Мазкур услубий қўлланмадан Археология йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва бошқа мутахассис фанларни ўқитишда фойдаланишлари мумкин


-мавзу: Инсоннинг табиатда ўрни ҳақидаги билимларнииг шаклланиши ва ривожланиши



Download 84,11 Kb.
bet3/11
Sana25.02.2022
Hajmi84,11 Kb.
#293296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Paleoekologiya dinamikasi

2-мавзу: Инсоннинг табиатда ўрни ҳақидаги билимларнииг шаклланиши ва ривожланиши
Инсоният қадим замонлар, узоқ ўтмишдан бошлаб ўзининг ҳаёти, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан узвий боғлиқ эканлигини англаб келганига яна бир бор эътибор бериш лозим.
Инсоният тараққиёти ҳақидаги баҳсларнинг соҳаси унинг тарихи сингари қадим даврлардан бошланган. Бу соҳадаги таълимотларнинг кўлами ниҳоятда кенг. Диний таълимотларда илоҳиёт тарафидан яратилишидан бошлаб бу муаммони ечимини ниҳоятда ранг-баранглигини кузатиш мумкин. Инсон ва экология ривожланишининг табиий шарт-шароитларини инсоният “аз рузи азал” тушуниб келган.
Энг қадимдан маълум, мантиқан бир тизимга солинган, бир-бирига боғлиқ бўлган экологик таълимотлардан бирини Заратуштра (Зардушт) таълимотида кузатиш мумкин. Айнан шу таълимот инсоният тарихида биринчи бор ҳаёт манбалари - ер, сув, ҳаво ва олов унсурларини ҳаёт манбаи сифатида асраб-авайлаб, покиза сақлаб, оқилона фойдаланишга чорлайди. Ўсимлик ва ҳайвонот турларига эътибор ва ғамхўрлик қилишни одамлардан талаб этилган ва бу талабларнт бузганлар жазога ҳукм қилинган.
Юнон файласуфи Гиппократ ўзининг “Ҳаво, сувлар ва ерлар” ҳакидаги рисоласида турли географик шароитларнинг инсон организми, феъл-атвори хаттоки ижтимоий муносабатларига таъсири ҳақида фикр юритади. Ундан кейин бу масала ҳақидаги мулоҳазалар Арасту, Плиний каби файласуф ва тарихчилар асарларида учрайди. Инсоннинг табиатдаги ўрни ҳақида билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши борасида Геродот, Страбон, Лукреций Кар кабиларнинг асарлари катта аҳамиятга эга бўлган.
Ўрта асрларда бу ғоялар ўзимизнинг буюк алломалар Ибн Сино, Беруний ва бошқа муаллифлар асарларида ривожлантирилади. Уйғониш даврига келиб “Буюк географик кашфиётлар” натижасида очилган янги китъаларни ўрганиш дунёнинг нақадар турли-туман эканлигини англаш экология фанининг ривожланишига туртки бўлди. Буюк географик кашфиётлар даврида географияга оид билимлар анча кенгайиб борди.Ўша даврда турли минтақаларга оид асарларда тирик организмлар маҳаллий шароитга мослашган ҳолда ривожланиши ҳақида фикрлар кенгайиб борди.
XVIII асрда Монтеские инсоният тарихий тараққиётининг географик концепциясини яратди. Унинг таълимотида табиий муҳит, маҳаллий тупроклар ва иқлимнинг хусусиятлари, инсоннинг ижтимоий тараққиётига таъсири кузатила бошланади. Эволюция назариясининг асосий ғояси организмларни давр утиши билан ўзгариб боришини атроф-муҳит ўзгариши билан боғлайди. Ундан сўнг Ч. Дарвин эволюцион назарияси эълон қилинади. Инсон ва ҳайвонот (фауна) дунёсида инсон фаунанинг таркибий қисми сифатида Дарвиндан сўнг унинг ҳамфикрларидан бири Э. Геккел 1866 йили экология атамасини фанга олиб кирди. Экология деганда у тирик организмларнинг атроф-муҳит шароити билан мулоқотини тушунади. Э. Геккелнинг “Инсоннинг табиатдаги ўрни” асарининг аҳамияти катта бўлган.
Рус олими В.Н. Вернадский биосфера ҳақидаги фан асосларин ривожлантиради. Унинг асосий хулосаларидан бири шундан иборатки, XX асрга келиб инсоният буююк геологик кучга айланиб бориши туфайли биосфера доирасини қайта қуриб Ноосфера (Ноосфера - ақл-идрок сфераси, Тейяр де Шарден шундай номлаган) шаклига олиб боради деган ғоя илгари сурилади.
Палеоэкология ва цивилизация динамикасига доир замонавий ёндашувлар ва муаммоларни таҳли қилиш фаннинг асосий вазифалардан биридир.
Тарихий манбалар кузатишига кўра, инсон нуфуси кўпайгани сари униниг атрлоф-муҳитга босими ошиб бораверади. Ибтидодан ер, сув, ҳаво, набодот ва махлуқот муқаддас ҳисобланиб, шунинг негизида ибтидоий даврда овчи термачилар жамиятида турли эътиқодлар, оби ҳаёт, замин, тоғ-у тош, дарёлар илоҳиятлари тўғрисида пайдо бўлган. Жаҳон илк динлари шаклланганидан кейин одам дунёқарашининг асотирларига хос (мифологик) хусусиятлари вужудга келди. Бу даврда табиатга сиғиниш ўз аҳамиятини йўқотмаийи.
Инсонннинг табиатга муносабати тарихий жараёнда ўзгаради. Табиат тизими, унинг қонуниятлари, табиат тараққиёти инсон ҳаётининг асосий воситаси эканлиги аён. Табиий муҳит инсон пайдо бўлмасдан бир неча милиард йил илгари шаклланиб бўлган.
Одамзотнинг маданий муҳити эса, айниқса моддий маданияти унинг фаолияти натижасида шаклланади. Унинг марказида одамнинг ўзи жойлашган. Моддий маданият инсоннинг кундалик ҳаёти натижасида ўзгараверади ва атроф табиатни ўзгартириб бораверади.
Қадимги замонларда вулқон отилиши, зилзила, сув босиши, қурғоқчилик цивилизацияларнинг ривожига салбий таъсир қилиб келган. Аксинча Қадимги Шарқ цвилизациясидан бошлаб инсон табиий муҳитга таъсир кўрсатиб кела бошлайди. Ирригация-сунъий суғориш тизимининг ривожланиши натижасида сув манбалари (йирик дарёлар) ва ҳосилдор ерлар кенг миқиёсида ўзлаштирилади. Натижада ерлар шўрланади. Урушлар ва талон - тарожликлар ҳам атроф-муҳитга салбий таъсир қилади. Қадимги ёзма манбаларда атроф-муҳитни асраб-авайлашга оид даъватлар учрайди. Эдологик омиллар ва тарихий жараёнларнинг ўзгариши маданият тараққиётига таъсири ҳеч қачон йшқолмаган.
Охирги 200 йил мобайнида инсон энергитикаси тараққиёти атмосфера ва иқлим бузилишига олиб келди. Минерал рудалар камаймоқда, инсон генофонди хавф остида қолган. Табиат ўзгариши натижасида касалликлар кўпаймоқда. Салбий таъсир натижасида генетик касалликлар кўпаймокда, одам генофонда ўзгармоқда. Яъни инсон ва табиат мулоқотини ижобий мароми унинг оптимал шаклда сақлаш масаласи аҳамияти ошмоқда. Ҳозирги замон муаммолари иқтисодий, техникавий, ғоявий муаммолар ичида энг муҳими экология муаммоси бўлиб қолди.
А.С.Мамзиннинг ёзишича, табиатнииг ўзига хос қарама-каршиликлари йўқ. У гармоник тарзда шаклланаётган тизим, табиатдаги қарама-қаршиликларнинг манбаи инсон. Собиқ совет сиёсатида режалик, плашшштирилган иқтисодий даврда 100 млн тонна заҳарли чиқинди чиқиб туриши на табиатни ёмон зарарланиб келганлиги аниқланди.
Экологик сиёсат бутун инсониятнинг ва унииг бутуи онги хусуссиятиии ўзгартиришини талаб қилади, Яъни экологик маданият шакллаиниши шарт. Келажакда мамлакатларнинг иқтисодий қудратини ишлаб чиқариш эмас, балки инсониятнинг экологик онги ҳал қилади, Қадриятлар фалсафий тараққиёт йшналишида инсоннинг асоснй мақсади дунёда яшашдир. Аммо ҳозирда табиат билан мулоқот масаласи мураккаб ижтимоий муаммога айланди.
Шу бугунги экологик жараёнлар XVIII-XIX асрларда юз берган иқлим ўзгаришларинннг давоми сифатида баҳоланса бўлади. Охирги 200 йил мобайнида ҳарорат, метрологик вазият ва бошка экологик жараёнлар асбоблар асосида ўлчаниб, кузатилиб бормоқда. Охирги 60 йил мобайнида эса бутун мамлакатлар айрологик ҳаво анализларини кузатишни бошлади.
Иқлим ўзгаришига келсак, XX асрнинг бошланиши илиқ иқлим билан бошланган. Бу даврда Англия ҳудудларида ўртача ёзги ҳарорат 15,8, қишки ўртача ҳарорат-4,2, бунинг сабаби атмосферада СО2 нинг камайиши эмас, балки ҳаво циркуляциясининг ўзига хос фаслига боғлик. Айнаи шу даврда Европа ҳудудларида асосан шамол жанубий ғарбдан, яъни Атлантика океанининг жанубий ҳудудларидан эсиб турган. Таҳминларга кўра айнан шу вазият Атлантик оптимуми даврида ҳам, яъни неолит даврида ҳам ҳукмрон бўлган.
ХХ асрнинг 40-50 йилларга келиб ер юзн ҳарорати пасая бошлайди. Лекин ҳозирги замонда ҳарорат яна қизиб бормоқда. Кўпчилик мутахасислар буни атмосферада СО2 таркиби ошиб боришига боғлайди. Иқлим ҳарорати пасайиши эса ҳаво таркибида техноген аэрозоль заррачаларини кўпайганлиги туфайли деб ҳисобланади. Лекин бу ерда шамол эсиш йўллари ўзгариши бари оцилкуляр режимини ҳам айниқса уни шимолий яримшар ҳудудларида ўзгаришини ҳисобга олиш керак.( Барико циркуляр - ҳавонинг қаерга қараб эсиши ва босимига боғлиқ) XX асрнинг бошидаги об-ҳавонинг эсиши ҳамда ҳарорат ўзгариши ер куррасининг жанубий ва шимолий минтақаларида кузатилган. Шимолий яримшарда ҳарорат исиб боришн сабабли атмосфераннг ғарбий йўналишидаги циркуляцияси кучайиб боради. Натижада Арктиканинг шарқий ҳудудларида 24 йилдан 45 йилгача музлаш майдонлари 1млн кв. км,га йўқолади. Тоғ музликлари (Алп, Олтой, Помир, Туркия, Африка тоғлари) майдонлари камаяди. Шимолий Америка, Гренландия, Исландия контенентал музликлари майдони тораяди. Бу ҳодисалар атмосфера таркибида СО2 нинг кескнн тарзда ошиб кетишига қадар юз берган.
XX асрнинг ўрталарида, 1950-1973 йилга қадар шимолий яримшар ҳудудларида муз ва кор босган майдонларнинг ҳажми 33 дан 39 млн кв. км.га ошади. Умуман олганда, XX асрнинг 2 ярмида ҳар бир 10 йиллик мобайнида бapган сари 0,2 грга пасайиб келган. Охирги 10 йилликлар мобайнида қиш фасли қуруқ ва совуқ бўлиб келмокда. Умуман олганда Шимолий яримшар ҳудудлари иқлими ва экологиясининг кескин ўзгариши турли кадастрофалар ва талофатларга олиб келиши турган гan. Чунки бу ҳудудда бутун дунё буғдойининг 3/2 кисми эқилади ва бу ҳосилнинг 75% экспорт қилинади. Яъни иқлим ўзгаришларининг ҳосилга тасири катта, айниқса иқлимнинг ҳарорати ва намлиги муҳим. Кузатувлар ва таҳминларга кўра иқлим ўзгариши охирги йиллари аста-секин совиб бориш йўналишида бормоқда.
Охирги йиллари Марказий Осиёда Каспий денгиз сатҳининг ошиб, Орол денгизининг эса пасайиб бориши кузатилмоқда. Гидрологларнинг ҳисоб - китобларига кўра, Амударё ва Сирдарё сувлари бекорга Арнасой, Сариқамиш, Айдаркўл ва бошқа ташландиқ ҳавзаларга исроф қилинмаса, 100 йил мобайнида Орол асли ҳолига келиши мумкин. Аммо охирги йилларда кутилмаган даҳшатли аномалиялар юз бера бошлади. Жумладан, 1988 йили Кариб денгизи ҳудудларида ниҳоятда иссиқ ҳарорат ҳукмрон бўлиб, ураган (бўрон) содир бўлишига олтиб келди, натижада Ямайка ороли ҳудудида ярим миллион одам бошпанасиз қолди. Шу йилнинг ўзида Америкада юз берган қурғокчилик ғалла ҳосилининг 30% га камайтирди. Бангладеш ҳудудларида юз берган ёғингарчиликлар туфайли 25 миллион киши бошпанасиз колди. Антарктидада эса бўйи 130 км келадиган айсберг континентдан ажрилиб океанга тушиб кетди.
1988 йилги ҳисоб-китобларга кўра энергетика фаолияти туфайли 5,5 миллиард тонна углерод атмосферага чикарилган, яна 2,5 миллиард тонна углерод ўрмон ёнғинлари натижасида ҳосил бўлган. 2010 йилда атмосферага чиқарилган углерод ҳажми 10 миллиард тоннага етган. Дунё углексли газини ишлаб чикариш соҳасида AKШ, Хитой биринчи ўринда туради. Бўлар дунё углерод газининг ярмини чиқарадилар. Шу йилги об-ҳавонинг нобоп келиши ва шимолий яримшарда юз берган қурғокчилик туфайли АҚШ, Россия, Қозоғистон ғаллакорлари 35% махсулотларини йукотганлар.
Ҳисоб-китобларга кўра, атмосфера ҳарорати 2050 йилга қадар 3 градусга ошади, океан сатҳи 1 метрга кўтарилади. XXI асрнинг охирида эса 2 метрга кўтарилади. Таҳминларга кўра ер юзининг минтақавий табиий ҳудудлари кескин шимолга қараб чекинади. Аммо ер юзидаги ҳозирги экосистемалар бундай тезликда кўча олмайдилар, натижада миллионлаб кв.км майдонлар қуриб қолади.
Иккинчи йирик муаммо атмосфера устки қисмидаги азон доирасининг тешилиб боришидир. Тоза ичимлик суви ва тоза ҳаво бу ҳам камайиб бормоқда. Бутун тирик организм тропосферадан нафас олади, лекин айни шу доира ҳавоси ифлосланиб бормоқда.
Турли кашфиётлар тугдирган технологиялар натижасида янги техноген муаммолар (клонлаштириш) пайдо бўлмоқда. Айниқса XX аср мобайнида экологик мувозанатга дахшатли зарба берган нарса жамият милитаризациясидир. Минглаб тонна бомбалар, ўк-дорилар, снарядлар атмосферани кимёвий жиҳатдан ифлослашга ўз ҳиссасини қўшиб бўлди. Уруш жараёнида биринчи ўринда танкерлар чўктирилади бунинг натижасида океан заҳарланади. Бундан ташқари ҳозирги техника, авиациялар, танкларнинг табиатга зарари чексиз. Н.С Хуришёв даврида Новая земля оролида 50 мега тонналик водород бомбаси синовдан ўтказилади, натижада 400 км радиусда тирик жон ва дарахтлар куйиб кулга айланган. Ҳозир ҳарбий тизимда геноцид тушунчаси кенг қўлланилади, бу душман табиатини ўлдириш тадбиридир. АКШ Ветнам уруши даврида 21 миллонта авиабомба, 230 миллондан ортиқ снарядлардан фойдаланди. Шунингдек партизанларга қарши кўрашиш мақсадида махсус оғир техникалар воситасида Ветнам йўллари бўйлаб, 300 метр кенгликда бутун ўрмон ва ўсимликларни кесиб ташланган. 10 йил давом этган уруш мобайнида Ветнам ўрмонлари ва экинлари устидан 72 миллион литр гербидцит ва боўқаа зарарли моддаларни ташлаганлиги маълум. Ҳозирги кунда Ветнам табиати жуда оғир аҳволга тушиб қолган.

Download 84,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish