Мазкур услубий қўлланмадан Археология йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва бошқа мутахассис фанларни ўқитишда фойдаланишлари мумкин


-Мавзу: Ёрнинг геологик ўтмишдаги иқлими ва табиий шароити



Download 84,11 Kb.
bet6/11
Sana25.02.2022
Hajmi84,11 Kb.
#293296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Paleoekologiya dinamikasi

5-Мавзу: Ёрнинг геологик ўтмишдаги иқлими ва табиий шароити.
Плейстоцен даври иқлими.
Геология фани нафақат ер қобиғининг тузулишини, балки унинг шаклланиш тарихини жумладан, ўтмиш иқлимларини тиклашга ҳаракат қилади. Илмий тадқикотларга кўра ер юзидаги биологик ҳаётйнинг примитив шакллари архей давридан, 1 миллиард йил олдин шакллана бошланади. Палеозой давридан бошлаб ер юзининг ривожланган флора ва фаунасининг таъсири унинг иқлимига етарли даражада таъсир кўрсата бошлайди.
Геологик кузатувларга кўра ер курраси ўта қадимдан 3 йирик ва узоқ музлаш даврларини бошдан кечирган. Бўлар оралиғида илиқ иқлимлар ҳукмрон бўлади. Унинг охиргиси 300 млн йил олдин Тошкўмир даври(ёки полеозой) рўй берган. Мезозой даврида эса, 200 млн йил аввал ер куррасининг ҳарорати совий бошлаган.
Учламчи даврдан тахминан 200 млн йил олдин, иқлим илий бошлайди. Мезозой ва Кайназой даврларида (140-150 млн йил авв) иссиқ-совуқ фасллар алмашиб турган. 100-65 млн йил аввал эса ер ҳарорати иссиқ бўлган, 55 миллион йил аввал иқлим яна совиб қутбларда музликлар кенгая бошлайди. 10 млн йил аввал ҳарорат яна пасаяди. Лекин бу даврларда ҳам иссиқ фасллар қайтиб турган. Бу иқлим ўзгаришларининг излари тоғли минтахаларда кузатилади. Музликлар излари ўрганилган. Оғир вазнга эга бўлган музликлар ўз вазнлари билан доим пастга тойиб бориб водийга тушгандан сунг эриб сойга оқа бошлайди. Музликлар остида сурилиб келган қум, тош музликлар этакларига йигилиб боради. Бу улкан тош уюмлари геологияда “Морена” деб аталади. Музликлар бўйида ёнбош қирғоқ мореналар ҳосил бўлади. Бундан ташқари музликлар юрган тоғ ўзанлари ёки дараларига минг йиллар мобайнида тош, шағал сийпаниб келиши натижасида қаттиқ тоғ жинслари текисланиб, силлиқланиб ялтираб қолади. Яъни музликлар остидаги она жинс қисмлари силлиқланиб ялтираб чизиқлар ҳосил бўлади. Бу каби усти тексланиб кетган коя тошлар геологияда “қўчкор пешана” деб аталади. Музлаш даври тамом бўлиб иссиқ иқлим ҳукмрон бўлганида музлик ости манзараси очилиб қолади.
Алп тоғларида 150 йил олдинги ўрганишлар натижасида плейстоцен ёки туртламчи даврга оид 5 та қадимий музлаш даври аниқланган.
1) Дунай
2) Гюнц
3) Миндель
4) Рисс
5) Вюрм
Мореналар турли баландликда сақланганлиги плейстоцен даврида 5 маротаба музлаш бўлиб ўтганлигидан далолат беради. Аммо энг қадимги Дунай музлиги излари камдан-кам учраши туфайли асосан Гюнц музлиги ҳисобга олинади. Музлаш даврларида ер куррусининг ўртача 15 градусга тенг бўлиб, 5 - 10 градусга ўзгариб турган. Музлаш даврларида Шимолий, Жанубий қутблар музликлари кенгайиб, ўрта кенгликларга яқинлаша бошлаган. Сўнгги музлаш даврида Арктика чегараси Қозғистоннинг ўрта бели Уральск, Астана, Караганда, Алтай йўналишидан ўтган.
Бу даврда тропик, субтропик минтакаларда мўтадил нам ҳаво ҳукмрон бўлади, саҳролар йўқолади. Музлаш даврида тундрага хос шароит Франция жанубигача етиб боради. Жумладан Сирдарё вохасидан юқори палеолитга оид мамонтлар суяклари топилган. Музлаш даврлари узоқроқ бўлиб 100-120 минг йилга боради. Музлик оралиқлари даврлари, эса қисқароқ охирги музлик оралиқ даври 75-30 минг йил олдин кечган, иқлим ҳозирги замонга яқин бўлган.
Алп ва Гренландия музликларидан бур воситасида олинган керн наъмуналари охирги 150 минг йиллик иқлимини тиклашга ёрдам беради. Шунга кўра ер юзида иқлимни доим қисқа муддатли совиб ёки исиб туриши ҳолати аниқланган.
Охирги музлаш даврида эса жаҳон океанининг ҳарорати ҳозиргига нисбатан 2-6 градусга пастроқ бўлганлиги аниқланган. Китъаларда эса ҳарорат фарки 20 градусга боради. Мутахасисларнинг хисоб-китобларига кўра Сирдарё ҳавзасининг ўртача қишқи ҳарорати музлаш даврида -19 градусга, ёзги ҳарорати +4 га тенг бўлган. Ер юзининг миллионлаб кв кми муз ва қор билан копланганлиги туфайли Албедо (Албедо – акс қилиш кобилияти) кучайиб, совуқ яна кескинлашади.
Музлаш даврида океан сатҳи ҳозиргига нисбатан100-150 м га пасайиб кетади, Музлаш даврида тош, қум, музликлар майдони 40 млн кв км ташқил қилади. Ҳозир эса 20 млн кв кмга тенг. Тундра ва Алп минтақалари эса майдони 8 млн кв кмни ташқил этади. Ер юзининг ҳарорати 5 гр пасайса вегетация фасли 3 ойга қисқаради, натижада ер юзининг ўрта кенгликларида қишлоқ хўжалиги барбод бўлиши муқаррар.
Инсон муҳитининг ривожланиш моҳияти маълум бир экологик шароитга мослашишидан иборат. Табиий шароит, ландшафт, ҳарорат, флора, фауна ўзгаришларига жавобан одамзот маданияти тезда тадбир кўриб ривожланиб боради.
Плейстоценнинг сўнгги ва голоценнинг биринчи босичлари етарли даражада ўрганилган. Географик манзара ва иқлим тош асри маданиятининг тараққиёт боскичлари минтакавий корреляциялари тузилган.
Плейстоцеон даврида Марказий Осиё тоғ тизмалари - Хиндиқўш, Олой, Тяншан, Қорақурум, Помир, Тибет кескин кўтарилиши натижасида муссонлар ва циклонлар ҳаракати ажрайди. Турон ва Каспийбуйи чўл минтақаларининг табиий муҳити ўзгармананлиги туфайли бу ерда археологик ёдгорликлар сақланган. Бу жойлардаги археологик қолдиклар қадимда инсон яшаши учун шароит борлигини англатади. Шу каби шароитларни Қозоғистон, Шимолий Хитой, Монголияда ҳам кузатиш мумкин. Музликлар авжига чиққан пайтда туёқли ҳайвонлар жанубга силжиган, улар ортидан аҳоли ва овчилар ҳам кетган. Лекин Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудларида ёпиқ камарлар, ғор-унгурлар туфайли инсониятнинг узлуксиз тараққиёти кузатилади. Лекин бу ҳудудларда одамзот табиатга, атроф-муҳитга қараб яшашга мажбур бўлган. Айнан совуқ иқлим авжига чиққан пайтларда одамзот ғорларга жойлашадилар. Чунки музлаш даврида тоғлардаги сувлар музлайди, натижада ғор қурийди, илиқ иқлим кезлари ғорларга сув оқиб зах босади.
Пастекисликларда, жумладан, Россиянинг бепоён даштларидан Қозоғистон, Сибир ҳудудларидан юқори палеолит даврида мамонт қовурғаси ва илик суякларидан ясалган ярим ертўла шаклида капалар қуриш одат бўлади, ов қилишга мўлжалланган куроллар пайдо бўлади. Дротиклар пайдо бўлади ( калта тош қурол билан ўткирланган найза).
Баъзи бир палеолит даври маданий қатламларида балиқ ва қуш суяклари ҳам учраб туради. Сунъий муҳит ясаш уй-жой, чайлалар қуриш палеолитнинг энг биринчи боскичларида кузатилган. Африкада, Европада уларнинг излари топилган. Лойни пишириб ундан буюмлар ясаш ҳам палеолитга оид. Палеолит даврида лойдан пиширилган идиш бўлмаса-да, гулханда пиширилган ҳайкалчалар топилган.
Голоцен даври шароитидаги асосий ютуқ чорвачилик ва деҳқончилик негизида цивилизациянинг иқтисодий пойдевори яратилади.
Амударё ҳавзасидаги кузатишлар шунг кўрсатадики, у ерда эр авв. 8-7 минг йилликдан бошлаб, турли ўсимликларни хонакилаштириш бошланган. Яқин Шаркда бу жараёнлар эр авв. 10-9 минг йилликларда бошланади. Хонаки ўсимликларни молекуляр таркибини ўрганиш энбер, нўхат, чечевица ўсимликларини бир жойда бир пайтда ўзлаштирилганлиги ҳақида хулосага келинган. Арпа генетик жиҳатдан бир нечта жойда хонакилаштирилган. Қўй билан эчки эса Яқин Шарқда мезолит даврида хонакилаштирилган.
Евросиёнинг кўп минтақаларига хонаки ўсимлик ва ҳайвонлар тайёр ҳолда миграция йули билан тарқайди. Жўхори билан тариқ Африкада тарқаганлиги аниқланган. Хараппа маданияти вакиллари зиғир, пахта ўсимликларини хонакилаштирганлиги аниқланган.
Турли районлардаги ландшафт хусусиятлари тоғ тизмалари, ёки саҳролар, шамол эсиш, ёгингарчилик ва ҳарорат режимига таъсири катта бўлган. Муътадил илиқ иқлим Атлантик оптимуми даврида маданиятларнинг гуллашига олиб келади. Бу гуллаш демографик портлаш билан якунланади.
Мисол учун мил.авв 7 минг йилликда об-ҳавонинг совуши натижасида Эгей денгизининг сатҳи 15-20 метрга пасайиб кетади ва Кичик Осиёнинг ибтидоий деҳқонлари қисқа муддатда Болқон яриморолига кириб борадилар. Бунинг натижасида Кораново маданияти ҳосил бўлади. Эрамиздан аввалги 5 минг йилликда Кораново вакиллари шимолга қараб кўчиб Гумельнци маданияти шаклланади. 4-3 минг йиллик жараёнида бу маданят вакиллари Қора денгиз шимолий ҳудудларига бориб, Днепр вохасида Триполье маданиятини шакллантирадилар.
Йирик миграциялар, бронза даври, илк темир даври миграциялари иқлимнинг исиб совушига боғлиқ, жумладан, гиксосларнинг Мисрга бостириб кириши, индоарийларнинг Ҳиндистон ва Ўрта Осиёга бостириб кириши, дорийларнинг Критга бостириб кириши мил.авв XVII-XVIII асрларга содир бўлди. Улар Қозоғистон ва Ўрта Осиё андроново маданияти вақиллари эдилар. Денгиз халклари мил.авв XII асрда Миср ва Хеттларга бостириб кириши, Финикия ахолисининг XI-XII асрларда Ўртаер денгизи ҳудудларини эгаллаши, XII асрдан бошлаб Карасук маданиятининг вакиллари қадимги скиф аждодлари қадимги Монгодиядан ғарбга силжишлари иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ деган хулосага келинмокда.
Кузатишларга кўра миграциялар давлатчилик шаклланиш жараёнида мустаҳкам тузумларнинг ҳукмрон бўлишига олиб келади. Табиий муҳит мўтадил бўлиши қадимий давлатлар заифлашишига олиб келди. Жумладан, эрамиздан аввалги XI асрда иссик иқлим шароитида Африкадаги МисрнингЯнги подшолиги, Хитойдаги Шан Ин давлати инқирозга учрайди. Ушбу давлатлар мил.авв XVI- XVII асрларда совуқ иқлим натижасида шаклланган.
Суғорма деҳқончилик технологияси ривожланган сари аёл мабудаларнинг ҳайкалчалари кўпаяди,чунки оби ҳаёт мабудаси аёл ҳисобланган.

Download 84,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish