Давлат мукофотига номзод



Download 1,02 Mb.
bet4/10
Sana25.02.2022
Hajmi1,02 Mb.
#279409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Убайдуллайева

Маркетинг тадқиқоти (ингл. marketing research) деб ахборот тўплаш, уни изоҳлаш, маркетинг хизматлари ва фирма раҳбарияти учун уларнинг буюртмалари бўйича бажариладиган баҳолаш ва башорат ҳисоб-китобларига айтилади. Маркетинг тадқиқоти ёки маркетинг ахборот-таҳлилий таъминоти маркетинг фаолиятининг ажралмас бир қисмидир. Ахборот ва унинг таҳлилини маркетингдан ажратиб бўлмайди. Маркетинг тадқиқоти – маркетинг амалий воситасидир.
Маркетинг тадқиқоти – маркетингнинг кўзлари ва қулоқларидир.
Маркетинг тадқиқоти маркетингнинг ахборот эҳтиёжларини қондириши кўда тутилган тадқиқотчилик фаолияти турини ифодалайди. Маркетингнинг асосий талабларидан бири бозор «шаффофлиги» ва унинг ривожланишини «олдиндан айтиб бериш мумкинлиги»ни таъминлаш ҳисобланади.
Маркетинг тадқиқоти – маркетингнинг ахборот-таҳлилий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳар қандай тадқиқотчилик фаолиятидир.
Маркетинг тадқиқотлари бозор жараёнлари ва ҳодисалари хақида ахборот тўплаш ва қайта ишлаш, шунингдек, излаб топиш ва сақлашдан иборат. У тўпланган материалларни систематик таҳлил қилиш, амалиётга тўғри келадиган назарий жиҳатдан асосланган хулосалар олиш ва ниҳоят, келажакдаги ривожланиш башоратини ўз ичига олади. Маркетинг тадқиқоти жараёнида рақобат шароитларида маркетинг қарорлари қабул қилиш учун ахборот-таҳлилий асослар яратилади. Маркетинг фирма фаолиятини, унинг ички ва ташқи муҳит элементларини, коммуникация каналлар тизимини боғлайди.
Бугунги кунга келиб, корхоналар фаолиятида маркетинг тадқиқотларини жорий қилишдан кўзланган асосий мақсад кичик ва йирик бизнес ривожининг янги ҳамда замонавий шаклга келтиришга, истеъмолчиларнинг хулқ-атвори, диди, рақобатчилар ва бозор конъюнктурасини ўрганишга қаратилган амалий изланишларнинг асосий йўналишларидан биридир.
Кескин рақобат шароитида корхоналар фаолиятида маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш ўз фаолиятини устувор деб билган ҳамда рақобатбардош корхоналар олдида турган муаммоларни ҳал этишга мўлжалланган жараён бўлиб, у қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, ҳар қандай корхона фаолияти давомида турли муаммоларнинг юзага келиши ва улар борасида ахборот тўплашни режалаштириш ва ташкил этишни тартибга солинмаганлиги ёки бу борада тўлиқ маркетинг ишларининг такомиллашмаганлиги;
Иккинчидан, корхона фаолиятидаги муаммолар ечимини топишда маркетинг тадқиқотлари асосида керакли ахборотни тўплаш борасидаги изланишларнинг шаклланмаганлиги;
Учинчидан, корхона фаолиятидаги муаммолар бўйича ахборот таҳлили ва олинган натижалар тўғрисида тайёрланган ҳисоботни ўз вақтида тақдим этишга бўлган эътиборнинг сусайганлиги;
Тўртинчидан, маркетинг тадқиқотлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорларни тайёрлашда маркетологни жалб қилинмаслиги ёки улар фикрини эътиборга олинмаслиги.
Дунё миқёсида ривожланиш йўлидан бораётган давлатларнинг асосий ютуқларидан бири сифатида юқори даражада маркетинг тадқиқотларини ташкил этгани ва унинг ҳар бир жараёнда самарали фойдаланаётгани кутилмаган даромадга эришишига сабаб бўлмоқда. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, ривожланган мамлакатлар ва халқаро тажрибалардан маълум бўлдики, маркетинг тадқиқотларининг амалий турларини иккита шартли гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин:
Муаммони ўрганиб ва унинг моҳиятини тушуниб, мақсадга етишга қаратилган маркетинг тадқиқотлари;
Муаммони ҳал қилишга қаратилган маркетинг тадқиқотлари.
Маркетинг тадқиқотлари ўзининг техникасига кўра тўртта “миқдорий таҳлил ва башоратлаш”, “синовдан ўтказиш”, “тажриба-синов ишлаб чиқариш ва тест,” “текшириб кўриш ва назорат” гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ бир нечта усулни қамраб олиши мумкин. Ушбу гуруҳлар таркибига кирувчи усуллар аниқ бир вазифани ҳал қилишга мослашган бўлади.
Маркетинг тадқиқотларидаги миқдорий таҳлил ва башоратлаш гуруҳида асосан қуйидаги учта тадқиқот усулидан кенг фойдаланилади:
биринчи тадқиқот усули сифатида сегментлаш тадқиқоти мавжуд бўлиб, бу усул потенциал харидорларнинг демографик ва психологик хатти-ҳаракатига оид маълумотларни ўрганишдан иборат, бу эса, ҳар томонлама харидор учун фойдали ҳисобланади;
иккинчи усул асосан, талабни аниқлаш усули бўлиб, бу усул жорий талаб даражасидан келиб чиқиб кутилаётган сотув ҳажмини ўрганади, бу эса, корхона фаолияти давомида маҳсулот ишлаб чиқаришни давом эттириш, бозор талабига мослашиш ёки маҳсулотнинг маълум бир турини ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни билдиради;
учинчи усул айнан, рақобатбардошлик даражасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда маҳсулотнинг бозордаги вазиятни таҳлил қилиш ҳисобланади. Бу усул асосан, мақсадли бозорни шакллантиришда ишлаб чиқариш корхонасининг маҳсулотини рақобатчиларга нисбатан қандай қабул қилинишини ўрганади.
Ҳозирда барқарор ривожланиш йўлидан бораётган корхоналар фаолиятида маркетинг тадқиқотларини ривожлантиришда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматларни амалда синовдан ўтказиш тартиби мавжуд бўлиб, бунда махсус гуруҳ ташкил қилиниб, қуйидаги тўртта тадқиқот усулидан фойдаланилади: нарх эластиклигини текшириш (price elasticity testing) усулидан; маркетинг концепциясини синовдан ўтказиш (concept testing) усулидан; товар маркаси номини синовдан ўтказиш (brand name testing) усулидан; товар маркаси обрўсини синовдан ўтказиш (brand equity testing) усулларидан.
Халқаро тажрибалардан маълумки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда брендга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди, бунда маҳсулотнинг жаҳон мамлакатлари тан олган сифат менежменти тизими (TQM)га жавоб бериши ISO талабларига жавоб бера олган маҳсулот юқорида кўрсатилган кўрсаткичга эриша олади. Бугунги маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар олдида турган асосий вазифалардан бири маркетинг тадқиқотлари асосида тажриба-синов тариқасида ишлаб чиқариши ва тестдан ўтказиш гуруҳи фаолиятига катта аҳамият қаратишлари лозим бўлади ҳамда бу жараёнда эса, қуйидаги учта усул тавсия этилади:
биринчидан, дастлаб ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни тестдан ўтказиш усули бўлиб, маркетинг тадқиқотларида бу усул биринчи қадам қўйиш деб аталади;
иккинчидан, истеъмолчилар ўртасида товардан фойдаланиш қобилиятини текшириш усули – маркетинг тадқиқотларида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу усул асосан, товарни ишлаб чиқаришга бўлган муносабатни ифодалайди;
учинчи усул айнан, реклама ва маҳсулот сотишни рағбатлантириш самарадорлигини ўрганиш бўлиб, маркетинг тадқиқотларида катта аҳамиятга эга.
Дарҳақиқат, юқорида келтирилган маркетингнинг тадқиқот усуллари бўлиб, ривожланган давлатларнинг маркетинг тадқиқотларида синовдан ўтган ва ўзининг иқтисодий нафлилигига эга бўлган ҳолда ташкил этилган бўлиб, асосан, замонавий корхоналар фаолиятида маркетинг тадқиқотларини ривожлантириш натижасида маҳсулот бренди ёки компанияларнинг обрўсини оширишга бўлган талабни кучайтириш лозим.
Ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган корхоналар учун максимал даражада кўп фойда олишнинг асосий шарти бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини истеъмолчилар ва рақобатчилар фаолиятига мослаштириш ҳисобланади. Рақобат шароитида ҳар қандай корхонанинг ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти маркетинг тадқиқотидан бошланиши керак, деган фикрни келтириб чиқаради. Ушбу тавсифнинг исботи сифатида маркетинг тадқиқотларининг замонавий усуллари бугунги кунда Ғарб давлатларида ҳам кенг тарқалган бўлиб, улар ўзига хос мақсад ва вазифаларга эга ҳамда муаммога комплекс ёндашиш имконини беради. Айниқса, маҳсулотни тестдан ўтказиш ва бу борада маркетинг тадқиқотлари техникаси қийин кечмоқда ва бу ҳолатни таҳлил қилиш ўзига хос мураккаб усуллардан биридир. Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи бу каби муаммоларни ўрганишга комплекс, яъни ҳар томонлама ёндашиши ва тўғри ечим топиш имконини бермайди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт тармоқлари ривожида ўтказилаётган маркетинг тадқиқотларини такомиллаштиришда асосан, етакчи тармоқларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни тестдан ўтказиш масалалари ҳали-ҳануз ўз ечимини топмаганлигини инобатга олган ҳолда маҳсулотларни тестдан ўтказиш техникасининг содда усулларини ишлаб чиқиш, ҳолатни таҳлил қилиш услубиётини такомиллаштиришдан иборат. Бунда асосан, истеъмолчи танловига эътибор бериш билан чекланишдан воз кечган ҳолда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтиш талаб этилади.
Бугунги кунда, иқтисодиёт тармоқларида яратилаётган маҳсулотларни истеъмолчи талабига мослаштириш, маҳсулотлар бозоридаги кескин рақобатни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда эса, аҳолига ҳизмат кўрсатиш маданияти ривожланиб бораётгани, истеьмолчиларнинг даромад ва хоҳиш-истакларининг йилдан-йилга ўзгариб бораётгани, ушбу бозорда янада истиқболли маркетинг тадқиқотлари концепциясини яратишни талаб этади. Бу эса, бевосита ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни кучайишига, халқаро сифат стандартларига жавоб берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришиш имкониятларини кенгайтиришга, аҳолини сифатли ва таннархи арзон маҳсулотга бўлган талабини янада чуқурроқ ўрганиш, товар ассортиментини кўпайтириш ҳамда сервис даражасини такомиллаштиришни кун тартибига қўймоқда. Маҳсулотлар бозоридаги энг асосий муаммолардан бири бу – корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг етарли даражада бозор брендига ёки ўз обрўсига эга бўлмасдан маҳсулотга бўлган талабнинг пасайишига сабаб бўлмоқда. Бу каби муаммоларни олдини олишнинг оқилона йўли эса, бозорни ўрганишда энг замонавий ва такомиллашган маркетинг тадқиқотларининг янги усулларини амалиётга жорий этишни тақозо этади.
Товар ишлаб чиқарувчи исталган корхона раҳбарияти бозордаги ҳолат, қўйилган мақсадлар ва бажарилувчи вазифалар характери ҳамда белгиланган стратегиядан келиб чиққан ҳолда қайси маркетинг тадқиқотларини ва қандай кетма-кетликда ўтказиш, қандай инсон ва молия ресурсларини ишга солиш, нимани ўз кучи билан қилиш, қайси тадқиқотларни четдан бажарувчиларга буюртма қилиш фойдали эканлигини ҳал қилишга мажбур. Инсон ва молия ресурсларини тежаш ва бунда маркетинг тадқиқотларини ўтказишда катта натижага эришиш учун ушбу муаммони истиқболда қандай бўлишини концептуал жиҳатдан кўриш зарур.

1- расм. Маркетинг тадқиқотларининг тамойиллари.


Ушбу концепцияни ишлаб чиқиш маркетинг тадқиқотларини бутун мураккабликларини билан кўришдан ташқари уни янада оқилона усуллари билан ҳал қилиш йўлларини белгилашга имкон беради. Бу эса янада муҳим аҳамият касб этади.
Мураккаб ва кенг миқёсли маркетинг тадқиқотларини ўтказишда тадқиқот концепциясини ишлаб чиқиш, унда муаммони батафсил очиб бериш, уни энг самарали усул билан ҳал қилиш йўллари ва воситаларини кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Бундай концепция асосида тадқиқот лойиҳасини, уни ўтказиш усулини ишлаб чиқиш, вазифаларни ифодалаш, ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш мумкин. Қуйидагида маркетинг тадқиқотларини ўтказишнинг турли йўллари кўрсатилган.
Ахборотлар тўплашда одатда маркетологлар, статистлар, менежерлар, дистрибьюторлар ва мутахассислар иштирлк этади. Тўпланган ахборотлардан унумли фойдаланиш эса, корхонанинг фақат мақсадга эришиш натижаларини тақозо этади.
Танланма ва ёппасига кузатувнинг фарқи шундаки, корхоналар учун тадкикотлар ва реклама ўтказиш жараёнлари қанчалик ҳаражатлари арзонга тушса, шунчалик корхона учун ютуқ бўлади. Шунинг учун танланма кузатув услубида битта ёки кичкина объект бвлгани учун, корхона вақт миқдори ва ортиқча ҳаражатдан ютади.
1. Бозор тадкикотларининг кузатув услуби товар, рақобатчилар, бозорнинг ўзи ва истеъмолчилар нуқтаи назаридан ўтказилади. Кузатиш услуби иқтисодий, ижтимоий соҳалар статистикасида кўп қўлланиладиган ахборот йиғиш услуби саналади. Кузатиш ўз навбатида бир қатор туркумлаш белгиларига кўра фарқланади. Бу хусусда иқтисодий статистикага оид дарсликлар ва ўқув қўлланмаларида етарли маълумотлар берилган.
2. Кузатиш асосида ўрганилаётган объект ёки жараёнга хос бўлган ахборотни ёппасига ёки танлама шаклда олиш мумкин. Ёппасига кузатиш муайян мажмуанинг барча бирликларини тадкик қилиш асосида амалга оширилади. Бундай кузатиш одатда кўп вақт, маблағ талаб қилади ва унинг натижалари тармоқлараро эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш, тегишли худуддаги саноат ва савдо корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳ.қ.
3. Кузатув режасини ишлаб чиқишда кузатилаётган шахслар фаолияти рўй берувчи вазият ва шароитларнинг муҳим тавсифномалари аниқлаб олиниши, яъни кузатувни қачон ва қаерда ўтказиш зарурлиги масаласи ҳал этилиши лозим.
Қуйида чуқур интервью, баённома таҳлили, проекция усули ва физиологик ўлчовлар каби сифат тадкикоти усуллари қисқача тавсифлаб берилади.
Чуқур интервью малакали интервьюер томонидан респондентлар гуруҳига нима сабабдан улар ўзини у ёки бу тарзда тутиши ёки маълум бир муаммо ҳақида нима деб ўйлашини тушуниш учун текширувчи саволлар беришда намоён бўлади. Респондентга ўрганилаётган мавзу бўйича саволлар берилади ва у бу саволларга эркин жавоб беради. Бунда «Нима учун сиз бу тарзда жавоб бердингиз?», «Сиз ўз нуқтаи назарингизни асослаб бера оласизми?» каби саволларни беради.
Маркетинг тадкикоти ўтказиш усулини танлашнинг дастлабки вазифаси маркетинг ахборотини тўплашда фойдаланиш мумкин бўлган айрим усуллар билан танишишдан иборат. Сўнгра ресурслар имкониятидан келиб чиққан ҳолда ушбу усуллар орасидан энг мос келувчиси танлаб олинади.
4. Сон тадкикотлари одатда ёпиқ турдаги структураланган саволлардан фойдаланишга асосланган турли сўровларни ўтказишга ўхшатилади. Бундай тадкикотларга хос бўлган хусуиятлар: тўпланувчи маълумотлар шакли ва уларни олиш манбаларининг аниқ белгиланиши, тўпланган маълумотларнинг фақат тартибга солинган жараёнлар воситасида ўтказиш.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish