129
•
Умумий ўрта таълим мактаблари 10-11синфларда ўқувчиларнинг касбий
тайёргарлигининг киритилиши ва педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжнинг
вижудга келиши.
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги, олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими марказининг қарорига мувофиқ
умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб
чиқариш мажмуаларида касблар бериш назарда тутилган. Мактаб
ўқувчиларини 1-9 синфларда технология дарсларида ўқув ишлаб чиқариш
мажмуаларида касбий тайёргарлик кўриш учун
касблар билан таништириб
бориш ва 10-11 синфда тўғри касб танлашга эришиш мумкун. Ўқув ишлаб
чиқариш мажмуаларида бир қанча касблар бўйича (ганч ўймакорлиги уста-
рассоми, гулқоғоз ёпиштирувчи, дурадгор, ёғоч ўймакори заргар, кафелчи,
мебель ишлари устаси, наққош, сантехник, сувоқчи,
токарь чилангар, гилам
тўқувчи, парда тикувчи, тикувчи, миллий таомлар ошпази, қандолатчи,
нонвой, заргар, зардўз, каштачи, дўппидўз) касбий тайёргарлик ўтказиш
назарда тутилган.
Технология дарсларида ўқувчиларга ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида
ўқитиладиган касблар бўйича бошланғич маълумотларга эга бўладилар.
Сервис хизмати йўналиши “Пазандачилик асослари” бўлимида озиқ-овқат
маҳсулотлари турлари, уларнинг таркибий қисми, озуқавий қиймати,
улардан таомлар тайёрлаш технологияси,
дастурхон тузатиш ва безаш,
дастурхонга тортиш одоби шакллантирилади ва миллий таомлар ошпази,
қандолатчи, нонвой, официант касбига қизиқишлари шакллантирилади ҳамда
касбларга оид дастлабки маълумотларга эга бўладилар. Пазандачилик
бўлимида миллий таом (ош, норин, хамирли таомлар, сомса) турлари бўйича
ошпазларнинг
фаолияти,
қандолат
турлари
ва
қандолатчиликдаги
йўналишлар, карвин санъати, нон турлари ва нонвойларнинг фаолиятлари,
дастурхон тузаш
ва таом тортиш, таомнома тузиш билан танишиб официант
касбига қизиқишлари шакллантирилади ва йўналтирилади.
Сервис хизмати йўналиши “Халқ ҳунармандчилиги технологияси”
бўлимида 5-синфда каштачилик, 6-синфда зардўзлик, 7-синфда қуроқчилик
санъати билан таништирилади ва касб ҳунар ўргатилади. Ўқувчиларга халк
ҳунармандчилигининг турларини ўргатиш орқали миллий маданиятни ҳамда
ижодий қирраларини ўзида шакллантира олади. Заргар, зардўз, каштачи,
дўппидўз, қуроқ тикиш касблари бўйича бериладиган дастлабки маълумотга
эга бўладилар ва шу касбларга қизиқишлари шакллантирилади.
Сервис хизмати йўналиши “Газламага ишлов бериш технологияси”
бўлимида 5-синфда кийим турлари, гавдадан ўлчов олиш тартиби, фартук ва
шапкачани
бичиш
ва
тикиш
технологияси,
6-синфда
кийимларни
конструкциялаш ва моделлаштириш, белдан кийиладиган кийим турлари ва
тайёрлаш технологияси, 7-синфда аёллар
куйлагини бичиш ва тикиш
технологиясини ўргатиш билан бирга тикувчилик, конструктор-модельер
130
парда тикувчиси касблари фаолияти билан таништирилади, касб ҳунар
ўргатилади ва шу касбларга қизиқишлари шакллантирилади.
Технология дарсларининг технология ва дизайн йўналиши бўйича
“Ёғочга ишлов бериш технологияси” бўлимида дурадгор,
мебель ишлари
устаси касблари, .”Полимер материалларга ишлов бериш технологияси”
бўлимида сантехник, “Рўзғоршунослик асослари” бўлимида гулқоғоз
ёпиштирувчи,
сувоқчи,
кафелчи
касбларига
қизиқишларини
шакллантирилади ва йўналтирилади. “Металлга ишлов бериш технологияси”
бўлимида токарь чилангар касблари, ” Халқ ҳунармандчилиги технологияси”
бўлимида ганч ўймакорлиги, ёғоч ўймакори касблари фаолияти билан
таништирилади, касб ҳунар ўргатилади ва шу касбларга қизиқишлари
шакллантирилади.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-9 синф технология дарсларида
бериладиган билим ва амалий кўникмалар касбларни тўғри танлашларида ва
10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш
мажмуаларида бериладиган
касбларни эгаллашларида асос бўлиб хизмат қилади. Касблар бўйича малака
талабларига асосан ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар
бўйича 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатишнинг зарурий
билимлар мазмунига ва амалий кўникмаларига қўйиладиган талаблар, касбга
ўргатиш сифати ва даражасини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади. Касбга
ўргатиш таълим дастурининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ
ўзлаштирган, мазкур Малака талабларини тўлиқ бажарган ва якуний давлат
аттестациясидан муваффақиятли ўтган умумий ўрта таълим мактабининг
ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари битирувчиларига меҳнат қилиш ҳуқуқини
берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги диплом бериш
белгиланган.
Шулардан келиб чиққан холда бўлажак (5112100 меҳнат таълими)
йўналиши бўйича ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш, “Технология ва
дизайн” ҳамда “Сервис хизмати” йўналишлари бўйича алоҳида ўқув режа
ишлаб чиқиш, ўқув дастурларида 51та касбларни йўналишлар
асосида
қамраб олиш орқали технология фани ўқитувчиларини тайёрлашда умумий
ўрта таълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш
мажмуаларида педагогик фаолият олиб бориш ҳуқуқини бериш имконияти
туғулади.
Do'stlaringiz bilan baham: