«МЕҲнат иқтисодиёти» фанидан амалий машғулотлар учун


– мавзу. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши



Download 0,51 Mb.
bet7/36
Sana20.12.2022
Hajmi0,51 Mb.
#891353
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
3.mehnat iqtisodi amaliy

3 – мавзу. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
(2 соат)


Иш билан бандлик – фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи ёки меҳнат даромади келтирадиган фаолиятдир.
“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 13 январда қабул қилинган бўлиб, унга 1998 йил 1 майда баъзи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Қонунда аҳолининг иш билан бандлигининг асосий принциплари ифодалаб берилган, бу тамойиллар иш билан бандлик муносабатларига бозор хусусиятидан келиб чиқади ва у бир неча тамойиллар билан ифодаланади. Биринчи тамойил фуқароларнинг унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларидан фойдаланишдан иборат фавкулодда ҳуқуқидир. Меҳнат қилишга мажбур этишга қандай шаклда бўлмасин, йўл қўйилмайди. Фақат қонунда алоҳида белгиланган ҳоллар бундан мустаснодир.
Аҳолини ҳисобга олишнинг амалий эҳтиёжи иш билан таъминлашнинг турларини ажратиб кўрсатиш зарурлигини назарда тутади. Масалан, тўлиқ, оқилона ва эркин танланган иш билан таъминлаш бўлади.
Тўлиқ иш билан таъминлаш – бу, касбга оид меҳнат билан таъминланиш бўлиб, у шахсга даромад келтиради ва ўзи ҳамда оиласининг муносиб турмуш кечиришига шароит яратади.
Аҳолининг иш билан окилона таъминланиши ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги бозор мувозанатига эришишни билдиради. Бундай ҳолда ишсизликнинг йўл қўйилиши мумкин (табиий) даражаси вужудга келади.
Эркин танланган иш билан таъминлаш шуни назарда тутадики, бунда ўзининг меҳнат қилишга бўлган қобилиятига (иш кучига) эгалик қилиш ҳуқуқи фақат унинг эгасига, яъни ходимнинг ўзига тегишли. Мазкур тамойил ҳар бир ходимнинг иш танлашида тўғри йўл тутишини, ҳар қандай маъмурий тарзда ишга жалб қилишни таъқиқлашни кафолатлайди.
Иш билан таъминлаш муносабатларини иқтисодий, демографик ва ижтимоий жараёнлар тақозо қилади. Унинг иқтисодий мазмунини ходим учун ўз меҳнати билан ўзига муносиб тарзда яшашни таъминлаш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишига ёрдам бериш имкониятида ўз ифодасини топади. Ижтимоий мазмун шахснинг таркиб топиши ва ривожланишида ифодаланади. Демографик мазмун иш билан таъминлаш аҳолининг ёш ва жинсий хусусиятлари, таркиби ва бошқалар билан боғлиқлигини акс эттиради.

Меҳнат бозоридаги вазият фақатгина бандлар ва ишсизларнинг абсолют сони орқали эмас, балкибандлик ва ишсизлик даражаси орқали ҳам баҳоланади.


Ҳақиқатдаги ишсизлик даражаси қуйидагича аниқланади.

Б УБ-ишсизлик даражаси


УБ= * 100 Б-ишсизлар
Эа Эа-Иқт.фаол аҳоли.

Иқтисодий фаол аҳоли сонини ҳисоблаш;


Эа =3+Б З-иқтисодиётда бандлар сони
Б-иш қидираётган ишсизлар.

Иқтисодий фаол аҳолининг бандлик даражаси қуйидагича


УЗ=3/Э *100.

Меҳнат ресурсларининг бандлик даражаси қуйидагига тенг:


УЗт = З/тр * 100.

МУСТАҚИЛ ЕЧИШ УЧУН МАСАЛАЛАР


1- МАСАЛА
2019 йилда мамлакат меҳнат ресурслари 86 млн.кишини ташкил қилган, ш.ж. меҳнатга лаёқатли ёшдагилар-81,3 млн.киши, ўсмир ва пенсия ёшидаги ишлаётганлар – 4,7 млн. киши. Улардан миллий иқтисодиётда бандлар (шахсий томорқа хўжаликда бандлардан ташқари) 69,5 млн. кишини; ўқиётганлар – 5,6 млн.киши; ҳарбий хизматчилар – 2,4 млн. киши; меҳнатга лаёқатли ёшдаги банд бўлмаганлар – 8,5 млн.киши, шу жум. мажбуран банд бўлмаганлар (иш қидираётганлар)3,3 млн.киши.
Иқтисодиётда иш билан банд бўлган меҳнат ресурслари улушини ва турли ижтимоий фойдали фаолият билан банд аҳоли улушини аниқланг. Бандликнинг турлари бўйича меҳнат ресурсларининг тақсимланиши самарадорлигини таҳлил қилиб, хулоса ёзинг.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish