Мелимухаммедов элёр акбарович қАНҒ давлати археологик ва ёзма манбаларда



Download 1,46 Mb.
bet9/12
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#32527
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Meylimuhmmadiyev E

Чоштепада олиб борилган қазилмалар натижасида топилган, милодий I-II асрларга оид ритон ҳам қанғ ерларига Европадан савдо алоқаси орқали келиб қолган. Келтирилган археологик маълумотлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, қанғарларнинг маданий алоқа доиралари жуда кенг бўлган; улар ўзларига яқин қўшни халқлар ва қабилалар билан савдо ва дипломатиқ алоқа боғлаганлар.

II. ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ЭНТИК ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ҚАНҒ ДАВЛАТИНИНГ АҲАМИЯТИ. 2.1 Қанғ давлати моддий маданиятида этник масалаларнинг ўрганилиши.

  • Ёзма манбаларда Ўрта Осиёнинг қадимги туркий этнослари ҳақида етарли маълумотлар бизгача етиб келмаган бўлсада, аммо, археологик материаллар антик даврида бу ўлкада туркий этник гуруҳлар бўлганлигидан гувоҳлик беради. Масалан, юқорида таъкидлаганимиздек, Кангкиа давлати доирасида, унинг марказий минтақалари - Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида, Тошкент воҳасида янги этнос-қанғар элати таркиб топа бошлайди. Унинг этник асосини маҳаллий суғдийлар ва Сирдарё бўйи туркий қабилалари ташкил этарди. Улар таркибига ҳунларни кириб келиши туркий этнос қатламини қалинлашувига олиб келади. Ана шу қурама этноснинг моддий маданияти “Қовунчи маданияти” номи билан фанда ўрин олган.

Қовунчи маданияти ёдгорликлари биринчи бор 1934 йилда Г.В.Григорьев томонидан топилган. Ҳозирги кунда Қовунчи археологик комплекси Тошкент воҳасининг юздан ортиқ ёдгорликларида учрайди. Бу дегани, Қовунчи маданияти аҳолиси воҳа бўйлаб кенг тарқалган. Улар Қовунчитепадан ташқари Чордара, Қанқа, Кавардон ва бошқа қатор ёдгорликларда учрайди. Г.В.Григорьев ўз даврида Қовунчи маданиятини икки босқичга: яъни Қовунчи 1 ва Қовунчи 2 га бўлиб ўрганган. Кейинчалик Б.А.Литвинский ва А.И.Тереножкин лар Қовунчи маданиятидан Джун маданиятини келтириб чиқарадилар, Л.М.Левина эса джун ёдгорликларини Қовунчи маданиятига қўшиб, Қовунчи 3 босқичини таклиф қилади .

Таъкидлаш жоизки, қадимги Тошкент воҳасида туркий этник қатлам айнан Қовунчи маданиятидан бошлаб жонлана бошлайди, унинг акс садоси сифатида туркий этноснинг сезиларли излари Қовунчи маданияти ёдгорликларида яққол кўзга ташланади. Бунинг боиси, биринчидан, аҳолиси икки хил тил соҳиблари бўлган Кангкиа давлатининг маркази, ядроси Сирдарёнинг ўрта ҳавзаси бўлса, иккинчидан, бу минтақа қадимдан суғдий ва туркий тилли қабилаларнинг мунтазам алоқа ҳудуди бўлиб келган; учинчидан, юнон муаллифлари эътироф этганларидек, Сирдарёнинг қуйи ҳавзалари икки тил соҳибларининг чегара ноҳияси эди. Буларнинг барчаси Кангкиа давлати таркиб топгач, ўз мевасини бера бошлади, яъни туркий этноснинг тобора ортиб боришига олиб келди. Янги этник гуруҳларнинг маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиши натижасида Сирдарёнинг ўрта ва қуйи ҳавзаси ҳудудларида туркий тилнинг жонли халқ тилига айланиб бориши кузатилади. Таниқли элшунос академик К.Шониёзов таъбири билан айтганда, Кангкиа давлати доирасида суғдий ва туркий тилли этник бирликлар асосида янги этнос-қанғар халқи таркиб топади.


Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish