2.2-чизма. Инсон ва жамият ривожланишида меҳнатнинг роли
Бу мавзудаги масалаларни ечиш учун қуйида келтирилган услубий кўрсатмалар ва баъзи бир типик ҳисоб-китобларни билиш керак бўлади.
Мисол. Меҳнатни кооперациялаш билан биргаликда тақсимоти.
Агар 5 та ишлаб чиқариш операциялари қуйидагича давомийликка эга бўлса (минут), 0,5; 1,5; 0,25; 0,75; 1,0; ишчилар қандай тақсимланишини ва уларнинг ишлаб чиқариш занжиридаги умумий миқдорини аниқланг. Бир соатда 480 та детал тайёрланади.
Ечиш. Энг аввало операцияларнинг минимал давомийлиги бўйича меҳнат сиғими аниқланади: 480*0,25=120 минут. Ишчиларнинг зарурий миқдори 2 киши (120:60=2). Қолган ҳар бир операция бўйича ишчиларнинг зарурий миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади:
Чи = (ти / тмин): Чмин;
Бу ерда: т – вақт;
Ч – ишчилар сони;
Шундай қилиб, биринчи операцияда 4 та ишчи бўлиши керак:
(0,5:0,25) * 2= 4;
Иккинчи операцияда 12 киши бўлиши керак: (1,5:0,25)*2= 12;
Учинчи операцияда 2 киши бўлиши керак;
Тўртинчи операцияда 6 киши бўлиши керак: (0,75:0,25) *2= 6;
Бешинчи операцияда 8 киши бўлиши керак: (1,0:0,25)*2= 8;
Жаъми 32 ишчи бўлиши керак.
Масалалар:
1-масала. Кейинги уч йил давомида корхонада смена ичидаги иш вақти йўқотишлари 10 фоизни ташкил этар эди. Шундан 3,5 фоизи меҳнат интизомини бузилиши ҳисобига, 6,5 фоизи эса ташкилий-техник сабабларга кура йўқотиларди. Жорий йилда корхонада меҳнат интизоми бузилишларига тўла барҳам берилди. Ташкилий-техник сабабларга кўра иш вақти йўқотишлари 70 фоизга қисқарди. Меҳнат унумдорлигини ўсиш резервларини аниқланг;
2-масала. Янги техника киритилиши ҳисобига корхонада меҳнат сиғими 4 фоизга камайган, меҳнатни илмий ташкил қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ҳисобига иш кунлари сони 226 дан 230 кунга, меҳнатга ҳақ тўлашни яхшилаш асосида меҳнат унумдорлиги 1,2 фоизга ортган. Айтиб ўтилган ҳамма омиллар ҳисобига меҳнат унумдорлиги қўшимча қанчага ўсишини аниқланг;
3-масала. Корхонада ишлаб чиқариш занжирида 5 та ишлаб чиқариш операциялари бажарилади ва уларнинг ҳар бирига мос равишда қуйидагича вақт сарфланади: 0,5; 1,5; 0,25; 0,75; 1,0; Бир соатда 480 та детал тайёрланади. Ишчилар қандай танланиши керак ва уларнинг умумий сонини аниқланг.
4-масала. Агарда ишчилар ўз оператив вақтларининг 10 фоизини иш жойларига хизмат кўрсатиш учун сарфласалар, асосий иш жойларига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ёрдамчи ишчиларнинг минимал, лекин етарли бўлган миқдорини аниқланг. Цехдаги асосий ишчилар сони 500 та, оператив иш вақти 420 минут.
5-масала. Корхонада 1-цехда бир ойда ишларнинг меҳнат сиғими 5679 норма-соатни, 2-цехда 6970 норма-соатни, 3-цехда 3624 норма-соатни ташкил этган бўлса, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишчиларнинг минимал, лекин етарли миқдорини аниқланг. Ишлаб чиқариш режасини бажариш бўйича цехлар бўйича мос равишда қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд: 118, 124 ва 111 %. Бир ишчига тўғри келадиган иш вақти фонди 187 соат.
6-масала. Детални тайёрлаш жараёни 5 та ўзаро боғлиқ ва бирин-кетин бажариладиган операциялардан иборат бўлиб, ҳар бир операция учун мос равишда 16, 22, 4, 31, 15 минут кетади. Ҳар бир операцияни бажариш учун ишчиларнинг зарурий миқдорини ва умумий миқдорини аниқланг. Бир сменада режа бўйича ишлаб чиқариш ҳажми 240 дона, смена давомийлиги 8 соат.
7-масала. Поток линиясида смена давомида 300 та қўл соатлари ишлаб-чиқарилади. Бир дона соатни ишлаб чиқариш учун 80 минут норма белгиланган. Агарда операцияларнинг меҳнат сиғими 1:1:3:2:0,5:0,35:0,25:0,5 нисбатда бўлса бир смена учун ишчиларнинг зарурий миқдорини аниқланг ва уларни иш жойларига қандай тақсимлаш керак?
Адабиётлар:
Abdurahmonov Q.X,Shoyusupova N.T. Aholini ish bilan bandligi. O’quv qo’llanma. - T.: 2011. 291 b.
Xolmo’minov Sh. R., Xolmurodov S. E. Mehnat bozori iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. - T.: 2013. 228 b.
Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. 144б.
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундаоик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисдаги Ўзбекистон Республикаси Президентиниг нутқи. // халқ сўзи газетаси. 2017 йил, 16 январь. №11.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. 48 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |