Мазкур услубий қўлланмадан Археология йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва бошқа мутахассис фанларни ўқитишда фойдаланишлари мумкин


- Мавзу: Эндоген ( ички) геологик жараёнларнинг экологик шароитга таъсири. Табиатнинг ривожланиш ритмлари



Download 84,11 Kb.
bet5/11
Sana25.02.2022
Hajmi84,11 Kb.
#293296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Paleoekologiya dinamikasi

4- Мавзу: Эндоген ( ички) геологик жараёнларнинг экологик шароитга таъсири. Табиатнинг ривожланиш ритмлари.
Иқлим ўзгаришининг энг муҳим космик омилларидан бири бу қуёш радияцсияси ҳамда қуёш фаоллигини ошиб ва пасайиб туришидир. Иқлим ўзгаришига қуёш фаоллигининг 11 ййиллик, 90 йиллик, 1200 йиллик ва 1900 йиллик цикллари сабаб бўлади. Ҳар бир цикл 1,76 млн йил, ҳар бир галактиканинг тугаши 65-235-400-570 йил, шу давр оралиқларида ердаги флора ва фауна тулиқ алмашиб янгиланиши кузатилган.
Инсоният тараққиётида иқлим ўзгариши ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Тектоник ҳаракатлар туфайли тоғлар ўсади ер ёрилади ва бу ёриқлар бўйлаб дарёлар пайдо бўлади. Дарё водийларида турли туман флора ва фауна юзага келади. Айникса, ибтидоий давр тош асри маданиятининг тараққиёти ўша дарё водийларига тўғри келади. Айнан шу водийларда биринчи цивилизациялар ҳам пайдо бўлган. Ушбу жойларда металлургиянинг ривожланиши тасодиф эмас, чунки, тектоник ҳаракатлар ер ости қатламларини кўтариб, турли минерал ва металл рудаларини очиб қўяди.
Микроэлементларнинг тупрок таркибида бўлиши, ёки бўлмаслиги инсон соғлиги учун аҳамиятлидир (буқоқ ва бошқа касалликлар). Биологик жараёнларни бир бутун ўрганганда ген тараққиётининг ўзгариши сифатида олсак, умуртқасизлар тараққиёти -0,3, судралиб, юрувчиларники -1,7, қушлар ва сут эмизувчиларники - 2,9 тезликда ривожланаши аниқланган.
Меҳнат унумдорлиги ибтидоий даврда 10000 йилда 1,2% га ошган, қулдорлик даврида 4%га ошган бўлса, феодализм даврига келиб 8% га ошган, охирги йилларда мехнат унумдорлиги ҳар 15 йилда 2 баробар ошиб бормоқда.
Инсон тарихи давомида алоқа тезлиги 1000000 маротаба тезлашган, ҳаракат тезлиги 100000 баробар. ахборот ёзиш тезлиги 1000000 баробар, материя тезлиги 3 миллиард йилда 4 миллиард баробар тезлашган.
Мегагаллактика 20 млрд йилдан бери мавжуд бўлиб, унинг тезлашиш 20 млн мартага ошган. Ер юзида об-ҳавога ва инсонларга таъсир қиладиган 142 хил ритм фасллари бор.
Ўрта Осиёда Орол ва Каспий денгизи ҳудудлари экологик жиҳатдан кўп ўрганилган. Инсон цивилизацияси ривожида геологик жараёнлар алохида аҳамиятга эга. Ер кучқиларини шакллантирувчи ушбу тектоник жараёнлар водийларни шакллантиради, дарёлар чўкинди экотизимларидан келиб чиқиб, бу ерда рудали ва рудасиз турли маъдан захираларини юзага келтиради, Водий даралари флора ва фаунанинг турфа хиллиги билан ажралиб туради. Бу водийлар қадим қадимдан деҳқончиликка шароит туғдирган. Эрон, Ўрта Осиё ва Кичик Осиёнинг тоғли туманларида қадимги металлургия учоқлари жойлашгани бежиз эмас. Геологик ёткизиқлар инсон ва ҳайвонлар соғлигига таъсир курсатувчи микроэлементлар заминидир.
Ҳозирги Голоцен даври иқлими нисбатан тинч давр хисобланади. Греландия ва Антарктида музликларининг ўрганилиши натижасида охирги минг йиллар мобайнида қисқа муддатли ҳароратни кескин ўзгариб туриши кузатилган.
Ўрта Осиёда иқлим ўзгариши билан Каспий ва Орол денгизининг сатҳи ўзгариб туради. Бир замонлар Каспий денгизининг ҳавзаси Азов ва Кора денгиз ҳавзалари билан қўшилиб кетган. Ҳароратнинг пасайиши Евросиё майдонларида намгарчиликнинг ошишига олиб келади. Марказий Осиёда эса музлаш даврида асосан қуруқ ва совуқ об-ҳаво ҳукмрон бўлганлиги аниқланган.
Антропоген ёки Плейстоцен даврининг санаси 2 млн йилдан ошмайди. Бу даврда ер куррасининг рёльефи тамомила шаклланади. Тектоник жараёнлар орогенез(тоғлар ўсиши) жараёнига олиб келади. Тектоник ҳаракатлар ёриқлар ҳам ҳосил қилиб, сув йиғилиши натижасида дарёлар ҳосил бўлишига олиб келади. Тоғлардан оқиб тушаётган сойлар жинслар нураши сабабли ҳосил бўлган қум лойқаларидан пастекисликларни ҳосил қилиб, чуқурликларда катта-кичик сув ҳавзаларини тўлғазиб боради ёки океанга оқиб чиқади. Дарёлар ўз ўзанларидан оқиб келиши натижасида ҳосил бўлган материал – алювий дейилади. Яъни дарёлар ёйилиб оқиб борар экан, улар ҳосил қилган текисликлар алювиал текисликлар деб аталади.
Дарёларнинг юқори оқимидаги юмалаб асосий ўзан сувига тушаётган материаллар – пролювий деб аталади. Дарё буйлаб ҳосил бўлган материал- ларнинг фарқи катта. Дарё юқори оқимида асосан йирик тошлар йиғилади, уларни пастроқга шағал юмалатиб келади. Дарё окиб ўтган қир-адир минтақаларда эса асосан йирик материаллар чўкиб колади. Пастекисликларда майда шағал ва қумлар чўкади. Дарё тубида йиғилиб бораётган чукинди ва ётқизиқлар сатҳи ўзан қиргоқларига қадар кўтарилиб бориши натижасида сув тошиб қиргоқнинг пастроқ ерига қараб оқа бошлайди ва ёриб янги ўзан ҳосил қилади. Бунинг натижасида паст текисликлар ландшафти шароитидаги дарёларнинг ҳаммаси ўзгариб туриб илон изи шаклида оқиб боради. Бу шакл меандр деб аталади.
Дарёнинг қуйи оқимларида дарё ўзанлари ёйилиб ирмоқ, жилғаларига айрилиб оқиши натижасида лойқалар, лойлар чўкиб, кенг майдонларни ҳосил қилади. Навбатдаги тектоник кўтарилиш дарё ўзанини қайтадан чукурлаштириб боради ва бу жараён ўзаннинг адоғидаги кўл ёки денгиз билан тенглашганидан сўнг тўхтайди. Ундан сўнг дарё яна меандр шаклида оқиб қиргоқларни емириб ўз ўзанини кенгайтира бошлайди. Навбатдаги тектоник кутарилиш эса дарё ўзанинииг яна чуқурлашишига олиб келади. Натижада водийлар дарё ўзанининг икки тарафида ҳосил бўлган терассаларини шакллантиради. Ҳар бир терасса сатҳи дарё ўзанинг турли даврларида ҳосил бўлади.
Ўрта Осиёда плейстоцен даври мобайнида водийларда 4 та терасса сатки ҳосил бўлган. Бўлар шу даврдаги ер куррасининг тектоникасининг фаоллиги натижасидир.
Сирдарё ҳавзасида эйг юкори терасса (сатҳ) Кўшқўрғон терассаси бўлиб, у 450-500 минг йил олдин шаклланган. Бунинг шаклланиши Миндел музланишига тўғри келади.Тошкент терассасининг майдони эса Рисс музлаш даврига тўғри келиб санаси 200 минг йилдан ортик. Мирзачул терассаси Вюрм музлаш даврига тенгдош, унинг санаси 40 минг йилдан ортиқ. Сирдарё терассасининг ҳосил бўлиши 15 минг йилдан ошмайди. Ҳозирги даврда бу тизим Сирдарё ҳавзаси терассаларининг номенклатураси деб аталади.
Орол денгизининг тубида Вюрм даврида кулранг лой қуйқалар ҳосил бўлган, шунинг учун суви шўрланмаган. Бу даврда, 30-20 минг йил аввал, Каспий денгизида Хвалинск трансгрессияси (кенгаймок) кузатилади.
Ўрта Осиё ҳудудида музликлар оралиғи даврларида аколи нуфуси кўпайиб, музлаш даврларида эса улар жанубга қараб чекинаверган. Музлик оралиғи иссиқ фаслларида эса қайтадан шароит мўтадил бўлганида, шимолий минтақаларга аҳоли кўчиб келаверган. Бу ҳудудларни дастлаб архантроплар ўзлаштира бошлаган.
Инсон олов энергетикасини қадимдан билса-да, олов ёқиш саънатини камида 100 минг йил олдин ўзлаштирган.Инсон физикавий қиёфасига таъсир қилувчи омил атроф-муҳит биохимиясидир. Тупроқдаги турли микроэлементлар таркиби ҳайвон ва одамлар саломатлигига таъсири катта. Питекантроп, жумладан, Ява оролидаги суяклардан суяк циррози касаллиги белгилари топилган. Сабаби улар бор моддаси кўп бўлган ўсимликларни истеъмол қилганлигидадир. Ҳозир ҳам тоғли ҳудудларнинг кўп аҳолиси сувда йод камлиги ва бор камлигидан қийналади.
Гранит жинсининг ер юзига яқинлиги брохикефалияга олиб келади (брохикефалия - юмалоқ калла), мезокефалия - тухум калла, долехокефал - узун бош).
Узун ингичка бошли одамлар асосан экваториал шароитда яшайди. Баланд тоғлик аҳолисининг кукрак қафаси, оёқ-қўлларининг суяклари узун бўлади, сабаб юқорида ҳавонинг сийраклиги, яъни кислород кам бўлади. Организмни қон билан таъминловчи гемоглабин эса суяклар ичида ҳосил бўлади. Яъни суякларнинг йириклиги гемоглабин таркибини қонда кўпайтириб, ҳаводаги кислород камлигнни компенсация қилиб, организмни етарли даражада кислород билан таъминлайди.

Download 84,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish