Мазкур услубий қўлланмадан Археология йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистратура талабалари ва бошқа мутахассис фанларни ўқитишда фойдаланишлари мумкин


-мавзу: Цадимги дунёнинг экологик муаммолари



Download 84,11 Kb.
bet9/11
Sana25.02.2022
Hajmi84,11 Kb.
#293296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Paleoekologiya dinamikasi

8-мавзу: Цадимги дунёнинг экологик муаммолари.
Тарихий экология йўналишида турли экологик фожеалар юз берган. Булар табиий антропоген ва техноген фожеалардир. Қадимги замонда омилларнинг аҳамияти салбий бўлиб, зилзила, қурғоқчилик, сув босиши илк цивилизация ўчоқларининг йўқолишига олиб келган. Дастлаб табиатга нисбатан инсон омили таъсири кам бшлса-да, тош асридан бошлаб инсон иморатлар солиб, олов ёқиб ҳайвонларни қириб келган. Ҳозирга қадар инсонлар ўрмонлар ва чакалакзорларни ёндириш орқали деҳқончилик майдонини кенгайтиришмоқда. Инсон қаерда яшамасин ўзига хос сунъий муҳит яратиб, ўз шароитини яхшилашга киришиб боради. Бунинг оқибатини эса умуман эътибордан четда қолдиради.
Жумладан, тош асрида Беринг яриморолидан одамлар Аляскага кўчиб, қисқа муддатда (минг йил атрофида) Жанубий Американинг адоғигача етиб боради. Шу жараённинг ўзида 30 дан ортиқ ҳайвон турлари: мамонт, мастодонт, мегатерий, от, туя, линевест (дангаса), мускатый бык (анбар хўкизи), отлар, (отлар ХV асрга келиб испанлар тарафидан қайтадан тарқатилган) қирилиб кетади.
Тош асрида ҳаёт шароитларининг оғирлиги очарчилик, антисанитария туфайли инсониятнинг ўлим даражаси жуда баланд бўлган. Неандертал одамлар ўрта ҳисобида 20 ёшгача яшаган. Этнологик кузатувларга кўра, алёутлар 6 ёшдан кичик касалга дучор бўлган қизларни ўлдирганлар. Жуда кўп қабилалар эгизак ёки албинос (оқ одамлар) туғилса ўлдиришган.
Деҳқончиликдан чорвачиликка ўтиш инсониятнинг омили негизларини минг баробар кенгайтириб беради. Аҳоли нуфуси кескин ошади. Технологиялар тараққиёти меҳнат унумдорлигини ошириб боради. Лалмикор зироатчиликдан суғорма деҳқончиликка ўтилади. Бундан ташқари кетмон, теша зироатчилигидан қўш-омоч, плуг деҳқончилигига ўтилади. Ундан ташқари тараққиёт сари деҳқончилик майдонлари чорвачилик майдонлари ҳисобига кенгайиб боради. 1 кг мол гўшти олиш учун 80 кг ўт кетади, унга 1 гектар ер керак, ваҳоланки бир неча квадрат метрдан ҳам 1 кг ғалла олиш имкони бор.
Қадимги Шарқ цивилизациясининг табиий муҳитта таъсири кучли бўлган. Буюк дарёлар қуйи оқимларида тўқайлар қуритилиб, йиртқичлар йўқотилган, суғориш тармоқлари яратилиб, деҳқончилик воҳалар шаклланган. Кенг кўламдаги ирригация тадбирлари натижасида суғорма деҳқончилик катта ҳосил манбаига айланади. Бу сунъий манзаралар: боғ-у роғлар, қишлоқлар, каналлар инсоннинг атроф-муҳитга ижобий таъсирининг натижасидир.
Лекин бу сунъий муҳит тўхтовсиз кенгайиши мумкин эмас. Сунъий муҳитда табиат мувозанати бузилади, ерлар, шўрлай бошлайди. Бунинг натижасида янги экин майдонларни ўзлаштириш масаласи пайдо бўлади. Лекин қадимги Мисрда ерлар шўрланмаган. Нил дарёсининг ҳар йили тошиши, ўз вохаси тупроқларининг ювилишига ҳам олиб келган.
Ҳар йили Нил ўзани атрофидаги майдонлар тупроғи лойқа чўкиши натижасида 1 мм га кўтарилиб боради. Нил дарёсининг ўсиб бораётган лойка чўкиндиси Миср деҳқончилик тупроқларини озиқлантириб, минерал билан бойитиб боради. Натижада Мисрда ҳар йили деҳқонлар серҳосил хирмон кўтаришган. Сентябр ойларида Нил сувининг сатҳи 10 метрга қадар кўтарилган, ноябрда сув қочиб экин-текин юмуши бошланади, мартда ҳосил йиғила бошланади. Бу омил қадимдан Миср аҳолисининг нуфусини кескин ошишига сабаб бўлган. Ҳозир Миср майдонининг 96,5% қақраган саҳродан иборат, қолган 3,5% майдонда эса аҳолининг 99,5% истиқомат қилади.
Месопотамиянинг шароити бошқача бўлиб, ўлканинг аҳолиси бир умр шўрланиш балосига қарши курашиб келган. Шўрланиш натижасида вақтида машҳур бўлган Ҳиндистондаги Хараппа маданияти ҳам барбод бўлган.
Қадимги ўтрок цивилизацияларга кўчманчиларнинг уруш ва талон-тарожлари ҳам салбий таъсир кўрсатган. Буни Ўрта Осиё тарихи мисолида яққол кўрамиз.
Металлургиянинг ривожланиши натижасида қадимги Шарқ минтақасидаги ўрмонлар кесилиб йўкотилади. Чорвачиликда мол туёқлари кўпайган сари яйловлар тупроғи саҳрога айланади. Қадимги зодагонларга хос бўлган йиртқичларни овлаш учун овлар уюштириш, гладиаторлар жангдари йиртқич ҳайвонларнинг қилиб кетишига ҳам сабаб бўлган. Гладиаторлар жангида арслон ва айиқлар қириб ўлдирилган. Аммо йиртқич ва бошқа ҳайвонларнинг йўқолиши сабаби деҳқончилик ва чорва майдонларининг тўхтовсиз кенгайиб боришидир.
Қадим замонда инсон имкон қадар табиий муҳитни асраш чораларини кўриб келган. Ўрмонларни кесиш, дарахтларни қуритиш гуноҳ ҳисобланган. Ҳиндистонда эрамиздан аввалги V асрда ёзилган Астхаштрада ўсимлик ва ҳайвонларга зарар келтирган одамга жарима белгиланган. Экинларни тиклаб қайта экиш ва касал ҳайвонларни даволаб соғлигини тиклашга мажбур қилинган. Ҳаммурапи қонунларида экинларни молга едирганлиги учун ҳам жазо берилган. Мироблар сув бостирса, мевали дарахтлар кесилса жазоланган. Ноқудай шароит ва табиий офатлар ннобатга олинган. Қурғоқчилик йиддарп аҳолидан олндиган солиқлар камайтрилган.
Қадимги ва ўрта аср даври подшолари ғалабадари билан қандай фахрданса, ободончилик ишлари билан ҳам мағрурланган. Канал ўтказиш, боғ, янги майдонлар очиш, йўлларда кўприк қуриш ишлари савоб ҳисобланган. Жуда кўп ҳайвонлар муқаддас ҳисобланганлигн туфайли Мнср ва Ҳиндистонда улар одам қўли билан яратилган маданий муҳит шароитада омон қодган. Эпидемиялар шароитида табиблар эмлаш усулини куллаганлар. Ёзма манбалар асосида Рим нмпериясидаги табиатни асраш чора-тадбирлар тизими фанда яхши ўрганилган. Италия яримороли ерлари cepҳocил, конлари маъданларга бой. Денгиз қирғоғида кемасозлик яхши ривожланган. Деҳқончилик Рим аҳлида мехнатсеварлнк ва oғиp шароитга бардош бериш қобилиятларини шакллантирган. Доимий жанглар эса халқни чиниқтирган. Рим аҳли ҳар бир маҳсулот, иморат ва буюмларни ниҳоятда мустаҳкам ҳамда сифатли ишлаб чиқаришга ўрганган. Хўжалик буюмларини кўпинча ўз қўллари билан ясашган.
Италия яриморлининг тоғ-у тош ландшафти асрлар мобайнида ўзлаштирилиб, обод қилинган. Боғ-у роғлар, тош йўллар, кўприк ва акведуклар чашма сувларини узоқ жойлардан шаҳар марказита етказиб турган. Бу нншоотлар ҳозир ҳам хизмат кўрсатади.
Антик даврдан бошлаб саломатликнн тиклаш борасида минерал сув вва шифобахш лойдан фойдалана бошланганлиги тиббиёт китобларида ёзилган. Денгиз сувида чўмилиш, ялонғоч ҳолда, мусаффо ҳаво ва қуёш нурида юриш фойдаси аниқланган. Қирғоқ бўйида ва тогли минтақаларда тиренкур маршрутлари тузилади. Гален (Луқмони ҳаким) диета асослари назариясни ишлаб чиққан. Ҳар бир Рим фуқароси шаҳардан ташқарида кичкина бўлсада боғ эгаси бўлишига ҳаракат қилган, чунки бу мартаба ҳисобланган. Рим патрицийлари уй-қўрғонларн ва виллаларининг деворларини ажойиб ўсимликлар, ҳайвонот дунёси вакиллари суратлари билан безатишган. Шаҳар саройларининг ичкари ва ташқи кисми эса, табиий манзаралар билан деворий нақш шаклида безатилган. Бу ерда асосан қишки манзаралар турли натюрморт гуллар, мевалар, ёввойи ов ўлжалари терилган ошкўк манзараларидан иборат бўлган (натюрморт-табиат инъомн). Рим цивилизациясида хонадон ва шаҳар ҳаммомлар маданиятн юксак бўлган. Ҳаммомга дам олгани борилган. Римликлар ҳаммомга нафакат чўмилгани боришган, балки максадли учрашувлар, дўстлар билан давралар ўтказиб турилган. Бунинг учун ҳаммомлар атрофида салқин парклар ташкил қилинган.
Агрономия фани Римда ҳам шаклланган. Ер ҳосилдорлигинниг камайиши, унга қарши чоралари муҳокама қилинган. Римликдар экиннинг 2 пол тизими ва алмашилаб экишни қўллай бошладилар. Ер албатта ўғит билан озиқлантирилган.
Римлик боғбонлар юзлаб узум навларини, ўнлаб олма ва нок навларини ташқи бозорларга етказиб беришган. Лекин шу билан биргаликда Рим империясига хос узоқ муддатлик овлар, гладиаторлар жанги учун тутиб келинган йирқичларнинг қирилиши ва римликларнинг ҳарбий юришлари натижасида, боғлар, экинлар қуриб, кўпгина вилоятлар инқирозга учраган. Бундан ташқари табиий офатлар, Римда бўладиган вулқонларнинг отилиши ҳам вайронагарчиликка олиб келади. Рим манбаларида турли эпедимиялар ҳам тилга олинган. Уларга қарши чора-тадбирлар ҳақида ҳам фикр юритилади.



Download 84,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish