Мустақил ечиш учун масалалар



Download 22,61 Kb.
Sana11.07.2022
Hajmi22,61 Kb.
#773860
Bog'liq
MASALALAR


МУСТАҚИЛ ЕЧИШ УЧУН МАСАЛАЛАР
МАСАЛА
Агар жорий йил бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлса келаси йилнинг бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини аниқланг: йил бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 70 млн. киши; йил давомида меҳнатга лаёқатли ёшда ўлганлар - 0,2 млн.киши; ушбу йилда меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ёшлар - 2 млн.киши; жорий йилда пенсия ёшига етганлар-1,6 млн. киши.

МАСАЛА
Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 80 млн.кишини ташкил қилади, ш.ж. ишламайдиган 1-11 гуруҳ ногиронлар - 1,2 млн.киши; ишлайдиган ўсмирлар-0,1 млн.киши; ишлайдиган пенсиянерлар - 4,5 млн.киши.


Меҳнат ресурслари сонини аниқланг.

МАСАЛА
Шаҳарда аҳоли сони 120 минг кишини ташкил қилади, базис даврда аҳолининг ўсиш коэффиценти-100 промилл, меҳнат ресурслари улуши - 50%.


Меҳнат ресурсларининг аҳоли сонидаги улуши ўзгармагани ҳолда режалаштирилаётган давр бошига аҳоли ва меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини аниқланг.

МАСАЛА
Агар меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 750 минг киши бўлса, улардан меҳнатга лаёқатли ёшдаги 1-11 гуруҳ ногиронлар -10 минг киши, 16 ёшгача бўлган ишловчи ёшлар - 15 минг киши, меҳнатга лаёқатли ёшдан юқори ёшда ишловчилар - 55 минг киши бўлса шаҳардаги меҳнат ресурслари сонини аниқланг.


МАСАЛА
Агар режалаштирилаётган давр бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1 млн.киши; меҳнатга лаёқатли ёшга кирувчи аҳоли сони 30 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдан чиқиб кетувчилар - 22 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшда ўлганлар - 5 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдаги механик ўсиш - 3 минг киши бўлса режалаштирилаётган давр охирида меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини аниқланг.


МАСАЛА
Йил бошида меҳнатга лаёқатли ёшдаги вилоят аҳолиси 1 млн. кишини ташкил қилган, пенсия ёшидаги ва 16 ёшгача бўлган ишловчилар сони 40 минг кишидан иборат.


Йил давомида меҳнатга лаёқатлилар таркибида қуйидаги ўзгаришлар юз берди: 250 минг киши меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган; 90 минг киши бошқа вилоятлардан кўчиб келган; пенсия ёшида ишловчилар 20 минг киши; пенсия ёшига, ногиронликка ўтганлар ва ўлганлар 200 минг киши; 15 мингта пенсионерлар ишлашдан тўхтаган; меҳнатга лаёқатли 75 минг киши бошқа худудларга кўчиб кетган.
Йил боши ва охирида меҳнат ресурслари сонини; меҳнат ресурсларининг умумий, табиий ва механик ўсишни ҳамда мос равишда меҳнат ресуслари ҳаракати коэффицентларни ҳисобланг.

МАСАЛА
Аҳолининг умумий ўсиш коэффиценти 10 промилл, аҳолининг умумий сонидаги меҳнат ресурслари улуши базис даврига нисбатан 0,01 пунктга пасайиши, режалаштирилаётган давр бошида аҳоли сони 10 млн.киши, меҳнат ресурслари - 6 млн.кишини ташкил қилгани ҳолда ҳудуд бўйича меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини ҳисобланг.


МАСАЛА
Йил бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1 млн.киши; меҳнатга лаёқатли ёшга тўлганлар 30 минг киши; шу ёшлардаги ўлганлар 5 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдан ошганлар 35 минг киши; бошқа ҳудудлардан келганлар 350 минг киши; кетганлар - 100 минг киши бўлса йил охирида ҳудудда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонини аниқланг.


9 - МАСАЛА


Табиий ўсиш коэффиценти 20 промиллл, механик ўсиш коэффиценти 30 промилл бўлса шаҳар аҳолисининг ва меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини аниқланг.
Барча аҳоли сонидаги меҳнат ресурслари улуши базис даврига нисбатан 0,01 пунктга юқори. Режалаштирилаётган давр бошида аҳоли сони 1 млн. киши, меҳнат ресурслари - 500 минг кишини ташкил қилган.

10- МАСАЛА


Ҳудудда меҳнатга лаёқатли аҳоли 2 млн. кишини ташкил этади. Шулардан ишламайдиган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари 80 минг киши, ишловчи ўсмирлар 10 минг киши, ишловчи пенсионерлар 180 минг кишини ташкил этган бўлса ҳисобот даврида жами меҳнат ресурслари сонини аниқланг.

МАСАЛА
Туман аҳолиси 01.01.09 йилда 530 минг кишини, 01.01.2010 йилда эса, 570 минг ташкил этади. Йил давомида туманда туғулганлар сони 6300 киши ва вафот этганлар сони 4200 киши. Шу йил туманга доимий яшаш учун 44800 киши кўчиб келган ва тумандан 6900 киши кўчиб кетган. Туман аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатлари натижаси ва интенсивлиги коэффицентини топинг ва хулоса ёзинг.


МАСАЛА
Шаҳар аҳолиси 01.01.09 йилда 500 минг киши, 01.01.10 йилда эса - 480 минг кишини ташкил этади. Шаҳар кўчиб келиш коэффиценти йилига 7% фоизни, кўчиб кетиш коэффиценти йилига 10% эканлиги маълум бўлган ҳолда аҳолининг механик ўсиш коэффицентининг топинг.


МАСАЛА
Ҳудуднинг аҳоли сони 2 йиллик давр бошида 100 минг.кишини шундан меҳнат ресурслари салмоғи 60 фоизни ташкил этади. Ҳудуднинг 1 ва 2 йил даври учун меҳнат ресурсларининг сонини қуйидаги маълумотлар асосида аниқланг:


1 йилда аҳоли сони йил бошига нисбатан 1 фоизга ошган. 2 йилда эса 1 йилга нисбатан 1,5 фоизга ошган. Меҳнат ресурсларини умумий аҳоли сонидан салмоғи 1 йилда йил бошидагига нисбатан 0,015 га 2 йилда эса 0,02 га камайган.

МАСАЛА
Вилоят аҳолиси 31.12.2008 йилда 300 минг кишини ташкил қилди. Йил давомида вилоятда 3025 туғулганлиги ва ўлиш коэффиценти 11% эканлиги маълум бўлганда 2004 йилда вилоят аҳолисининг умумий ўсишини топинг.


МАСАЛА
Йил бошида худуддаги меҳнат ресурсларининг сони 2100 минг кишини ташкил этди. Йил давомида 160 минг кишини ишлаётган ўсмирлар ташкил этди.


280 минг киши пенсия ёшига етди, улардан 100 минг киши ишини давом эттирди (йил давомида); меҳнат ресурсларини таркибидан 9 минг киши 1 ва 2 гуруҳ ногирони бўлди, 7000 киши эса вафот этди. Ҳудудда меҳнат ресурсларининг механик ҳаракати қолдиғи 1 йилда 25000 кишини ташкил этди.
1 йилда ҳудуддаги меҳнат ресурсларининг сонини ўзгаришини ва унинг йил оҳиридаги сонини аниқланг.

МАСАЛА
Вилоят аҳоли сонини ҳисобга олиш санасида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 1 млн.кишини, шундан 45 фоизи шаҳарда яшаши, қолгани эса қишлоқда яшаши аниқланади.


Қуйидагилар аниқ бўлганда рўйхатга олишдан кейинги йил бошидаги меҳнат ёшидаги шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонини топинг.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 40 минг киши (25 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Меҳнатга лаёқатли ёшдан чиқадиган аҳоли сони 22 минг киши (12 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги ўлганлар сони 5 минг киши (3 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Шаҳар чегарасидан меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган 3 минг киши чиқиб кетди (2 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Download 22,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish