142
МАЛАКА ОШИРИШ ТАЪЛИМИГА ИНТЕГРАТИВ ЁНДОШУВ
САМАРАДОРЛИК ОМИЛЛАРИДАН
А.Саломов
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
Сурхондарё вилояти ҳудудий марказининг, кафедра мудири, педагогика
фанлари номзоди, доцент
Ўзбекистон
Республикасининг
“Таълим
тўғрисида”ги
Қонунида:
Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқ
доирасига:
“...Ўқитишнинг
илғор
шакллари
ва
янги
педагогик
технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув
жараёнига жорий этиш.” - деб белгиланган.
Узлуксиз таълим тизимига оид илмий, методик тадқиқотларни ўрганиш,
таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, педагог - олимлар , амалиётчиларнинг
йиллар давомида илмий изланишлари кафолатланган натижа берадиган
замонавий педагогик ва ахборот коммуникатив технологияларини жорий
этиш, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш таълимининг
сифати ва самарадорлиги омилларидан бўлиб,
педагогнинг креатив,
коммуникатив , рефлектив фаолиятини такомиллаштиради.
Юртимизда таълим тизимини ахборотлашуви - глобал ижтимоий жараён
бўлиб,
ахборот
ресусларидан
ижодий,
мақсадли
фойдаланишга
йўналтирилган, ижодий меҳнатга бўлган эҳтиёж, фаолият турларидан бири
сифатида: ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, узлуксиз ривожланиб борувчи
илмий - методик, ижодий ёндошувларда фойдаланиш , ахборот , педагогик
технологияларини фан, таълим, ишлаб чиқариш технологияларининг
интеграциясидир.
(Интеграция – ўқув фанлари, дарс шаклларининг ўзаро
алоқадорлиги, бирлашиб кетиши, сингдирилиши, бирлашиб янги, барқарор
умумлашган – яхлит шаклини ҳосил қилиш. Лотинча “integratio”- тиклаш,
йиғиш, тўлдириш; “integr” тўлиқ, бутун, яхлит маънони билдиради.)
Малака ошириш таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагог ва
ўқитувчилар,
замонавий
ахборот
коммуникация
технологиялари,
воситаларини ўзлаштириб , педагогик фаолиятларида ижодий ёндошувлари
тизимли равишда билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришларини
фаоллаштиради.
Ахборот
коммуникация
технологияларининг
вақт
ўтиши
билан
мураккаблашиб, мукаммалашиб бораётгани, ўқитувчиларга замонавий
технологиялардан ижодий, мақсадли фойдалана билиш, ахборотлар билан
ишлаш маданиятли бўлиш каби талабларни қўймоқда.
Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида етарли билимли бўлган
ўқитувчи таълим жараёнида электрон оммавий
ахборот воситалардан
ахборот излаш, олиш, сақлаш ва узатишда, шунингдек,
Internetдан
фойдаланиш кабилардан ижодий , самарали қўллай олади.
143
Ўқитувчи замонавий ахборот коммуникация технологиялари соҳасида
тегишли билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришлари ҳамда илмий -
методик жиҳатдан ёндошувларни амалга оширишларида қуйидагилар
мақсадга мувофиқдир:
Назарий
билимларда:
компьютернинг
асосий
дастурлари:
матн
муҳарририда, электрон жадвалда ва маълумотлар базасида ахборотларни
сақлаш ва қайта ишлашни билиши; касбий фаолиятига тегишли
маълумотларни
Internetдан
излаш, олиш,
e – mail , ZiyoNet
тармоғи,
eduportal.uz
сайтлар ва видеоконференция каби ахборот узатишнинг электрон
усуллари ҳақида маълумотларга эга бўлиши;
ахборот коммуникацион
технологияларидан ўқитувчи инновацион фаолиятини ривожлантиришдаги
илмий, методик жиҳатларини ўзлаштириши; олинган маълумотларнинг тўғри
ва ишончлилиги тушуниши ва бу маълумотларни таълим жараёнида
интерфаол, педагогик технологиялардан фойдаланганда қонуний талаб
принципларига амал қилиши;
Кўникмаларда: электрон ахборотларни қидириш, жамлаш, ўзи яратиши,
тўпланган маълумотларни тизимлаштириши, реал ахборотни тажоввузкор
виртуалдан ажрата билиши; жамланган ахборотларни комлекс тушуниш ва
улардан ўз соҳасига мос воситалар ( тақдимот, гарфика, диаграмма ва б.)ни
ажрата
олиши ва фойдаланиши; соҳасига тегишли веб сайтларни излаш ,
топиш , форум ва
e – mail, Internet
хизматларига ижодий ёндошиш; ахборот
технологияларини креатив педагогик фаолиятида фойдалана олиши;
Малакаларда:
индивидуал
ва
гуруҳ
билан
ишлашда
ахборот
технологиялардан мақсадли фойдаланиш , тўпланган ахборотларни илмий,
методик даражаларини аниқлай олиши ;
Internetдан
фойдаланишда
масъулият , тегиши қоидаларга қатъий риоя қилиш; ахборот коммуникация
технологияларидан маданий , ижтимоий ва мутахассислиги соҳасидаги
тадбирларда иштирок этиш билан мустақил малака оширишга йўналтира
олиши керак.
Компьютерда анъанавий таълим методларининг самарали шаклларидан
фойдаланиб ўқув жараёнини ташкил этишда тақдимот ,
видео дарс
кўринишдаги ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятлари кенгдир.
Internet
тармоқларида ахборотларни тарқатишдаги вақт, макон ва молиявий
тўсиқларни сезиларли даражада камайтирилгани таълим тизими учун катта
аҳамиятга эга.
Малака ошириш таълимида ахборот коммуникация технологияларини
дарс жараёнига татбиқ этиш бўйича қисқа муддатли креатив семинар –
тренингларни ҳамкорликда ўтказилиши, ўқитувчиларнинг касбий, илмий -
методик маҳоратини оширишда самарали бўлиб , ҳамкасбларини ва хорижий
илғор тажрибаларини ўрганиш имкониятини беради.
( Креативлик - инглиз
тилидан “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи, ижодкор. Педагогик
тренинг - машқлар ва такрорлаш асосида малака, метод, муайян
таъсирларни мустаҳкамлашнинг амалдаги кўриниши; Шахсга интенсив