ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топонидан ишлаб чиқилган “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да иқтисодиётни жадаллаштириш йўли сифатида “...принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш; ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш” каби вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу вазифалар маҳаллий корхоналар олдига замонавий бозор муносбатлари шароитида маркетинг тамойилларини қўллаш, халқаро рақобатбардошликни шакллантирилишини талаб қилади. Бунда аввало бозор воситалардан бўлмиш маркетинг тадқиқотлари шакллари ва усулларини пухта ўрганиш тақозо этилади. Шу муносабат билан бизлар курс ишида саноат корхоналарида маркетинг тадқиқотларининг назарий ва амлаий жихатларни ўрганиб қуйидаги асосий хулосаларга келдик.
Маркетинг тадқиқотлари замонавий маркетинг фаолиятининг асосий бўғинларидан ҳисобланади ва маркетинг назариясида энг катта ўринлардан бирини эгаллайди. Маркетинг фалсафасида тадқиқотлар натижалари ишлаб чиқариш учун асос бўлади.
Маркетинг тадқиқотлари кўзланган мақсадлар, бозор субъектлари, товар тури, бозор холати, ва бошқа кўплаб омиллар таъсири остида турли шаклларда ва кўринишларда олиб борилади. Шу билан биргаликда маркетинг тадиқиқотларини бир хил тамойиллар барлаштиради.
“Гулобод Мебель” МЧЖ си Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган бўлиб асосан ҳар хил турдаги мебель жихозларини ишлаб чиқаришга мослашган. Корхона ички бозорга мебель ишлаб чиқариб бугунги кунда 300 турга яқин ассортиментга эга. Бундун ташқари охирги учу йилда халдқаро бозорга чиқиб 750 минг АҚШ долдарга яқин махсулот экспорт қилган. Корхонада 102 киши иш билан таъминланган.
Маркетинг фаолияти асосан мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассислар томонидан амалга оширилади. Корхонада сотув бўлими ишлаб чиқарилган махсулотларни дилерлар ва дўконлар орқали реализация қилади.
“Гулобод Мебель” МЧЖ си маркетинг тадқиқотларида иккита йўлни танлайди: а) буюртмачининг истакларини аниқлаш ва буюртма бажарилиши даврида уларнинг қай даражада амалга оширилшини ўрганиш. Ушбу усул асосан индивидуал буюртмалар, яъни хоналарга мос равишда танланадиган мебеллер учун қўлланилади ва бунинг натижасида оммавий каталог мебелларга ҳам кенгайтирилади; б) Корхонада мавжуд намуналар ва каталоглар асосида потенциал истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини анкета сўровлари орқали аниқлаш.
Олиб борилган изланишлар натижасида бизлар корхонада маркетинг тадқиқотларини ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдик:
маркетинг тадқиқотлари усулларини кегайтириш, яъни бозор муносабатларида кенг қўлланиладиган эксперт сўровлари, фокус гуруҳ, панел тадқиқот ва бошқаларни қўллаш;
Маркетинг тадқиқотларида ахборотни тўплаш ва саралаш тизимин жорий қилиш, яъни маркетинг ахборотлари мониторингини юритишга қодир тузилмани шакллантириш;