ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ Иқтисодий тахлил ва статистика кафедраси «Гулобод Мебель» МЧЖ да маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш йўллари («Гулобод Мебель » МЧЖ маълумотлари бўйича) мавзусидаги
КУРС ИШИ
Илмий раҳбар: проф. Пардаев М.К. Бажарди: ММр-120 магистранти Убайдуллаева П. САМАРҚАНД – 2021 МУНДАРИЖА Кириш ............................................................................................................ 1.Ўзбекистонда мебел бозори ва унинг ҳусусиятлари........................................
2. Маркетинг назариясида тадқиқотларнинг тутган ўрни ва тамойиллари
3. Замонавий маркетинг тадқиқотлари усулларининг тавсифи .....................
4. Самарқанд туманидаги “Гулобод Мебель” масъулияти чекланган жамияти тўғрисида умумий маълумот .................................................................................
5. Самарқанд туманидаги “Гулобод Мебель” МЧЖ си ассортимент сиёсати
Хулоса ............................................................................................................... Адабиётлар рўйхати ........................................................................................
Кириш Мамлактимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини оширмасдан, рақобатдош иқтисодиёт, пировард натижада эса рақобатдош мамлакатни барпо этмасдан туриб, ўрта муддатли истиқболда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланган демократик давлатлар даражасига олиб чиқишдек стратегик вазифани амалга ошириш мумкин эмаслиги юртбошимиз томонидан таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон саноат корхоналари жахон иктисодиети глобаллашуви шароитида ишлаб чикаришни модернизация килиш, техник ва технологик янгилаш, ракобатбардошлигини, шунингдек инвестиция жозибадорлигини ошириш, экспортга йуналтирилган махсулотлар хажмини купайтириш, бошкарув тизимини такомиллаштириш каби мухим вазифаларни хал этиши такозо килинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги «Янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1623-сонли қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ саноатни тубдан моджернизациялаш чоралари кўрилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кескин чоралар дастури борадаги саъйи-харакатлар янада кучайтирилиши, корхоналарга замонавий технологияларни кенг жорий этиш, ишлаб чикаришни махаллийлаштириш жараёнини ривожлантириш, бунинг учун инвестициялар жалб этиш доирасини кенгайтириш хамда улардан самарали фойдаланиш зарурлигини курсатмокда.
Шуни таъкидлаш жоизки, мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида халкаро алокаларнинг мустахкамланиб бориши самарали фаолият олиб бориш учун маркетинг имкониятларидан янада кенгрок фойдаланишни такозо этади.
Айнан рақобатбардош махсулот яратиш ва сотишнинг замонавий усулларини қўллаш ва унинг харидорлигини таъминлашда маркетингнинг ўрни беқиёсдир. Шу нуктаи назардан, Ўзбекистон мебель саноати корхоналари самарадорлигини янада оширишда маркетинг фаолиятидан самарали фойдаланиш мухим ахамиятга эга долзарб масалалардан бири хисобланади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳукуматимиз томонидан жорий этилаётган маҳаллийлаштириш дастурларининг маркетинг тадқиқотлари натижаларига асосланиб амалга оширилаётгани янги бозорларни эгаллаш, бозорларни янги турдаги маҳсулотлар билан тўлдириш ишларининг қийинчилик даражасини камайтирмоқда. Маҳаллийлаштириш дастури жўғрофий жиҳатдан асосан махсус иқтисодий зоналарга қаратилмоқда. Хусусан, янгидан ташкил этилаетган эркин индустриал-иқтисодий зоналари бугунги кунда мамлакатимизнинг янги бозорларни эгаллашнинг асосий омилларидан бўлган ишлаб чиқариш салоҳиятини модернизация қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда алоҳида ўрин эгалламоқда. “Навоий” махсус индустриал-иқтисодий зонаси кўплаб бошқа мақсадлар билан бир қаторда мамлакат иқтисодиётини бошқа мамлакатлар билан рақобатлаша оладиган даражага яна бир поғона кўтариш, жаҳонда рўй бераётган иқтисодий интеграциялашув жараёнларига мослаштириш мақсадида ташкил этилган эди. Айтиш мумкинки, амалда бу ўзини оқламоқда.
Бу кўрсаткичларга эришишимиз негизида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, ишланган маркетинг стратегиясини вақт ўтган сари мавжуд ҳолатга мослаштириб бориш каби ишларнинг бошқа кўплаб тадбирлар қаторида аҳамияти оз эмас.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳеч бир давлат иқтисодиёти маркетинг тадқиқотларисиз барқарор ўсиш суръатларига эга бўла олмайди. Яна шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, маркетинг стратегияси доимий равишда ўзгартиб, такомиллаштириб борилиши зарур. Янги вазиятга мослаштириш ишлари умумий ҳолда қуйидаги тадбирларни ўз ичига олиши мумкин:
– маҳсулотни табақалаштириш;
– технологияни ва маҳсулотни такомиллаштириш;
– янги сотиш тизимини ва каналларини яратиш, тажриба самарасини инобатга олиш;
– янги харидор сегментларини топиш, фаолиятнинг географиясини кенгайтириш;
– баҳо пасайишига тез жавоб берадиган харидорларни ўзига жалб қилиш учун баҳони пасайтириш.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг таркибий қисмларидан бўлган маркетинг йўналишидаги ишлар юқорида таъкидланганлар асосида олиб борилмоқда. Ўйлайманки, иқтисодиётнинг худди шундай тарзда ривожланиб бориши мамлакатимизнинг жаҳон хўжалигида муносиб субъект бўлишига ва пировардида халқимиз турмуш даражасини ошишига хизмат қилади.
Курс ишининг асосий мақсадларига битирув малакавий ишни бажариш учун маълумотларни тўплаш билан биргаликда маркетинг соҳасида корохналарнинг амалда бажараетган тадқиқотлари билан танишиши ҳисобланади. Шу муносабат билан курс ишида мен корхонани ишлаши билан танишибгина қолмай назарий маълумотларни тахлил қилиш билан ҳам шуғулландим.
Курс иши институтда таълим олиш жараенининг муҳим қисми ҳисобланиб, унда назарий изланишлар амалий изланишларга боғланиб кетишига шароит яратиб берилади.
Курс ишининг тайёрлаш учун қўшимча изланиш олиб бориш, ҳамда 2015-2017 йил маълумотларини тахлил қилиш бўйича маълумотларни тўлдириш киради. Бундан ташқари илмий изланишлар натижаларини амалиётда қўллаш ҳам вазифалардан бири ҳисобланади.
Курс иши мақсадларидан келиб чиққан холда ҳисобот иккита асосий бўлимдан иборатдир, яъни назарий қисм ва амалиёт қисми.
Назарий қисмда амалиёт изланишлар бўйича маркетинг тадқиқотларининг замонавий мазмуни, моҳияти ҳусусиятлари ва усуллари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Курс ишида “Гулобод мебель” масъулияти чекланган жамиятида маркетинг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар, ҳамда маркетинг тадқиқотларининг айрим натижалари жой олган.
Хулоса қисмида амалиёт ўташ жойи бўйича ва унинг натижалари бўйича қисқача тавсифлар ва таклифлар ўрин олган.