Мавзу: Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш Режа



Download 99,5 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi99,5 Kb.
#35286
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу 1-1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш




Мавзу: 1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш


Режа:
1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча. ҲФХ фанининг мақсади ва вазифалари.
2. Хавф-хатар тушунчаси ва уларнинг турлари.
3. Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари ва усуллари.

Инсонни турли хавф–хатарлардан муҳофаза қилиш муаммоси Ер юзида узоқ аждодларимиз пайдо бўлишлари билан бир вақтда юзага келган. Бу муаммо ҳозирги кунга қадар ҳам инсоният олдида кескин муаммо бўлиб турибди ва кундан кунга хавфсизлик масаласи янада кўпроқ эътиборни талаб этмоқда. Агар башариятнинг илк даврларида инсонга асосан табиий хусусиятли хавфлар таҳдид солган бўлса, кейинчалик вақт ўтиши билан инсон ўз қўллари билан янги–янги хавф манбаларини ярата бошлади. Оқибатда инсон ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири бўлиб қолди.


Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги инсонларга таҳдид соладиган хавфлар, уларнинг келиб чиқиш қонуниятлари ва улардан химояланиш усуллари ўрганиладиган фан соҳаси ҳисобланади. Турли фалокатлар, ҳалокатлар ва офатлардан инсонлар ҳаёт фаолиятини сақлаш «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг мақсадларидан биридир.
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани 2009-2010 ўқув йилидан бошлаб барча олий ўқув юртларида ўқув жараёнига киритилган.
Мамлакатимизда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани нисбатан янги йўналиш бўлсада ҳаёт фаолияти хавфсизлиги масалалари билан қадим замонлардан бери кўп улуғ алломалар шуғулланиб келишган. Инсон ҳаётини ҳимоя қилиш муаммоларини биринчилардан бўлиб Аристотель (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) ва Гиппократ (эрамиздан аввалги 460-377 йиллар) ўрганган. Улар ўзларининг асарларида инсон учун қулай ва хавфсиз иш шароитларини кўриб чиқишган. Парацельс (1493-1541) ва Агрикола (1494-1555) тоғ иши (кончилик) билан боғлиқ хавфларни ўрганишган. Парацельс доза ва меъёр принципларига асос солган. Унинг таъкидлашича “Барча нарса ёки заҳар, ёки малҳам. Фақат қабул қилиш дозасига қараб у заҳар ёки малҳам бўлиши мумкин”. Агрикола бизнинг давримизгача етиб келган “Тоғ иши” (Кончилик) асарининг муаллифидир. Рамаццини (1633-1714) “Ҳунармандлар касалликлари” китобида ишлаб чиқариш гигиенасига асос солди. Россияда эса меҳнат муҳофазаси бўйича изланишлар кимёвий газларнинг кончиларга таъсирини ўрганган М.В.Ломоносовга (1711-1765) тегишлидир. К.Маркс (1818-1883) ва Ф.Энгельс (1820-1895) капиталистик ишлаб чиқаришда меҳнат шароити ва инсон хавфсизлиги муаммоларини ўрганишган. Уларнинг таъкидлашича “иқтисодий давр нима ишлаб чиқарилиши билан эмас, қандай ишлаб чиқарилиши билан фарқланади”. Биринчи марта меҳнат шароити меҳнат унумдорлигини таъминловчи ва қўшимча қиймат олиш манбаи, воситаси сифатида киритилди. “Меҳнатни кучайтириш”, “меҳнатни жадаллаштириш” (интенсификация труда) терминлари пайдо бўлди.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб саноатда техника ривожланиши муносабати билан, бир гуруҳ олимлар хавфсизлик муаммоси билан шуғулланганлар: Кирпичев В.Л. (1845-1913), Пресс А.А. (1857-1930), Ф.Ф.Эрисман (1842-1915), Никольский Д.П. (1855-1918), Левицкий В.А. (1867-1936), Скочинский А.А. (1874-1960), Каплун (1897-1943) ва бошқалар.
Улуғ ўзбек хакими Абу Али Ибн Сино (980-1087) ўз ишлари билан бундан 1000 йил мукаддам гигиена фанига асос солган. Абу Абу Райҳон Беруний эса табиат ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларини ўрганган. Зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто”да инсон ва табиат муносабатларига кенг ўрин ажратилган.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, фаолият хавфсизлигини таъминлаш масалалари тарихи ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани - илмий методологик фанлар қаторига кириб, унинг асосий мақсади, инсон ҳаёт фаолиятида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, оқибатларини ва уларни йўқотиш услубларини, хавфсиз иш шароитларини яратиш, табиий, техноген ва экологик фавқулодда вазиятлардан фуқароларни муҳофаза қилиш, уларни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ҳимояланишга тайёрлаш ҳамда жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатишдан иборат.
«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг марказий эътиборида “инсон- табиат-жамият” ривожланишининг мақсадлари ётади.
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанининг асосий вазифалари:
1. Хавфларнинг идентификациясини ўрганиш. Бунда инсон фаолияти жараёнида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, унинг хусусиятларини ва кўнгилсиз оқибатларини ўрганиш.
2. Ишлаб чиқариш жараёнларида ва хизмат кўрсатиш соҳаларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўрганиш.
3. Ишлаб чиқариш жараёнларида касб касалликларини камайтирадиган услубиятларни ишлаб чиқиш.
4. Фуқароларни турли хавфлардан, табиий офат, авария ва ҳалокатлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш.
5. Меҳнат жараёнларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чора- тадбирларини ўрганиш.
6. Табиий, техноген ва экологик шикастланиш ўчоқларидаги фуқароларни қутқариш ва тиклаш ишларини ўтказиш.
7. Жароҳатланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани тузилиш жиҳатдан тўрт бўлимдан ташкил топган.

Download 99,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish