилади:
-
дидактик мақсад (фикрлаш доирасини кенгайтириш, билиш фаолияти);
касбий фаолиятда зарур бўладиган компетенцияларни шакллантириш;
-
тарбияловчи мақсад (мустақилликни, иродани тарбиялаш; маълум
ёндашишларни, вазиятларни, аҳлоқий. эстетик ва дунёқарашга оид
кўрсатмаларни шакллантириш; ҳамкорликни, жамоатчиликни яъни муомала
маданиятини, коммуникативликни тарбиялаш);
-
ривожлантирувчи мақсад (диққат, хотира, нутқ, тафаккур, тасаввур,
фантазия, ижодий қобилиятларни, рефлексияни ривожлантириш; мақбул
ечимни топиш кўникмасини ривожлантириш; ўқув фаолияти мотивациясини
ривожлантириш);
-
ижтимоийлаштириш
мақсади
(жамиятнинг
меъёрлари
ва
қадриятларига қўшилиш, муҳит шароитига мослашиш, муомалага ўргатиш,
психотерапия).
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик даражаси
унинг касбий компетенцияларини мустақил равишда амалга оширишида
намоён бўлади.
Бўлажак бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик
даражасини даражасини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1-даража – паст даража (Репродуктив). Репродуктив фаолият одатдаги
шароитларда алгоритм, йўриқнома бўйича амалга ошириладиган фаолият
билан боғлиқ.
2-даража – ўртача (самарали-ижро этилувчи, йўл қўйиладиган,
эвристик). Эвристик фаолият ўзгартирилган шароитларда умумий бўлмаган
(ноанъанавий) масалаларни ечишга йўналтирилган бўлиб, мутахассисдан
аввал ўзлаштирилган алгоритмни мустақил тўлдириш ёки ўзгартириш
кўникмасиги эга бўлишини талаб этади.
3-даража – юқори (ижодий, мақбул). Креатив фаолият шахснинг билим,
кўникмалари даражаси, фаолият сабаблари ва ифодаланган касбий муҳим
сифатлари билан белгиланади. (Кадина)
Тажрибалар
натижасида
ўйиндан
фойдаланишнинг
ўзига
хос
хусусиятларини
аниқлаш
мумкин.
Демак,
бўлажак
касб
таълими
ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўйин технологияларини қўллаш уларда
педагогик ҳодисаларнинг мураккаб оламига янада теран назар ташлашга,
125
улардаги муҳим алоқадорлик ва муносабатлар тизимини аниқлаб, вақт
ниҳоятда тиғиз бўлган вазиятларда асосланган қарорлар қабул қилишга,
юксак даражадаги педагогик тафаккур фазилатларини эгаллаб олишга ёрдам
беради. Бу эса олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими
ўқитувчиларини тайёрлашда ўзининг самарасини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |