Мазкур услубий қўлланмадан Археология йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва бошқа мутахассис фанларни ўқитишда фойдаланишлари мумкин


-Мавзу: Экологик омиллар ва тарихий жараёнлар ўзгаришининг маданият тараққиётига таъсири. Миграциялар



Download 84,11 Kb.
bet10/11
Sana25.02.2022
Hajmi84,11 Kb.
#293296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Paleoekologiya dinamikasi

9-Мавзу: Экологик омиллар ва тарихий жараёнлар ўзгаришининг маданият тараққиётига таъсири. Миграциялар
Инсоният ўз тараққйётининг жараёни натйжасида турли экологик шароитларга мослашган маданиятлар, этнослар шаклига киради. Этносларда нафақат маданият, шунингдек ирқий, психологик ва тиллари жихатидан ҳам фарқланадилар. Азалдан маданиятлар ўзгаришининг сабаблари турлича бўлган:
1) Миграциялар
2) Маҳаллий аҳолининг атроф-муҳит ўзгаришига мослашиб бориши
3) Дифузйя ёки иновация
Иқлим бузилган кезлари тирик мавжудотларнинг адаптация механизми ишга тушиб кетади. Атроф-муҳит ҳарорати барқарор фаслларда турли этнослар ва минтақалар негизида маҳаллий маданий анъаналар шакллана боради.
Инсон маданиятининг яшаш технологияси тараққиётида 3 та муҳим бурилиш юз берган:
1) Термачиликдан овчиликка ўтиш;
2) Овчиликдан чорвачиликка ўтиш, натижада чорвадорларнинг овчига нисбатан фойдаланиш майдонлари 20 баробар қискаради.
3) Деҳқончилик технологияси чорвачиликка нисбатан ердан фойдаланиш унумдорлигини 20 баробарга оширади, бу жараёнда меҳнат унумдорлиги ҳам ошиб боради.
Этнографик кузатишларга кўра, ибтидоий овчилик иқтисодиёти технологиясида тундра минтақасининг 100 кв. км. майдони 1-2 та одамга озуқа етказиб бериши аниқланган. Тайга табиати 3 та одамни боқиши мумкин. Ўрта кенглик ўрмонлари 7-8 кишини боқиши мумкин, Лесостепь (Урмон ва дашт) 17 кишини боқади, қуруқ дашт биёбонлар 8 кишига озуқа етказиб бериши мумкин. Ўрта ер денгизи табиати эса 11 кишига кифоя қилади.
Кўчманчи хўжаликнинг деҳқончиликка нисбатан унумдорлиги паст бўлганлиги учун, бутун инсоният тарихи жараёнида аста-секин деҳқончилик технологияси кўчманчи аҳоли майдонларини эгаллиб боргаи. Деҳқон оиласини таъминлаш учун энг кичик майдон 0,1-0,15 га бўлса, кўчманчи учун 180 гектар ер керак бўлган,
Яқин Шарк ва Марказий Осиёда деҳқончилик билан чорвачилик шахмат тарзида уралаганлиги туфайли 2 ХКТ (хозяственио культурный тип - Хўжалик маданий типи) орасида яъни, бу минтақаларда икки альтернатив хужаликнинг турли ҳамкорлик шакллари шаклланади. Одатда кўчманчилар жанговар, серҳаракат бўлиб, сиёсий ҳокимиятни ўз қўлига олган, кўчманчилар бошлиғи саркардалик қилтса, ўтроқ аҳоли руҳоний. маънавий раҳбарларни етказиб берган. Ўтрок қишлоқ ва шаҳар аҳли экин-текин, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ишлари билан машғул бўлганлар. Ер юзининг айнан экологик ҳудудлари доирасида қадимги ва ўрта аср этномаданий гуруҳлар шаклланади.
Археологик кузатувларга кўра эрамиздан аввалги 10-9 минг йилликлардаги об-хавошнинг исиши Яқин Шарқда қахатчиликни бошлаб беради. Ўт-алаф ва ёввойи ғалла турлари тез қуриб боради. Уни тезда ўриб бориш натижасида микролит технологияси шаклланади. Ўтроқ деҳқончилик кашф этидади. Натижада Ўрта Осиё ва Жанубий Сибирга қадар ёввойи ғалланинг Ўртаер денгизи типи тарқай бошлайди. Кенг кўламда ёввойи ғаллани ўриш, уни захирада сақлаш ўз навбатида бир қисмини сепиб 3-4 ойдан сўнг ҳосилни ўриб олиш деҳқончилик технологиясини вужудга келтиради.
Голоцен даврининг биринчи фаслидаги ҳавонинг исиб кетиши кўл, дарёларнинг сийраклашишига, ер ости сувларининг ер тубига кетишига олиб келади. Ўрмон минтақаларининг чегаралари шимолга чекинади. Натижада микролит индустриясининг вакиллари ҳам кўламларини шимолга томон кенгайтири, ўрмон ҳудудларига ҳам мослашиб кетадилар. Ундан кейин кечган Атлантик плювиал даврида Ўрта Осиёда неолит даври маданияти таркайди. Инсон тарихида энг муҳим ихтиро – деҳқончилик технологияси Яқин Шарқ таъсирида 7- 6 минг йилликда Жойтун маданияти ҳосил бўлган. 6-5 минг йилликда Калтаминор маданияти ҳам ишлаб чиқаришга ўтишади. Масалан, Қизилқумдаги Оёқоғитма манзилгоҳидан хонаки сигир ва кўпгина хонаки туя суяклари топилган. Аммо плювиал даври тугаб, 3 минг йилликда ҳаво совиб қурғоқчилик бошланган.
Ўрта Осиё дашт-у биёбонларида Калтаминор маданияти аста-секин шимолга чекиниб жанубий Россия, Сибир ҳудудларига тарқала бошлайди.ушбу маданият вакиллари шу ерда аста-секин чорвачиликка ўта бошлайдилар. Жойтун маданияти вакиллари эса борган сари ўтрок деҳқончилик маданиятини авжига чиқаради. Анов ва Намозгоҳ даврида деҳқончилик кенг ёйилади. Мил.авв 3-2 минг йилликларда бронза технологияси дунёга тарқала бошлайди. Натижада қаерда полиметал рудалар учраса, ўша ерда конлар ковланиб ўтроқ ҳаёт ва кон-маъдан юмушлари ривожланиб борган. Бу даврда Ямная, Катакомба, Андронова маданиятлари дашт биёбонларда чорвачилик хўжалигини ривожлантириб боришган. Ўтроқ этнослар эса Анов, Намозгоҳ, Сополли ва бошқа маданиятлар негизида деҳқончилик ва урбанизация жараёнини ривожлантириб борадилар. Дашт-у биёбон экологиясининг беқарорлиги туфайли аҳоли Ўрта Осиёдан шимолга дам бадам кучиб кетган:
1) Орол, Каспий бўйидан Калтаминор маданияти миграцияси туфайли Россияда Бабаринская ва бошқа маданиятлар шаклланади.
2) Жанубнй минтақалар таъсири остида Самусь маданиятида бронза буюмлари тарқала бошлайди.
3) Андроново маданиятининг мил.авв 2 минг йилликда шимолга қараб чекиниши натижасида янги маданиятлар шаклланади
4) Эрамиздан аввалги 1 минг йилликнинг охирида скиф ва сарматларнинг таъсири шимолга кенгайганлиги туфайли Кулай, Уст Палуй маданиятларининг шаклланади.
Шу миграциялар натижасида Сибир минтақаларига кўплаб Бақтрия ва Парфияга хос заргарлик маҳсулотлари тарқала бошланган. Улар асосан археологик тадқиқотлар жараёнида қўлга киритилган.
Милодий I минг йиллик ўртасидаги савдо-сотиқ натижасида Сибирга Сосонийлар, Суғд ва Хоразмга хос бўлган заргарлик буюмлари тарқалади.
Лекин, шу билан бирга шимолдан жанубга қараб миграциялар ҳам кўп бўлган. Жумладан, бронза даври Андроново маданиятининг Эрон ва Афгонистонга кириб келиши, Эрон тиллари гуруҳларининг тарқалиши, ҳамда Шимолий Ҳиндистонга ико арийларининг кириб келиши кузатилган. Орол бўйи дахлари эрамиздан аввалги III-II асрларда бир қисми Дунай бўйларига, иккинчи қисми Парфияга, яна бир қисми Ҳинд дарёси бўйига бориб Ҳиндосаклар ёки Ҳиндо – Парфёнлар давлатларини тузадилар.
Дахларнинг кўчишлари мобайнида Сирдарё соҳилида 3 та археологик маданият: Қовунчи (Тошкент), Утрор – Коратов маданияти, Сирдарё этагида Жетасар маданиятлари пайдо бўлади. Лекин анашу даврни ўзидаёқ Узоқ Шаркда муҳим ҳодисалар юз беради. Эрамиздан аввалги II асрда Хитой манбаларидаги Модэ Шаньюй, туркий афсоналардаги Ўғузхон Монголия ҳудудларида қудратли давлат тузиб, у ерда ҳукмронлик қилган. У юэчжи қабилаларини Ўрта Осиёга кўчишга мажбур қилади. Хан империяси қўшинларини тор-мор қилиб Хитойга катта солиқ солади. Вақт ўтиши билан хунларнинг қудрати Ўрта Осиё даштларигача етиб келади. Аммо хунлар империяси инқирозга юз тутгандан сўнг, Хитой армияси хунларни қира бошлайди. Натижада хунлар эрамиздан аввалги I асрда дах ва сарматларни Кангюйдан сиқиб чиқариб, Қозоғистонга кириб борадилар. Сармат ёки дахлар маданияти таъсирини Қозоғистон ва Ўрта Осиёда Амударё бўйларига қадар кузатишимиз мумкин. Қовунчи маданиятида айнан сарматлар ёки дахлар маданиятининг давомини кузатиш мумкин. I асрда Хитой манбаларида Орол денгизи Алания кўли деб аталган. Аланлар сармат-дахларнинг бир қисмини ташкил этишган. Аланларга хос бўлган заргарлик буюмлари Манғишлох, Осетия, Чечен, Ингушетиядаги қурғон қабрлардан кўплаб топилган. Алан нақшларининг ўзига хос бўлган безакларини ҳозир ҳам осетинлар ва туркманларнинг Қурама-олама қабилаларида (Амударё ўрта оқимида) учрайди. Шу каби алоқаларни Марказий Осиёнинг ғоявий тарихида ҳам кузатиш мумкин. Жумладан, анимистик тасаввурларда инсон табиатга нисбатан оқилона муносабатда бўлиб, атроф-муҳит балансини бузмасликка ҳаракат қилган.
Зардуштийлик таълимоти дунё тарихида биринчи бор экологик муаммоларни ўзида мужассамлаштирган. Тўрт унсур: ер, сув, олов, ҳаво муқаддас ҳисобланган. Инсонга, энг юксак мавжудотга, ҳаёт манбаларини покиза сақлаб, бу неъматлардан оқилона фойдаланиш шарти қўйилган. Аммо ўрта асрларда масиҳийлик ва ислом туфайли атроф-муҳит ва инсон ораларидаги мутаносиблик бузилади. Чунки яҳудий, христиан, араб диний дунёқарашига кўра, руҳ маънавияти фақат инсонга берилган бўлиб, табиатга нисбатан истеъмолчилик муносабати ҳукмрон бўлиб қолади. Бу таълимотларга кўра, ер юзидаги фойдали ўсимлик ва ҳайвонот вакилларини худо одамлар есин деб яратган эмиш. Бу муносабат ўрта асрлардан бошлаб, табиий муҳитнинг емирилишига олиб келади.
Қадимда эса атроф-муҳит, тирик жониворлар ва ўсимликнинг жони ва руҳи бўлган деган тасаввур бўлган. Сувларни лойқалаш, ҳайвонларни ўлдириш гуноҳ ҳисобланган. Нафақат зардуштийликда, грек мифологиясида ҳам оби-ҳаёт руҳига сиғиниш, сув ҳавзаларини озода сақлаш, оташни покиза сақлаш, сув ва оловга қурбонликлар қилиш одатлари кенг тарқалган. Чунки бу тасаввурларга кўра, табиий муҳит элементлари инсоният тараққиётига аҳамияти катта бўлган.
Тангри-Осмон, Ер-3ам, Қуёш-Хвар, Ой-Моҳ, Шамол-Вата худоларига сиғинишган.
Ҳинд-орийлар тасаввурларга кўра, инсон руҳи олов орқали тўғри арши аълога чиқиб кетар экан. Бу вазифани Агни деб номланган олов худоси бажарган. Унинг асосий вазифаси мурдаларни нариги дунёга етказиш бўлган.



Download 84,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish