2.1-чизма. Иш қобилиятининг типик эгри чизиғи
Биринчи босқичга иш қобилияти даражасининг паст кўрсаткичлари хосдир. Ушбу давр мобайнида инсон барча физиологик аъзолари ва тизимлари фаолияти у бажарадиган ҳаракатларга мувофиқ равишда ўзгаради. Ҳаракатлар уйғунлашуви аста-секин кучайиб, аниқлиги ва тезлиги ошади, тушуниб олиш яхшиланади, ишлашдаги энг мақбул ҳолат танланади, нафас олиш ва қон айланиши тизимлари ишлашининг зарурий даражаси белгилаб олинади. Олимларнинг фикрича, мазкур даврда марказий асаб тизимида «ишчи доминантаси»нинг шаклланиши, яъни физиологик тизимлар фаолиятини тартибга солувчи турли асаб марказларининг энг маҳсулдор меҳнат фаолияти учун зарур бўлган фаоллик шакли ва асаб реакцияларининг тезлиги томон мослашиб бориши рўй беради. Бу босқич бир неча дақиқадан бир ярим соатгача давом этиши мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг турли омиллари унинг натижаларига қандай таъсир этишини аниқроқ тушуниб олиш учун бир неча ҳолатдан таркиб топган шартли мисолни кўриб чиқамиз.
Биринчи ҳолат. Бир кишига тегишли бўлган ерда дарахт – оддий терак ўттиз йил ўсган. Бу киши шу ернинг эгаси ва терак ҳам уникидир. У ана шу теракни қўл аррасида арралаб, улардан тахта тайёрлаган, бу ишга 10 соат вақт сарфлаган, кейин тайёр тахталарни сотувга олиб чиққан. Тахталарни у бозорда 150 сўмга сотган. Арраланган дарахтнинг ўзи бозорда 60 сўм турган. Ходим ишлаши учун сотиб олган иккита арра 1000 сўм турган. Ҳар бир арранинг ишлаш муддати беш йилдан бўлган.
Иккинчи ҳолат. Биринчи ҳолат билан айни бир пайтда киши худди шундай дарахтни мотоарра ёрдамида арралаган, электрга уланган махсус дастгоҳда тахта тайёрлаган, бу ишга 1 соат вақт сарфлаган. Тахталарни 150 сўмга сотган. Мотоарра ва электр дастгоҳ 100000 сўм турган ҳар бирининг ишлаш муддати - 5 йил.
Учинчи ҳолат. Кишига тегишли ер участкасида катталиги биринчи ҳолатдаги дарахтдагидек арча ўсган. Киши худди биринчи ҳолатдагидек асбоб билан уни арралаб, 15 соат давомида қўлда тахта тайёрлаган ва тахталарни бозорда 800 сўмга сотган. Бундай дарахтнинг ўзи бозорда 650 сўм турган.
Тўртинчи ҳолат. Киши арчани механик асбоб ёрдамида арралаган ва ундан тахта тайёрлаган. Бу ишга 1,5 соат сарфлаган. Тахталарни бозорда 800 сўмга сотган.
Бешинчи ҳолат. Бунда тўртинчи ҳолатдаги барча шарт-шароитлар сақланади, лекин арча бошқа мулкдорнинг ерида ўсган. Ходим ундан дарахтни 650 сўмга сотиб олган. Дарахтни арралаб, тайёрлаган тахталарини 800 сўмга сотган.
Омонатлар бўйича банк фоизлари йилига 10 фоизни ташкил этган. Ана шу беш ҳолатни кўриб чиқишда қуйидаги саволлар туғилади:
1. Тахталарни тайёрлашда қандай омиллар қатнашган?
2. Тахталар нархининг шаклланишида ишлаб чиқариш ҳар бир омили улуши қандай ва мазкур омилларнинг ҳар бири қандай даромад олинишини таъминлаган?
Do'stlaringiz bilan baham: |