3-мавзу: Иқлим ўзгаришининг астрономик ва геофизик омиллари.
Ер юзининг қуёш нури билан таминланиши аввало қуёшнинг нурланиш фаслларига қолаверса, ер курраси кенгликларининг фаслий - ўзгаришига боғлиқ бўлиб, геологик кузатишларга кўра, ҳозиргига қараганда миллион йил аввал қуёш радиацияси 20-30 % га кам бўлган, лекин азалдан қуёш энергияси фаслий ўзгаришларини орқали одамлар йил ҳисоблашган. Буни биз II йиллик мучал санасида кузатиштмиз мумкин. Лекин қуёш энергиясини инструментал ўлчаш ХVIII асрда бошланган.
Р. Швабе 1826 йилдан 1843 йилгача олиб борган астрономик кузатишлар натижасида қуёш доғларининг пайдо бўлиши ҳар 10 йил ичида такрорланишини аниқлаган. Хитой манбаларида ХV асрдаёқ қуёшда доғлар борлиги аниқланган. 1510 йилда Галилей доғлар йуқолганини ёзиб қолдирган. Дендрохронология ва ёзма манбалар қай бир йилнинг иссиқлик ёки совуқлигини аниқлайди. “Дендро” юнончада дарахт деган маънони билдиради. Натижада қуёш мучалининг ўзгариб бориши ўрта ҳисобда 11 йил, бази ҳолларда эса 9-8 йил гоҳида чўзилиб 12-14 йилда ўзгариши аниқланган қуёш доғлари ўзгариб, ер иқлими шаклланишига таъсир кўрсатади ва магнит майдони ўзгаришига олиб келади. Бу илмий хулосалар эски 11-12 йиллик мучал санасини тасдиқлайди. С 14 (кўмир углерод) изотоп икки моддаси таҳлили Антарктида ва Арктика минтақаларида шимолий нурланиш фасллари ҳодисаси об- ҳаво ҳарорати билан узвий боғлиқ.
Тарихий манбаларда ёзилишича қуёш нурланиши сусайганда ҳавода С 14 таркиби камайиб боради. Қишда Арктикада қуёш кўринмасдан қутбда 6 ой қоронғу тун ҳукумрон бўлиб, атмосфера намлиги парланиб майда муз заррачаларга айланади. Айнан шу туман натижасида заррачалар ёнбошдан ерга тегмай қутб атмосферасига тушиб турган куёш нурлари уларни товлатинтириб, арктик нурланишнинг гўзал манзарасини ҳосил қилади. Бундан ташқари шимолии музланиш ҳодисаси ҳаводаги азон қатламига ҳам боғлиқ. 1970 йиллардан бошлаб Арктика ва Антарктида азотнинг камайиб бориши азон тешикларининг пайдо бўлишига олиб келди. Азот қуёш нури таъсирида ачиб унинг емирилишига олиб келади. Хавфли азон майдонида 1 миллион м2 га тенг тешиклар ҳосил бўлади. Қуёш радиациясининг аҳамияти жуда катта, қуёш энергияси фаоллашгани сари атмосферада шамол йўналиши ва бўлутлар юриш йуналишлари ўзгариб боради. Бундан ташқари қуёш фаоллиги атмосферада электр кучини ҳам ҳосил қилиб, инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Жумладан 413 минг йиллик ер ўқининг эклептикаси унинг орбитасига нисбатан ер юзида ҳукумрон бўлиб, ундан ташқари 136 минг йиллик фасллар давоитда қуёш ер куррасининг исиши ёки совушига таъсир қилади. Учинчи ер орбитасининг прецияси 21 минг йилда ўзгаради. 10 минг йил мобайнида ер қуёшга январ ойида яқинлашади, 10-11 минг йилда эса ёзда яқинлашади. Ер юзи ҳароратини шу уч омил таъминлайди. Астрономик ҳисоб-китобларга кўра қуёшдан келаётган энергия 20 % га камайса, абадий музлик майдонлари кенгайиб, Арктика ва Антарктика экваторда бирлашади ва ер куррасини тамомила муз қоплайди. Ер курраси омилларига эндоген факторлар дейилади. Бу ички омиллар аввало унинг ҳажми, вазни ва шаклига боғиқ. Бу омиллар: пданетамиз тузилиши, ер қарида юз бераётган жараёнлар, ер юзининг хусусиятлари, айланиш тезлиги, гравитация ва магнит майдонлари, тектоник ва вулқон фаоллиги, иссиқлиқнинг ички манбаларидир. Атмосфера ва гидросфера таркиби ва уларнинг ҳаракати ер куррасини гарчи шар-глобус шаклида ифодаласада, у аслида нок кўринишига эга.
Энг муҳим омил – ер куррасининг вазни бўлиб, у сув ва ҳавони ушлаб туради. Ҳисоб-китобларга кўра, узоқ ўтмишда ер куррасининг айланиши анча тез бўлган ва иқлимнинг кенглик зоналари фарки катта бўлган. Ер куррасининг айланиб бориши тезлиги сусайиши шу тарзда кетаверса, 5 млрд йилдан сўнг ҳозиргига нисбатан ер курраси ўз ўки атрофида бир ойда бир марта айланар экан.
Яна бир омил ер юзидаги қитъалар ва денгизлардир. Уларнинг хусуссиятлари ҳар хил, ер куррасининг ичига яъни чуқурга ҳар бир км кириб борган сари ҳарорат 30% га ошиб боради. Шамолнинг доимий эсиб туриши иқлим ҳароратини нормаллаштириб туради.
Ер куррасининг магнит майдони ўзгариб туради, бунинг сабаблари, ер куррасининг прецсиясининг ўзгариб туриши, айланиши ҳамда ўқининг энкайиши ва ер курраси орбитасининг экцентрациясига боғлиқ.
Ер куррасининг хусусиятларининг ўзгаришига икки минг йиллик омил ҳам таъсир этади. Бу системада планеталарнинг ҳолати ҳар 1800-1900 йил давомида ўзгариши ва улар правитанцияси ер планетасининг ҳолатига таъсир қилади. Геомагнит майдонининг 50 минг йилда ўзгариши ҳам аниқланган. Шимолий геомагнии қутби 12000-15000 йил аввал шимолий океаннинг шарқий тарафида бўлган. Мил.авв. 200 йилда шимолий геомагнит қутби Европага яқин бўлган. Ҳозир эса ушбу қутб Россиянинг Баренц денгизида жойлашган.
Шундай қилиб, магнит майдони ўзгариши ҳаво циркуляцияси, циклон ва муссонлар йўналишларини шакллантириб беради. Магнит қутби яқинлашса совуқ, беқарор иқлим шаклланади. Шундай фасллар пайдо бўладики 2 та қутб яқинлашиб қолади. Бундай ҳолат 2028 йилда кузатилади. Магнит қутбларнинг бир-бирига яқинлашиши ой ва ер куррасининг ички ҳаракатлари ва ҳароратига боғлиқ. Шундай қилиб, ер қутбларининг майдонини ўзгариб туриши ва бир-бирига яқинлашиши комплекс омиллар туфайли содир бўлиб туради.
Ер куррасининг ички энергиясининг манбаси унинг вазни, марказидаги массасига ва марказида ҳосил бўлган даҳшатли босимга боғлиқ. Ер курраси марказидаги энергиянинг ҳажми 2x10 га 38 даражасидаги иссиқликдир. Натижада ер куррасининг маркази доим эриган холатда бўлади. Бунинг натижасида ер юзидаги континетлар кимирлаб туради ва континентлар чегарларида эски чоклар ҳосил бўлади. Плиталарнинг номлари: Тинч океан чегараларига хос, Антарктида, Америка, Африка сейсмик зоналар дейилади. Африка сейсмик зонаси китъа шаркида жойлашган бўлиб, шаркий Африка тоғ тизмалари-сейсмик зона ҳисобланади. 15-20 млн йил ичида континентлар ҳозирги ҳолига келган, Ер курраси тарихи давомида вулқонлар чиқариб отган газнинг ҳажми 2x10=23 граммга тенг бўлиб, унинг ҳажми ҳозирги атмосферадан 50 баробар катта ва океанлар сувининг ҳажмидан икки баробар кўп. Шундай қилиб, ер юзидаги океан ва атмосфера вулканик фаолиятнинг натижасида ҳосил бўлган. Сўнгра сув таркибидаги геохимик жараёнлар, қуёш радиацияси таъсирида ўсимликлар тарихий ривожланишида азот ва кислороддан таркиб топган атмосфера ҳосил бўлади. Ҳавонинг таркиби ҳам ҳароратга катта таъсири кўрсатадию Мисол учун XIX аср охири XX аср бошида ер куррасида вулқон отилиши кучаяди. Бунинг натижасида ҳавога, атмосферага майда аэрозол (майда зарралар) таркиби ҳавога тарқалиши туфайли ҳарорат пасаяди. Иқлйм ўзгаришига атмосфера газлари таркибининг ҳам аҳамияти катта, мисол учун атмосферада пар йуколса, ер юзида ҳарорат ҳам 32 градусга пасайиши исботланган.
CO2 нинг биосфера ҳаракатидаги аҳамияти ва ҳаво таркибида СО2 нинг улуши катта. Органик ҳаёт натижасида СО2 кислород ва углерод доимий реакция бўлиб ҳаёт жараёнини тўхтовсиз ҳаракатга солади.
Ер юзи биосфераси ва атмосфераси ўртасида СО2 бирикмасининг айланиб янгиланиши 20-40 йилга тенг бўлса, океан ва атмосфера ўртасида эса 5 йилда айланиб қайта ҳосил бўлади.
Музлаш даврида ҳаво таркибидаги СО2 нинг ҳажми нисбатан камаяди, музлаш ва музлик оралиғининг фарқи 6-9 градусни ташқил этади. Ўсимликларнинг фотосинтези натижасида йилига 100 миллиард тонна СО2 йўқолиб боради. Айнан шу ҳажмдаги СО2 тирик организмларнинг нафас олиши натижасида атмосферага қайтиб келади, 57 миллиад тоннаси қитъаларга тўғри келади.
Вулқон отилиши натижасида йилига 0,7 гекатонна СО2 атмосферага қўшилади, лекин одам техникаси 5-10 миллярд тонна СО2 атмосфера таркибига ^ қўшиб бормоқда. Мана шу жараёнлар атмосфера таркибида содир бўлиб, ер юзига тенг таркалади. Бундан ташқари қуёш системасининг планета доиралари ҳам бор: Марс айланиши 1,9 йил, Юпитер йили;11,6 йил, Плутон йили 250-йилга тенг умуман олганда, бўларнинг ер экологиясига ҳам катта таъсири бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |