«МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ»
фанидан амалий машғулотлар учун
материаллар
“Меҳнат иқтисоди ва социологияси”
йўналиши
Қисқача мазмуни: Ушбу амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма намунавий дастур, ишчи ўқув режа, давлат таълим стандартлари талаблари асосида тайёрланди. Ушбу кўрсатманинг қисқача мазмуни қуйидагилардан иборат: Меҳнат ва у билан боғлиқ бўлган жараёнларни илмий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, шунингдек корхоналарда меҳнатни илмий ташкил этиш, уни нормалаштириш, кадрлар ва улардан самарали фойдаланиш йўллари, кадрлар классификацияси, қўнимсизлиги масалалари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари, меҳнат жамоасини жипслаштириш, уларга яратилган шарт-шароитлар, меҳнат ресурслари ва унинг балансини тузиш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш, меҳнат унумдорлиги, фан-техника тараққиёти ва унинг корхоналардаги аҳамияти, иш вақти ва ундан самарали фойдаланиш, ишчиларга иш хақи тўлашнинг моҳияти ва шакллари, ишчиларнинг меҳнатга мослашиши, меҳнатга жалб қилиш усуллари, меҳнат жамоасида вужудга келадиган низолар ва уларни бартараф қилиш йўллари каби масалаларни таҳлил қилиш амалиётини шакллантиришга қаратилган.
1-мавзу: Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни (2 соат)
Меҳнат – инсоннинг муайян эҳтиёжларини қондира оладиган ва ўзига керак бўладиган моддий ёки маънавий неъматлар (буюм, товар, хизмат, фан, маданият, санъат асарлари ва ҳоказолар)ни ишлаб чиқариш (яратиш) бўйича онгли, мақсадли ва легитим (таъқиқланмаган) фаолиятидир.
Иқтисодиётда “Меҳнат” тушунчаси билан бир қаторда “Иш” тушунчаси ҳам кенг қўлланилади. “Иш” меҳнат маҳсули бўлиб, у инсон фаолиятида “Меҳнат” билан тенглашган жараёндир.
“Иш” сўзини иш ҳайвонлари, машиналар, механизмлар ҳамда табиат кучларининг онгсиз хатти-ҳаракатларига нисбатан қўллаш мумкин, инсоннинг мақсадга йўналтирилган онгли фаолияти эса меҳнатдир. Шу фикр орқали инсоннинг онгли яратувчанлик роли ҳайвонлар ишининг ролидан тубдан фарқланиши қайд этилади. Шундай бўлса-да тилда: “у одам ишга кетди”, “у фалон жойда, фалон ишда ишлайди”, “одамнинг иш қобилияти”, “бу унинг иши, иш жойи, иш вақти” деган иборалар ўрнашиб қолган. Демак, “иш” деган сўз одамга нисбатан меҳнат сингари тенг маънода ишлатилиши табиий, одатий бўлиб, бу ўринда у “меҳнат” сўзининг синоними ҳисобланади.
Тушунчалар
|
Ишлатилиш соҳалари
|
инсон
|
корхоналар
|
ҳайвонлар
|
машиналар
|
табиат кучлари
|
Фаолият
|
|
|
|
|
|
Функция бажариш
|
|
|
|
|
|
Иш
|
|
|
|
|
|
Меҳнат
|
|
|
|
|
|
Шартли белгилар:
- тушунчалар ишлатилиши;
- синонимлар.
1 – чизма. Тушунчаларнинг ишлатилиш соҳалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |