Тошкент кимё технология институти, Менежмент ва касб таълими факультети, «Сифат межменти ва махсулотлар хавфсизлиги» битирувчиси З.А.Махмудованинг «Дори воситаларини ишлаб чикариш корхоналарида GMP ва ISO стандартларини биргаликда жорий килиш» мавзусидаги битирув малакавий ишига Такриз Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати дори воситалари билан таъминлаш соҳасидаги сиёсатни белгилайди ва рўёбга чиқаради, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга доир соғлиқни сақлаш дастурларини тасдиқлайди ва маблағ билан таъминлайди, уларнинг нархларини назорат қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари дори воситалари, тиббий буюмлар муомаласини назорат қилади, дори воситалари билан таъминлаш давлат дастурларини маблағ билан таъминлайди.
З.А. Махмудованинг битирув малакавий иши кириш, учта бобдан ташкил топган асосий кисм, иктисодий қисм, хаёт фаолияти хавфсизлиги, хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан иборатдир.
Битирув малакавий ишининг мақсади сифатли дори воситаларини ишлаб чиқиш мақсадида халқараро GMP стандартларини қўллаш хисобланади. Кириш қисмида дори воститалара хақида маълумотлар келтирилган бўлиб, биринчи бобда дори воситаларини сифатини таъминлашда жорий этиладиган халкаро стандартлар. GMP ва ISO стандартлари талаблари, иккинчи бобда Дори воситаларини учун GMP ва ISO стандартларини биргаликда жорий килишда корхона учун куйиладиган талаблар, учинчи бобда Фармацевтик махсулотлари учун интеграллашган GMP ва ISO стандартлари қўлланиши (Стерил дори воситалари мисолида) аниқлаш усуллари ўрганиб чиқилган. Дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналарига GMP ва ISO стандартлари учун умумлашган моделини ишлаб чиқилди ва тавсиялар берилди.
З.А. Махмудованинг битирув малакавий иши камчиликлардан холи эмас:
Битирув малакавий ишида баъзи бир жузий камчиликларга йўл қўйилган
Ушбу камчиликка қарамасдан З.А. Махмудованинг «Дори воситаларини ишлаб чикариш корхоналарида GMP ва ISO стандартларини биргаликда жорий килиш» мавзусидаги битирув малакавий иши ижобий бахога лойик ва унга 5310900-«Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти» йуналиши буйича бакалавр малакаси берилиши мумкин.
Тақризчи “Тошкент ёғ-мой” АЖ бўлим бошлиғи Аширматов Ш.Э. Тошкент кимё технология институти, Менежмент ва касб таълими факультети, «Сифат межменти ва махсулотлар хавфсизлиги» битирувчиси З.А.Махмудованинг «Дори воситаларини ишлаб чикариш корхоналарида GMP ва ISO стандартларини биргаликда жорий килиш» мавзусидаги битирув малакавий ишига Хулоса Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати дори воситалари билан таъминлаш соҳасидаги сиёсатни белгилайди ва рўёбга чиқаради, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга доир соғлиқни сақлаш дастурларини тасдиқлайди ва маблағ билан таъминлайди, уларнинг нархларини назорат қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари дори воситалари, тиббий буюмлар муомаласини назорат қилади, дори воситалари билан таъминлаш давлат дастурларини маблағ билан таъминлайди.
Битирув малакавий ишининг мақсади сифатли дори воситаларини ишлаб чиқиш мақсадида халқараро GMP стандартларини қўллаш хисобланади. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар бажарилади:
халқараро GMP стандартларини ўрганиш;
ISO 9001 стандартларини ўрганиш;
GMP стандартлари билан ISO 9001 стандартлари биргаликда қўллаш;
З.А.Махмудова уз битирув малакавий ишида мақсадга эришиш учун қўйилган масалаларни тўлиқ ечишга муваффақ бўлган ва улар хулосада келтирилган.
Фармацевтик махсулотлари учун интеграллашган GMP ва ISO стандартлари қўлланиши (Стерил дори воситалари мисолида) аниқлаш усуллари ўрганиб чиқилган. Дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналарига GMP ва ISO стандартлари учун умумлашган моделини ишлаб чиқилди ва тавсиялар берилди.
З.А. Махмудованинг ўқиш жараёнида ўзини фаоллиги билан курсдошлари орасида ажралиб туради, жамоат ишларига мунтазам қатнашиб келади хамда ўртоқларидан уз ёрдамини аямйди.
З.А. Махмудованинг битирув малакавий иши аъло бахога лойик ва унга 5310900-«Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти» йуналиши буйича бакалавр малакаси берилиши мумкин.
Битирув малакавий иши рахбари
«сифат менежменти ва махсулотлар хавфсизлиги»,
Кафедраси доц., к.ф.н. Ахунджанов К.А.