Қанғ давлатининг этник асоси ва дастлабки ҳудудий доираси унгача туркий оламда ташкил топган Ху, Ди, Теле, Туро, Хун каби соф чорвадор туркий қабилалар иттифоқидан фарқли ўлароқ, минтақанинг асосан ўтроқ аҳолиси яшайдиган воҳаларга тўғри келган ва унинг пойтахт шаҳри монументал характерда қад кўтарган. У Тошкент воҳасининг Сирдарёга яқин жойлашган 150 гектарли Қанҳа шаҳри бўлган. Бироқ, Қанғ давлатига хос ярим кўчманчилик характеридаги ҳарбий-сиёсий бошқарув тизими давлат сарҳадларини кенгайтиришга олиб келди. Масалан, Қовунчи-I даврида Қанғ давлатининг ҳудудий доираси археологик материаллар таҳлилига кўра, Чирчиқ, Оҳангарон, Келис, Арис дарёлари ҳавзалари билан чегараланса, Қовунчи-II давридан бошлаб, унинг давлат чегараси қадимги Хоразм, Суғдиёна ҳудудлари ҳисобига кенгайди. Қовунчи-III даврига келганда, унинг шимолий чегаралари Азов денгизи, Қуйи Волга, улардан шарқда, то Ўрол дарёси ва Жанубий-шарқий Ўрол орти ҳудудларигача бориб етади. Шундай қилиб, юқорида келтирилган илмий археологик материаллар таҳлили, ёзма манбаларда акс этган илмий қарашлар, фаразлар ва уларнинг мантиқий таҳлилидан келиб чиқиб қуйидаги якуний хулосага келиш мумкин: 1) Сўнгги бронза давридан эътиборан, бутун Ўрта Осиё, жумладан Чоч воҳасига ҳам Евроосиё даштларидан туркий тилли этник гуруҳлар кириб кела бошлайди. Ана шулар ҳисобига Ўрта Осиёда, хусусан Сирдарёнинг ўрта ҳавзалари туманларида туркий этнос пайдо бўлади; 2) Миграцион жараёнлар айниқса, антик даврда, яъни мил. авв. III-милодий V асрлар давомида шунчалар кучайдики, бир томондан бу заминга сарматларни кириб келиши кузатилади; 3) Антик даврига келиб туркий этник қатламнинг нуфузи нафақат Сирдарёнинг қуйи ҳавзаларида, балки унинг ўрта ҳавзасида, яъни Тошкент воҳаси ва Жанубий Қозоғистон ҳудудларида шунчалар ортдики, натижада қадимги суғдий тилнинг чоч лаҳжаси шаклланди. Унинг илдизлари туркий ва суғдий тилларнинг ўзаро қоришуви, синкретизацияси асосида таркиб топди; 4) Бу этник қоришувнинг этномаданий ҳосиласи сифатида Чоч воҳасида қанғар элати, унинг этносиёсий давлат уюшмаси сифатида Қанғ давлати вужудга келди. 7) Демак, қадимда унинг халқи суғдий ва туркий тилли бўлиб, антик давридан эътиборан, воҳа аҳолисининг суғдий қатлами орасида тил жиҳатидан туркийлашиш жараёни жадаллашади; 8) Айнан Сирдарёнинг ўрта ҳавзалари ўзининг туркий ва суғдий тилли аҳолиси қоришуви асосида ўзбек халқига хос антропологик тип - “Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи” шаклланади, туркий руҳиятида ривожланиш йўлига кирган қадимги маҳаллий давлатчилик асосида Қанғ давлат уюшмаси таркиб топди. - ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
- Абаев В.И. Скифский быт и реформа Зороастра «Археологические открытия, часть XXIV, 1956, № I.
- Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи.Т.: 2007, 5-бет.
- Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В трёх томах. Том II, Москва-Ленинград. 1950. с.150-151.
- Бобоёров Ғ. Чоч тарихидан лавҳалар. Т.: 2010, 14-бет.
- Богомолов Г.И. Изображения всадников с городища Канка // ИМКУ, № 20, 1986. С. 69-79.
- Буряков Ю.Ф. Генезис и этапы развития городской культуры Ташкентского оазиса. Т.: 1983
- Вайнберг Б.И. Этногеография Турана в древности. Москва. 1999.
- Григорьев Г. В. Каунчитепа (раскопки 1935 г.) Т.: 1940;
- Григорьев Г.В. Келесская степь в археологическом отношении. «Изв. АН Каз. ССР». Серия археологическая. Алма-Ата, 1948, № I;
- Григорьев Г.В. Отчет об археологической разведке в Янгиюльском районе Уз. ССР в 1934 г. Т.: 1935;
- Древние авторы о Средней Азии (VI до н.э.-III в. н.э.) 1940. с. 134.
- Дуке Х.И. Туябугузские поселения Бургулюкской культуры. Т.: 1982. с. 3-93.
- Камолиддин Ш. К этимологии название Чач (Шаш). Материалы научной конференции “Чач-Бинкет-Ташкент (историческое прошлое и современность)” Т.: 2007, с. 45-51.
- Кляшторный С.Г. Древнетюркские рунические памятники, как источник по истории Средней Азии. Москва. 1964, с. 155-179;
- Кляшторный С.Г. Кангюйская этнотопонимика в орхонских текстах. СЭ, № III, 1951, с. 54-63;
- Литвинский Б.А. Кангюйско-сарматский фарн. Душанбе. 1968.
- Тереножкин А.И. Согд и Чач. и КСИИМК, вып. XXXIII. Москва. 1950.
- Филанович М.И. Древняя и средневековая история Ташкента в археологических источниках.Т.: 2010, с. 17-24.
- Шониёзов К.Ш. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. Т.: 2001.
- Ааlto P. The name of Tashkent. САJ. Vol XXI, Wiesbaden, 1977. p. 194.
Э Ъ Т И Б О Р И Н Г И З У Ч У Н Р А Ҳ М А Т !
Do'stlaringiz bilan baham: |