Давлат мукофотига номзод



Download 1,02 Mb.
bet5/10
Sana25.02.2022
Hajmi1,02 Mb.
#279409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Убайдуллайева

Сифат тадкикотлари одамларнинг нима қилаётганлиги ва нима деяётганлигини кузатиш йўли билан ахборот тўплаш, таҳлил қилиш ва тақдим этишни қамраб олади. Кузатув ва хулосалар сифат характерига эга бўлиб, стандартлаштирилмаган тарзда амалга оширилади. Сифат маълумотлари сон шаклига келтирилиши мумкин, бироқ бундай олдин махсус жараёнларни ўтказиш талаб қилинади.
3. Замонавий маркетинг тадқиқотлари усулларининг тавсифи
Ҳар қандай илмий тадқиқотларни ўтказишда маълумотлар олиш учун ахборотларнинг икки манбаидан - бирламчи ва иккиламчи туридан фойдаланилади. Иккиламчи манбалар - бу доим биринчи навбатда ўрганиш зарур бўлган мавжуд маълумотлардир. Кўпчилик ҳолда бу маълумотлар кўзда тутилган тадқиқот йўналишларидан йироқ мақсадларда йиғилган бўлади. Шунинг учун уларни янги маълумотлар йиғиш ёки бирламчи маълумотлар билан тўлғазиш зарур. Ахборотлар манбалари орасидаги фарқ икки турли тушунча - кабинетли тадқиқот (desk research) ва кабинетдан ташқаридаги тадқиқот (field research)нинг мавжуд бўлишига сабаб бўлган. Юқорида келтирилганидек, кабинетли тадқиқот иккиламчи маълумотларни йиғиш мақсадида, кабинетдан ташқаридаги тадқиқотлардан олдин ўтказилади. Чунки зарур ахборотлар, уларни тизимлаштириш, тўлдириш зарур бўлса щам мавжуд бўлади. Бундан ташқари бу тадқиқотлар текшириш ёки экспертимент давомида айнан қандай маълумотлар олиниши лозимлигини аниқлаб беради. Шунингдек босма материаллар ахборот манбаи сифатида нисбатан олиш осон ва тўғри фойдаланилган ҳолда вақт ва пул маблағларини тежашга олиб келади.
Кабинетли тадқиқотлар фирманинг ўз ҳисоботини ўрганишдан бошланади. Ҳисоботни юргазишга мос бўлимлар жавобгар бўлса ҳам, маркетинг тадқиқотлар бўлими ҳисоботларни унификациялашнинг етарли даражасини таъминлаши ва шу орқали фирма учун ахборотлар базасини яратиши лозим. Бундай базис маълумотларни олиш мумкин бўлган ҳисобот ҳужжатлари қуйидаги фаолият соҳаларини қамраб олган бўлиши зарур.
Сотиб олиш (заҳира даражаси, ундан фойдаланиш тезлиги ва бошқалар).
Ишлаб чиқариш (ишлаб чиқариш миқдори, материаллар, ишчи кучи, товар заҳираларини ташиш ва сақлаш ҳаракатлари, уларни қайта ишлаш, қадоқлаш ва ўраш, устама харажатлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва бошқалар).
Кадрлар (ишчи кучи қиймати, кадрлар қўнимсизлиги, меҳнат унумдорлиги даражаси, сабабсиз иш қолдиришлар).
Маркетинг (сотишни рағбатлантириш харажатлари, маъмурий ҳаражатлар, алоҳида бозор ва товар маркалари бўйича маълумотлар ва бошқалар).
Сотиш (алоҳида товарлар бўйича қиймати, фойдадаги улуши, буюртмалар ҳажми, сотиш каналлари тури ёки харидорлари, сотиш ҳудудлари ёки агентлар бўйича).
Молия (баланс ҳисоботи маълумотлари).
Тадқиқотчи фирманинг юқорида санаб ўтилган ички материаллардан ташқари катта миқдордаги қўшимча ахборот манбаларидан ҳам фойдаланади. Уларни беш асосий категория асосида гуруҳлаш мумкин:
ґукумат маҳкамалари материаллари (маҳаллий ва хорижий).
Университет ва нотижорат тадқиқот ташкилотларининг нашрлари.
Савдо ва саноат ассоциациялари нашрлари.
Академик, касбий ва тижорат ойномалари.
Тижорат тадқиқот ташкилотларининг маърузалари.
Босма материаллардан ахборот манбаи сифатида фойдалганда, уларни йиғиш ва тизимлаштиришда қандай усулдан фойдаланилганлигини аниқлаш муҳимдир. Агар усуллар мос келмаса, уларни тўғридан-тўғри солиштирма таҳлил қилиш керак эмас. Бундан ташқари бу маълумотларнинг ишончлилигига тадқиқотчи тўлиқ ишонч ҳосил қилсагина фойдаланиш лозим. Барча босмали ахборот манбалари кўриб чиқилгандан сўнг ҳам асосий муаммони ечими топилмаган бўлса, у ҳолда кабинетдан ташқарида ўтказиладиган тадқиқотлар зарурий шартдир. Бундай соҳалар қуйидагилар ҳисобланади:

  1. рекламани тадқиқ қилиш (реклама эълонларлари самарадорлигини таҳлил қилиш, рекламани тарқатиш воситаларини ўрганиш, оммавий ахборот каналларидан фойдаланишни таҳлил қилиш, истеъмол аудиторияси ҳажмини аниқлаш);

  2. истеъмолчиларни ўрганиш (истеъмолчининг танлаш ва юқори қўйишини аниқловчи омилларни тадқиқ қилиш);

  3. тақсимотчи тури (сети) самарадорлигини таҳлил қилиш (тақсимоти тури муқобил таркибларини қиёслаш, юкни қайта ишлаш усуллари ва бошқалар);

  4. истеъмол хусусиятларини тадқиқ қилиш (янги маҳсулот ғоясини таҳлил, маҳсулотни истеъмолчини жалб қилган ҳолда синаш, мумкин бўлган истеъмолга ва бу товарни истеъмол қилувчилар таснифини аниқлаш ва бошқалар).

Бирламчи маълумотларни қуйидаги уч усуллардан бири ёрдамида йиғиш мумкин: кузатиш, эксперимент ва танланма тадқиқ, шунингдек уларни биргаликда қўллаш орқали йиғилади. Кузатиш энг оддий усул бўлиб, кўпчилик ҳолда қониқарли натижалар беради. Бу усулнинг моҳияти ўрганилаётган омиллар билан боғлиқ жараёнларни кузатишдан иборат. Бунга мисол, савдо биноларни режалаштиришда асосий усуллари бир бўлган, дуконга келаётган харидорлар оқимини ўлчашдир.
Кузатиш техникаси кузатувчининг ўз ишининг яхши билиш даражаси ва жараёнларга қанчалик ҳаққоний ёндошишига боғлиқ. Бу усулнинг чекланганлиги унинг яширин характердалигидир. Чунки кузатиш харидорлар онгида қандайдир акс таъсир этмаслиги лозим. Бундан ташқари ташқи кўриниш кўпчилик ҳолда харидорларнинг ички мотивини очиб бермайди.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish