4-мавзу. Меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклиф (2 соат).
Меҳнат ресурслари деб, ўзининг ақлий ва жисмоний меҳнати билан ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этадиган меҳнатга қобилиятли кишилар тўпламига айтилади.
Бу таърифдан шу нарса келиб чиқадики, меҳнат ресурслари ўзига иқтисодиётда меҳнат билан банд бўлган кишиларни ҳам, меҳнат билан банд бўлмаса ҳам меҳнат қилишлари мумкин бўлган кишиларни ҳам қамраб олади. Бошқача айтганда, меҳнат ресурслари ҳақиқий (реал) ва потенциал ходимлардир.
Маънавий ривожланиш даражаси деганда умумтаълим ва касбий билимлар ҳамда кўникмалар, шахсий хусусиятлар тушунилади. Бу хусусиятлар инсоннинг танлаган фаолият соҳасида муваффақиятли ишлаши учун зарур шарт ҳисобланади.
Инсоннинг ҳар иккала сифати бўлган жисмоний ва маънавий ривожининг аҳамияти доимий ҳолда юксалиб бормоқда. Бу ҳол, ўз навбатда, меҳнат соҳасидаги мавжуд жаҳон тамойилини тўлиқ акс эттирадики, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда тез ва чуқур ўзгаришлар бўлиб турган даврда бу фазилатлар роли янада ортади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш эса аксинча, инсоннинг ташаббускор ва фаол бўлишини назарда тутади. Унинг қандай яшаши ўзининг янги иқтисодий тизимга сингиб, у билан ҳамоҳанг бўлиб кетиш маҳоратига боғлиқ. Инсоннинг жисмоний имкониятлари ва маълумотлилик даражаси, маънавияти қанчалик юқори бўлса, бу жараён шунчалик муваффақиятлироқ кечади.
Зарур жисмоний ва маънавий имкониятлар инсоннинг ёшига боғлиқ. Улар инсон ҳаётининг илк ва етук даврларида шаклланади ва ривожланиб, қарилик чоғида эса, табиий равишда бирмунча камайиб боради.
Мамлакат, ҳудуд ёки туманлардаги меҳнат ресурслари сонини аниқлашдаги бошланғич маълумотлар бўлиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг сони, таркиби ва ҳаракати кўрсаткичлари ҳизмат қилади.
Бунда қуйидаги кўрсаткичлар назарда тутилади.
1)Йил давомида аҳолининг ўртача йиллик сони Р:
Р=(Рб+Ро) /2
бу ерда Рб – аҳолининг йил бошидаги сони;
Ро - аҳолининг йил оҳиридаги сони;
2) Йил давомида умумий туғилиш коеффициенти (н) (промиллда);
н=Ни/П.1000;
3) Йил давомида умумий ўлиш коеффициенти (м) (промиллда);
м=Нж/П.1000;
4) Йил давомида аҳолининг табиий ўсиши (камайиши) (Э);
Э=Ни-Нж
бу ерда Ни – йил давомида туғилганлар сони;
Нж – йил давомида ўлганлар сони;
5) Аҳолининг табиий ўсиш коеффициенти (кт) (промиллда);
Кт=Э/Р,1000;
6) Йил давомида аҳолининг механик (миграцион) кўпайиши (камайиши) (С):
C=Ми - Мж ;
Бу ерда Ми – йил давомида кўчиб келган аҳоли сони;
Мж – йил давомида кўчиб кетган аҳоли сони;
7) Аҳолининг механик кўпайиши коеффициенти (КМ);
Км =С/Р.1000;
8) Йил давомида аҳолининг умумий кўпайиши (∆П)
∆П=Э+C;
9) аҳолининг умумий ўсиш коеффициенти (ко) (промиллда);
Ко=∆Р/Р.1000;
10) таҳлил қилинаётган йил охирига ёки келаси йил бошига аҳоли сони башорати (Рк):
Пк=ПҲ+Э+C.
Меҳнат ресурслари меҳнатга лаёқатли ёшдаги, ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишлаётган фуқаролардан ташкил топади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига асосан меҳнатга лаёқатли ёш чегараси эркаклар учун 16-60; аёллар учун 16-55 ёш ҳисобланади. Бироқ одам организмига қаттиқ таъсир этувчи психофизиологик омиллар билан боғлиқ баъри бир касбий фаолият турлари учун пенсияга чиқиш чегараси 5-10 баъзан ундан ҳам кўпроққа қисқаради. Бу ноқулай оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлаб чиқаришга (масалан кончилар), ҳамда йиллар давомида “меҳнат формаси”ни тутиб туриш имконияти йўқолишига (масалан балет) тегишли.
Реал ҳаётда кўпгина интиёзли пенсионерлар ўз ишида ёки бошқа ишларда меҳнат қилишни давом еттирадилар, шунинг учун ҳам меҳнат ресурслари таркибига кирадилар. Ишламайдиганлари эса улар таркибидан чиқарилади.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларнинг маълум қисмини соғлиғининг ёмонлиги туфайли ҳеч қачон ишламаган ёки ишламай қўйганлар ташкил қилади.
Улар И ва ИИ гуруҳ ногиронлари бўлиб, уларни давлат пенсия билан таъминлайди.
Шундай қилиб меҳнат ресурслари сони қуйидагича аниқланади:
МР=Рмл-Рног+Рпен+Рўсм;
Бу ерда Рмл-меҳнатга лаёқатли аҳоли сони;
Рног-И-ИИ гуруҳ ногиронлари ва имтиёзли пенсионерлар;
Рпен-пенсия ёшида ишлаётганлар;
Рўсм-16 ёшгача бўлган ишлаётган ўсмирлар;
Меҳнат ресурсларининг табиий кўпайиши (МРт)
МРт=Рк-Рч;
Бу ерда Рк- меҳнатга лаёқатли ёшга тўлганлар;
Рч-меҳнатга лаёқатли ёшдан чиққанлар;
Меҳнат ресурсларининг миграцион кўпайиши, ҳамда меҳнат ресурслари сони динамикасининг нисбий кўрсаткичлари (умумий, тибиий ва механик кўпайиш коеффицентлари) барча аҳоли учин ўхшаш кўрсаткичларни ҳисоблаш каби аниқланади.
МУСТАҚИЛ ЕЧИШ УЧУН МАСАЛАЛАР
1-МАСАЛА
Агар жорий йил бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлса келаси йилнинг бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини аниқланг: йил бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 70 млн. киши; йил давомида меҳнатга лаёқатли ёшда ўлганлар – 0,2 млн.киши; ушбу йилда меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ёшлар – 2 млн.киши; жорий йилда пенсия ёшига етганлар-1,6 млн. киши.
2- МАСАЛА
Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 80 млн.кишини ташкил қилади, ш.ж. ишламайдиган И-ИИ гуруҳ ногиронлар – 1,2 млн.киши; ишлайдиган ўсмирлар-0,1 млн.киши; ишлайдиган пенсиянерлар – 4,5 млн.киши.
Меҳнат ресурслари сонини аниқланг.
3- МАСАЛА
Шаҳарда аҳоли сони 120 минг кишини ташкил қилади, базис даврда аҳолининг ўсиш коеффиценти-100 промилл, меҳнат ресурслари улуши – 50%.
Меҳнат ресурсларининг аҳоли сонидаги улуши ўзгармагани ҳолда режалаштирилаётган давр бошига аҳоли ва меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини аниқланг.
4- МАСАЛА
Агар меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 750 минг киши бўлса, улардан меҳнатга лаёқатли ёшдаги И-ИИ гуруҳ ногиронлар –10 минг киши, 16 ёшгача бўлган ишловчи ёшлар – 15 минг киши, меҳнатга лаёқатли ёшдан юқори ёшда ишловчилар – 55 минг киши бўлса шаҳардаги меҳнат ресурслари сонини аниқланг.
5- МАСАЛА
Агар режалаштирилаётган давр бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1 млн.киши; меҳнатга лаёқатли ёшга кирувчи аҳоли сони 30 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдан чиқиб кетувчилар – 22 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшда ўлганлар – 5 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдаги механик ўсиш – 3 минг киши бўлса режалаштирилаётган давр охирида меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини аниқланг.
6- МАСАЛА
Йил бошида меҳнатга лаёқатли ёшдаги вилоят аҳолиси 1 млн. кишини ташкил қилган, пенсия ёшидаги ва 16 ёшгача бўлган ишловчилар сони 40 минг кишидан иборат.
Йил давомида меҳнатга лаёқатлилар таркибида қуйидаги ўзгаришлар юз берди: 250 минг киши меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган; 90 минг киши бошқа вилоятлардан кўчиб келган; пенсия ёшида ишловчилар 20 минг киши; пенсия ёшига, ногиронликка ўтганлар ва ўлганлар 200 минг киши; 15 мингта пенсионерлар ишлашдан тўхтаган; меҳнатга лаёқатли 75 минг киши бошқа худудларга кўчиб кетган.
Йил боши ва охирида меҳнат ресурслари сонини; меҳнат ресурсларининг умумий, табиий ва механик ўсишни ҳамда мос равишда меҳнат ресуслари ҳаракати коеффицентларни ҳисобланг.
7- МАСАЛА
Аҳолининг умумий ўсиш коеффиценти 10 промилл, аҳолининг умумий сонидаги меҳнат ресурслари улуши базис даврига нисбатан 0,01 пунктга пасайиши, режалаштирилаётган давр бошида аҳоли сони 10 млн.киши, меҳнат ресурслари – 6 млн.кишини ташкил қилгани ҳолда ҳудуд бўйича меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини ҳисобланг.
8- МАСАЛА
Йил бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1 млн.киши; меҳнатга лаёқатли ёшга тўлганлар 30 минг киши; шу ёшлардаги ўлганлар 5 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдан ошганлар 35 минг киши; бошқа ҳудудлардан келганлар 350 минг киши; кетганлар – 100 минг киши бўлса йил охирида ҳудудда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонини аниқланг.
9 - МАСАЛА
Табиий ўсиш коеффиценти 20 промиллл, механик ўсиш коеффиценти 30 промилл бўлса шаҳар аҳолисининг ва меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини аниқланг.
Барча аҳоли сонидаги меҳнат ресурслари улуши базис даврига нисбатан 0,01 пунктга юқори. Режалаштирилаётган давр бошида аҳоли сони 1 млн. киши, меҳнат ресурслари – 500 минг кишини ташкил қилган.
10- МАСАЛА
Ҳудудда меҳнатга лаёқатли аҳоли 2 млн. кишини ташкил этади. Шулардан ишламайдиган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари 80 минг киши, ишловчи ўсмирлар 10 минг киши, ишловчи пенсионерлар 180 минг кишини ташкил этган бўлса ҳисобот даврида жами меҳнат ресурслари сонини аниқланг.
11- МАСАЛА
Туман аҳолиси 01.01.09 йилда 530 минг кишини, 01.01.2010 йилда эса, 570 минг ташкил этади. Йил давомида туманда туғулганлар сони 6300 киши ва вафот этганлар сони 4200 киши. Шу йил туманга доимий яшаш учун 44800 киши кўчиб келган ва тумандан 6900 киши кўчиб кетган. Туман аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатлари натижаси ва интенсивлиги коеффицентини топинг ва хулоса ёзинг.
12- МАСАЛА
Шаҳар аҳолиси 01.01.09 йилда 500 минг киши, 01.01.10 йилда эса - 480 минг кишини ташкил этади. Шаҳар кўчиб келиш коеффиценти йилига 7% фоизни, кўчиб кетиш коеффиценти йилига 10% эканлиги маълум бўлган ҳолда аҳолининг механик ўсиш коеффицентининг топинг.
13- МАСАЛА
Ҳудуднинг аҳоли сони 2 йиллик давр бошида 100 минг.кишини шундан меҳнат ресурслари салмоғи 60 фоизни ташкил этади. Ҳудуднинг 1 ва 2 йил даври учун меҳнат ресурсларининг сонини қуйидаги маълумотлар асосида аниқланг:
1 йилда аҳоли сони йил бошига нисбатан 1 фоизга ошган. 2 йилда эса 1 йилга нисбатан 1,5 фоизга ошган. Меҳнат ресурсларини умумий аҳоли сонидан салмоғи 1 йилда йил бошидагига нисбатан 0,015 га 2 йилда эса 0,02 га камайган.
14- МАСАЛА
Вилоят аҳолиси 31.12.2008 йилда 300 минг кишини ташкил қилди. Йил давомида вилоятда 3025 туғулганлиги ва ўлиш коеффиценти 11% эканлиги маълум бўлганда 2004 йилда вилоят аҳолисининг умумий ўсишини топинг.
15- МАСАЛА
Йил бошида худуддаги меҳнат ресурсларининг сони 2100 минг кишини ташкил этди. Йил давомида 160 минг кишини ишлаётган ўсмирлар ташкил этди.
280 минг киши пенсия ёшига етди, улардан 100 минг киши ишини давом эттирди (йил давомида); меҳнат ресурсларини таркибидан 9 минг киши 1 ва 2 гуруҳ ногирони бўлди, 7000 киши эса вафот этди. Ҳудудда меҳнат ресурсларининг механик ҳаракати қолдиғи 1 йилда 25000 кишини ташкил этди.
1 йилда ҳудуддаги меҳнат ресурсларининг сонини ўзгаришини ва унинг йил оҳиридаги сонини аниқланг.
16- МАСАЛА
Вилоят аҳоли сонини ҳисобга олиш санасида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 1 млн.кишини, шундан 45 фоизи шаҳарда яшаши, қолгани эса қишлоқда яшаши аниқланади. Қуйидагилар аниқ бўлганда рўйхатга олишдан кейинги йил бошидаги меҳнат ёшидаги шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонини топинг.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 40 минг киши (25 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Меҳнатга лаёқатли ёшдан чиқадиган аҳоли сони 22 минг киши (12 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги ўлганлар сони 5 минг киши (3 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Шаҳар чегарасидан меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган 3 минг киши чиқиб кетди (2 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Адабиётлар:
Abdurahmonov Q.X,Shoyusupova N.T. Aholini ish bilan bandligi. O’quv qo’llanma. - T.: 2011. 291 b.
Xolmo’minov Sh. R., Xolmurodov S. E. Mehnat bozori iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. - T.: 2013. 228 b.
Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. 144б.
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундаоик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисдаги Ўзбекистон Республикаси Президентиниг нутқи. // халқ сўзи газетаси. 2017 йил, 16 январь. №11.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. 48 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |