Ҳусусий мувозанатлик



Download 1,54 Mb.
Sana04.11.2022
Hajmi1,54 Mb.
#860399
Bog'liq
Қисқ ва Узоқ муд. мувозПрез1


Ҳусусий мувозанатлик
Қисқа ва узоқ муддатли мувозанат
Соф монополия. Бозорни Парето самарадорлиги
Олегополия, Курно модели,Штакельберг модели, Бертран модели
Товарлар дефференциаллашган бўлганда нарх бўйича рақобат модели;
Монополлашган рақобат;
Рақобатлашган бозор самарадорлиги
Рақобатлашувчи бозор самарадорлиги. Парето самарадорлик
Қисқа ва узоқ муддатли мувозанат
Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги махсулот ишлаб чиқариш хажми ва фойдаси.
Узоқ муддатли оралиқда фирманинг узоқ муддатли харажатлари LAC муҳим аҳамиятга эга. Узоқ муддатли ўртача харажатлар ўз ичига нормал фойдани олади , шу сабабли фирманинг фойдаси нулга тенг бўлганда у тармоқ таркибида қолиб нормал фойда олиб фаолият юритиши мумкин. Иқтисодий фойда даромад минус иш хақи минус капитал харажати П = R-wL-rK Капитал харажат икки қисмдан иборат: фирма капиталга сарфлаган маблағини бошқа жойга сарфлаб оладиган даромад плюс бир йиллик амартизация.
Узоқ муддатли рақобатлашган мувозанат қуйидаги учта шарт бажарилганда содир бўлади:
  • Тармоқдаги барча фирмалар фойдасини максималлаштиради;
  • Ҳеч бир фирмада тармоқдан чиқиб кетиш ва унга кириб келиш учун рағбат йўқ, чунки ҳамма фирмалар нулга тенг фойда олади;
  • Товар нархи шундайки, тармоқнинг таклиф миқдори истеъмолчиларнинг талаб миқдорига тенг.

  • Фирмалар фойда олиш ниятида бозорга киради, иқтисодий зарар курса ундан чиқади. Лекин узоқ муддатли иқтисодий мувозанатда фирмалар нулга тенг иқтисодий фойда олади. Фирмалар қисқа муддатли оралиқда иқтисодий фойда олиши мумкин, шу иқтисодий фойда олиш фирмаларни тармоққа киришга ундайди, нормал фойдадан кам фойда оладиган бўлса тармоқдан чиқиб кетади.

. Бозор мувозанати: иккита хусусий ҳол. Талаб ва таклифнинг тескари эгри чизиқлари
Талаб чизиғи билан таклиф чизиғи кесишган нуқтада бозор субъектларининг танлови оптимал бўлади ва уларнинг ҳаракати бир-бирига мос бўлади. Мувозанат нарх Р* бошқа нарх бўлса юқоридаги икки шарт бажарилмайди. Бозор мувозанати бузилса бозор ўзининг мувозанат ҳолатини автоматик равишда тиклаш ҳусусиятига эга. Масалан, агар бирор Р′ бозор нархидан кичик бўлса Р′˂Р* у ҳолда сотиб олувчилар ўртасида товарни олиш учун рақобат кучаяди, бунда сотувчилар нархни ошириш орқали жавоб беради. Бу жараён Р′ нарх бозор нархи Р*га тенг бўлганга қадар давом этади.
Ҳудди шундай Р′˃Р* бўлса, талаб таклифдан кичик бўлади, сотувчиар товарини бир қисмини сотаолмай қоладилар. Улар товарни сотиш учун нархни туширадилар, натижада талаб ошади ва бу жараён ҳам Р′ нарх бозор нархи Р* га тенг бўлганга қадар давом этади.
Бундай ҳолатда мувозанат товар миқдори фақат таклиф шарти билан аниқланади ва мувозанат нарх фақат талаб шартига кўра аниқланади.
Иккинчи ҳолат – таклиф чизиғи мукаммал горизонтал. Агар тармоқнинг таклиф чизиғи горизонтал бўлса, унда тармоқ ҳар қандай товар миқдорини бозорга ўзгармас нархда қўяди.
Бу ҳолда мувозанат нарх таклиф шартига кўра аниқланади, мувозанат миқдор – талаб чизиғи орқали.
Рақобатлашувчи бозор самарадорлиги. Парето самарадорлик
Агар қандайдир бир кишининг фаровонлигини бошқа бир кишининг фаровонлигини туширмасдан ошириб бўлмайдиган бўлса, иқтисодий вазият Парето самарали дейилади. Парето самарадорликнинг яхши томони шундаки, агар бирор гуруҳнинг фаровонлигини ошириш мумкин бўлса, уни нима учун оширмаслик керак. Лекин Парето самарадорлик даромадларни қандай тақсимлаш мумкинлиги ёки иқтисодий адолатлилик тўғрисида ҳеч нарса демайди.
Рақобатлашган бозорда қанча маҳсулот ишлаб чиқарилади ва ким уни сотиб олади?
Рақобатлашган бозор мувозанат ҳолатда бўлсин (16.9-расм). Мувозанат маҳсулот ҳажми q* дан кичик бўлганда, ҳар доим бир бирлик қўшимча маҳсулотни мувозанат нархдан паст нархда сотадиган ва уни шу нархда сотиб
оладиган киши топилади.
Агар ишлаб чиқарилган товар таклиф нархи – Ps ва талаб нархи – Pd оралиғида икки киши томонидан ўзаро алмашилганда, иккаласининг ҳам фаровонлиги ошган бўларди. Демак, мувозанат маҳсулот ҳажмидан кичик бўлган ҳар қандай ишлаб чиқариш ҳажми Парето самарали бўлиши мумкин эмас. Худди шундай q* дан юқори бўлган маҳсулот ҳажмида ҳам Парето самарали бўлмайди. Унда фақат мувозанат маҳсулот ҳажми q* да биз Парето мувозанатига эришган бўламиз. Рақобатлашган бозорда товарни сотиб олувчи ҳар бир киши бир хил нарх тўлайди. Шу товар билан бошқа товарларнинг чекли алмаштириш нормаси шу товар нархига тенг. Ким шу мувозанат нархни тўласа, товар олади, ким тўлай олмаса, олмайди. Рақобатлашган бозорда бошқа товарлар шу товар билан чекли алмаштириш нормаси бир хил.
Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish