А.АкБаржонов
кириш сўзи
Ассалому алайкум, ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Сизларни бугун йиғишдан асосий мақсад, жорий йилнинг 16 май куни Бошқарув Раиси ҳурматли Сахи Сапармухамедович рахбарлигида ҳудудларда муаммоли қарздорликларни ундириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Бунда Раисимиз томонидан айрим минтақа ва қуйи филиалларда муамолли кредитлар билан ишлаш, уларни бартараф этишнинг самарали тизими йўлга қўйилмаганлиги оқибатида муаммоли кредитлар улуши кескин ошиб, муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмаётганлиги, уларнинг моливий барқарорлигида жиддий муамоллар юзага келиш хавфи ошиши таькидлаб ўтилди.
Афсуски, бугунги кунга келиб хам минтақа ва қуйи филиаллар томонидан муаммоли қарздорликларни ундириш юзасидан амалга ошираётган ишлари ханузгача етарли ва талаб даражасида эмаслигича қолмоқда.
Филиалларда қарздорликларни ундириш ўз ҳолига ташлаб қўйилган бўлиб, тўлов муддати келган қарздорликлар бир неча бор тўлов муддати узайтирилишига (пролонгация) ва йирик миқдордаги муаммоли қарздорликлар балансдан ташқари 95413 ҳисобвараққа ўтказилишига қарамасдан 2022 йил ўтган даврида банкнинг шу йўналишдаги кўрсаткичларини кескин ёмонлашишига олиб келди.
Шу боис, бугунги йиғилишида Саноатқурилишбанк тизимида муаммоли кредитларни ундириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан яна бир бор батафсил гаплашиб оламиз.
Бу борада рақамларга қарайдиган бўлсак, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига банк кредит портфели қолдиғи 42,9 трлн.сўмни, таркибидаги муаммоли кредитлар қолдиғи эса жами 1 321,1 млрд.сўмни ёки портфел қолдиғига нисбатан 3 фоизни ташкил этган бўлиб, ой бошига нисбатан 124,6 млрд.сўмга ортди. (Жорий ой бошида 1 196 млрд.сўм).
Булар, Корпоратив бизнес корхоналари – 537,3 млрд.сўм, Кичик бизнес корхоналари – 742,8 млрд.сўм, жисмоний шахслар –
40,8 млрд.сўмдан иборатдир.
Шунингдек, кредит портфели таркибида ҳаракатсиз (NPL) қарздорликлар қолдиғи 2 620 млрд.сўмни ёки портфелга нисбати
6,1 фоизни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ой бошига нисбатан
911,4 млрд.сўмга (2,2 фоизга) ортган. (Жорий ой бошида
1 708,6 млрд.сўм ёки портфелга нисбати 3,9 фоиз).
Банк кредит портфелидаги мавжуд муаммоли қарздорликларни қисқартириш юзасидан 2022 йил 1 июн учун тасдиқланган Соғломлаштириш дастурига кўра муаммоли қарздорликлар қолдиғини 1 075,2 млрд.сўмга қадар камайтириш белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига режа 22 фоизга бажарилмаган.
Жумладан, дастур ижроси Сурхондарё минтақавий филиалида 101,1 млрд.сўм, 11,1 фоизга, Бухоро минтақавий филиалида
146,7 млрд.сўм, 9,5 фоизга, Хоразм минтақавий филиалида
78,7 млрд.сўм, 8,8 фоизга, Андижон минтақавий филиалида
86,1 млрд.сўм, 8,4 фоизга, Фарғона минтақавий филиалида
147,2 млрд.сўм, 7,8 фоизга юқорилигича қолмоқда..
Бу эса ўз навбатида мазкур соҳада олиб борилаётган ишларимизни талаб даражасида эмаслигидан далолат бермоқда.
Энди муҳокомаларга ўтамиз.
(Жадваллар илова қилинади)
Бу ҳолатга тушишида асосий сабаб филиал раҳбарининг етарли даражада ишни ташкил қилмаганлиги ва назорат ўрнатмаганлигидир.
Марҳамат.
Филиал раҳбарлари қандай қилиб муддати ўтган қарздорликларни ундирасиз, муаммоли (NPL) кредитлар салмоғини йил бошидаги кўрсаткичга қадар қандай қилиб қисқартирасиз,
йилнинг оҳиригача Соғломлаштириш дастури ижросини қандай бажарилади, аниқ ҳисоб китоблари билан ҳисоботлар беринглар.
НПЛ
К-2
Мулк
Топшириқлар
Муаммоли қарздорликларни ундирилиши юзасидан Соғломлаштириш дастури ижросини ойма-ой бажарилишини таъминлаш;
90 кундан ошган NPL қарздорликларни қисқартириш;
Тўлов графикларга кўра муддати келадиган қарздорликларни ундириш ишларини жадаллаштирсин. Шунингдек, қарздорликларни қарздор ва кафиллар ҳисобидан тўлов талабномалари орқали ундириш чораларини кўриб бориш;
Муаммоли қарздорликлар эвазига банк балансига қабул қилинган
мулкларни потенциал харидорларга сотилишини таъминлаш;
Бўлиб тўлаш шарти асосида сотилган мулклар (16700,16800 ҳр) бўйича тўлов муддати ўтган қарздорликларни ундириш чораларини кўриб бориш.
Узоқ муддатдан буён ундирилмасдан қолаётган балансдан ташқари(95413/91501) ҳисобвараққа юритилаётган муаммоли қарздорликларни жорий йил якунига қадар тўлиқ ундириш.
Суд қарорларига кўра гаровдаги мулкларни Е-аукцион савдоларида сотилиши юзасидан жойлардаги Мажбурий ижро бюролари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |