6-мавзу: Голоцен даври иқлими ва табий шароити.
Голоцен – музлашдан кейинги давр. Музлаш даври тугаши билан ҳозирги давр иқлими шаклланади. Музликлар шимолга чекиниб, ҳозирги давр турли кенгликларга хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Ҳозирга қадар 14 минг йилдан буён иссиқ иқлим ҳукм сурмоқда. Сибир, Шимолий Америка, Шимоли Европа абадий музликлари, субарктик ўсимликлари ҳудудлари юзлаб километр шимолга чекинади.
Голоцен фаслининг муҳим асосий қисми эрамиздан аввалги 8-4 минг йилликлар Атлантик оптимумми – деб аталади. Ҳарорат анча (мўтадил) иссиқ ва серёмғир бўлган. Африка Сахросида ҳам йилига 300-400 мм ёмғир ёғган, Африканинг марказидаги Чад кўли кенгайиб майдони Каспий денгизига тенглашган. Археологик жиҳатдан бу босқич неолит даврига тўғри келади. Бу давр деҳқончилик билан чорвачилик ривожланиб, ишлаб чиқариш иқтисодиёти шаклланади. Бу даврда шимолий минтақаларда қурғоқчилик кучаяди. Африкада ҳам бир замонлар Нил билан тенглашадиган дарёлар мавжуд бўлган. Улардан бирининг қирғоқларидаги тоғ қояларидан петроглифлар топилган.
1) Энг қадимги петроглифлар эрамиздан аввалги 7-6 минг йилликка оид бўлиб, фил, жирафалар тасвири, буйвол ва бошқалар ҳам учрайди. Бу ҳайвонларни овловчи аҳолининг қиёфаси негроидларга ўхшайди.
2) Неолит даври, эрамиздан аввалги 5-4 минг йилликка оид суратларда чорвачилик манзарасини кўришимиз мумкин. Қорамол подаларининг чўпонлари европоид қиёфасига эга.
3) Эрамиздан аввалги 1200 йилга оид петроглифларда отлар тасвири учрайди. От Марказий Осиёнинг шимолий ҳудудларида хонакилаштирилган ва буни қабрлардан топилган буюмларга қараб ажратиш мумкин.
Евроосиё даштларида эрамиздан аввалги 2 минг йилликнинг 2 ярмида ва ундан олдин Ямная, Катакомбная Андроново маданиятининг чорвадор аҳолиси отбоқарлик саънатини дунёга тарқатади. Бу археологик маданиятлар ахолиси кучиб юрганлиги туфайли, ушбу маданиятлар фарқларини ахоли кўмилган мозоротлардан ва гўрлардан топилган буюмларга қараб ажратиш мумкин.
Ямная - Ура, ёрма гўрлардан фойдаланганлар.
Катакомбная - Лаҳадга кўмиш одатига эга кабилалар.
Андроново – Ёгоч ёки тошдан қилган қабрларга кўмилган.
Палеогеографларнинг кузатишига кўра, Кизилқум манзараси мил.авв. 4 минг йилликларда яшнаган жой бўлган. Амударё, Сирдарё, Зарафщон дарёлари Каспий денгизига қуйилган. Бу минтақаларда ёввойи ҳўкиз (тур) ва бошқа доимий нам иқлимга мослашган ҳайвонлар яшаган.
Жанубий Туркманистондаги Копетдғг сойлари серсув бўлиб, бу ерда эрамиздан аввалги VIII-IV минг йилликларда Жойтун маданияти шаклланади. Жойтун маданиятига доир буюмлар шимолий ҳудудда кенг кўламда топилган. Жойтун маданияти Калтаминор маданияти билан чегарадош бўлган. Калтаминор маданиятининг асосини овчи-термачилик билан шуғулланган аҳоли ташкил этган. Улар эр.авв. III минг йилликда ҳаво қуриб совиши натижасида нам шимолий минтақаларга чекиниб ўрта кенгликдаги ерларни ўзлаштирган. Натижада ғарбий йўналишда шарқий Европа ҳудудига етиб борадилар ва шарқий йўналишда Олтай ва шарқий Туркистонга ҳам тарқайдилар.
Бухоро воҳасинииг ғарбий ҳудудларига бориб етган Зарафшон дарёсининг этакларида Калтаминор маданияти манзилгоҳлари топилган. Зарафшон дарёси қирғоғидаги 80 метрлик жар ёқасидан эрамиздан аввалги 4 минг йиллик охирига оид бўлган Калтаминор мадаииятига мансуб манзилгоҳ топилган. Бир замонлар бу манзилгохҳ Зарафшон дарёси этагидаги кўл атрофида пайдо бўлган. 6 минг йил мобайнида юз берган тектоник ўзгаришлар натижасида дарё ўзанига нисбатан 80 метрга кўтарилган.
Ҳозирги кунда ҳам сейсмологларнинг хабарларига кўра, Ўрта Осиё майдони йилига ўрта ҳисобда 1см га ўсиб бормоқда, жумладан, Орол денгизини туби ҳам.
Қўй билан сигир биринчи бор Яқин Шарқда хонакилаштирилган. Икки ўркачли туя айнан Калтаминор маданияти вакиллари томонидан хонакилаштирилган бўлиб, унинг энг қадимги қолдиқлари биринчи бор Оёқоғий маданиятидан топилган.
Европада ҳам 4 та салқин нам фасллар аниқланган. Бўларнинг санаси эр. авв. 3700, 3100, 2600 ва 2000 йилликларда содир бўлган. Голоцен даврида иқлимнинг совуши Ғарбий Европада 3 минг йиллик бошига тўғри келади. Бу фаслда қаттиқ қурғоқчилик натижасида кўплаб маданият марказлари талофатга учрайди. Бу эса Яқин Шарқ аҳолисининг Марказий Осиёга кўчиб, БМАК маданияти (Бақтрия, Марғиёна археологик комплекси) пайдо бўлишига олиб келди. Сополлитепа, Жарқўтон, Гонур, Тоғолоқ, Даштли 3 ва бошқа илк шаҳарлар айнан шу кўчишнинг оқибатида шаклланди ва улар Ўрта Осиёга Яхин Шарқ маданиятини олиб кирдилар.
Бир замонлар Жанубий Арабистонда Сабий подшолиги бўлган, уша даврга оид ҳозир қуриб ётган дарё ўзанида эрамиздан аввалги IX асрга оид иккита катта тўгон қолдиқлари топилган, улардан бирининг бўйи 600 метрга тенг бўлган.
Қадимий Хитой, Миср, Европа манбаларида ҳам эрамиздан аввалги III минг йилликнинг биринчи ярмида иқлим ўзгариб турганлиги қайд этилган. Голоцен даври бошида Каспий денгизининг сатҳи ҳозиргидан 80 метр баланд бўлган. Чунки, унга бутун музликларнинг эриган сувлари йиғилган. Эрамиздан аввалги VII минг йилликда, эса унинг сатҳи ҳозиргидан 20 метр пастда бўлган. Голоцен даврининг иссиқ фаслида Европа ҳудудидаги Алп тоғларининг ўрмонлари чегараси ҳозиргига нисбатан 1 км баландда бўлган.
Атлантик плювиал даврида Ўрта Осиё ҳудуди ҳарорати иссиқ бўлган. Минтақада кўпроқ ёмғир ёғган. Шу даврда Ўртаер денгизининг шарқий ҳудудларидан Европага, шимолий Африкага, жанубий Осиёга мегалитлар (Мегалит-улкан тошлардан қурилган иншоотлар) маданияти тарқала бошлаган (Долмен, Менгир, Кромлехлар). Сибир ҳудудларида мамонтлар голоцен даврининг бошида, бундан 12-10 минг йил олдин, қирилади. Бу даврда Марказий Осиёда қурғоқчилик ҳукм сурган. Айнан шу даврда Иссиққўл кўлининг транргрессияси кузатилади. Бу даврда Яқин Шарқ ва Ўрта Шарқнини суғориб турган Атлантик циклонлар йўли шимолга қараб силжийди.
Голоцен даври бошида (13-6 минг йиллик) музликларнинг эриши натижасида жаҳон океанларининг сатҳи ҳар минг йил мобайнида 9 см га кўтарилгаи. Европа ҳудудларида қадимий голоцен фаслида қурғоқчилик юз бера бошлайди. Англия Европадан, Аляска Камчаткадан ажраб қолади. Охирги 4 минг йилда океан сатҳи 1 метрдан 4 метргача кўтарилиб келмоқда. Бунга Арктика ва Антарктида музликларининг тез суръатда эриб кетиши сабаб бўлмоқда.
Атлантик плювиал даврида Ўрта Осиё саҳроларига йилига 250-450 ммга қадар ёмғир ёғиб турган, ҳарорат ҳозиргига нисбатан 8-10 градус паст бўлган. Аммо эр.авв. 3-2 минг йилликлардан бошлаб иқлим куриб, ҳарорат кўтарила бошлайди. Бунинг натижасида Жойитун маданияти ўрнини Анов маданияти эгаллайди. Шу даврда дашт ҳудудларда энеолит, бронза даврига оид манзилгохлар вужудга кела бошлайди. Эрамиздан аввалги 2 минг йилликларда Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида БМАК маданияти шаклланади. Даштдан эса шимолий чорвадор ахолининг андроново маданияти кириб келади.
Охирги 4 минг йил ичида 7 та нам фасл кузатилган. Бўлар эрамиздан аввалги 1900,1300, 760, 20, ва эрамизнинг 920,1120, 1700 йилларида бошланган. Бу фасллар натижасида ўтро деҳқончилик гоҳ кенгайиб гоҳ торайиб борган. Хоразмга яқин Сариққамиш кўли атрофида ҳаёт неолит даврининг сўнггида ривожланади. Бу ҳудудда сув эрамиздан аввалги 2 минг йилликда қурийди. Эрамиздан аввалги 8-7 асрларда Ўзбойдан Сариққамишга яна сув кела бошлайди ва бу ҳудудда сакларга маданиятига мансуб Қуйисой манзилгоҳи вужудга келган. Эрамиздан аввалги VI асрдан бошлаб Кўзаликир, Қалъаликирлар манзилгоҳлари вужудга келиши натижасида, қадимги Хоразм маданияти шаклланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |