бирига мос мувозанатларда бўлишлиги асосий шартдир.
Мураккаб метрик қатор икки ёки ундан кўп оддий метрик қаторлар қўшилмасидан тузилади. Мураккаб метрик қаторларнинг уч гуруҳи мавжуд:
1. Қаторлардаги шакллар оралиғи бир хил, бироқ шакллар ҳар хил. Қатордаги қиёсланувчи шакллар хили икки ёки ундан кўп бўлиб, у қаторда ўзаро гуруҳ ҳосил қилади. Такрорланувчи шундай шакллар гуруҳи ва уларнинг оралиқлари мураккаб
метрик қаторнинг даври деб аталади, чунки бу гуруҳ қаторда даврий такрорланади. Даврдаги гуруҳда икки, уч ёки ундан кўп ҳар хил шакллар бўлиши мумкин, бироқ қатор даври бир хил тарзда ўзгармай қолади (38- расм, 2).
2. Қаторлардаги шакллар оралиғи ҳар хил, лекин шакллар бир хил. Қатордаги бир хил шакллар гоҳ кичик оралиқда, гоҳ катта оралиқда, бироқ бир хил даврда такрорланади (38- расм, 3).
3. Қатордаги шакллар ҳам, уларнинг оралиқлари ҳам ҳар хил, бироқ такрорланувчи шакллар гуруҳи, яъни қатор даври бир хил (38-расм, 4).
Шундай қилиб, метрик қаторда такрорланувчи шакллар оралиғи ёки шакллар гуруҳи (қатор даври)нинг катталиги ўзгармасдир, бироқ гуруҳдаги шакллар ҳам, уларнинг оралиғи ҳам ўзгариши мумкин. Шуни таъкидлаш зарурки, қиёсланувчи қатор шакллари фақат горизонтал кўринишда эмас, балки вертикал, шунингдек фазовий кенгликда ётган қаторда ҳам метрик ритм ҳосил қилиши мумкин.
Метрик қаторнинг ҳаддан зиёд давомийлиги томошабинни чарчатади. Агар метрик тартиб оддий бўлиб, унинг элементлари фаол бўрттирилган бўлса бу ҳолат янада зерикарли кечади. Метрик қаторларнинг бундай хусусияти йирик замонавий иншоотлар архитектурасида – маъмурий бинолар, юқори қаватли кўп секцияли тураржойлар, ўқув корпуслари, савдо иншоотлари композициясида кўп учрайди. Композициядаги бир хилликни юмшатиш учун ритмнинг тўхтовсиз давом этиши сезиларли катталикдаги оралиқлар, шакл ва ҳажмлар билан бўлиниши керак. Масалан, чўзилган бино тарзини айвонлар, лоджиялар, эркерлар, зина (лифт)лар ва бошқаларнинг бўрттиб чиққан ёки ичкарига кирган ҳажмлари ёрдамида бўлакларга бўлиш мумкин (39-расм). Архитектурада кенг тарқалган услуб – биноларнинг марказий кириш қисмини бўрттириш, унга урғу бериш ҳам худди шу мақсадга хизмат қилади.
Қатордаги шакллар ва улар оралиғининг, шунингдек қатор даврининг муайян тартибда ўзгариб боришидан ҳосил бўлган қатор
ритмик қатор деб аталади. Ритмик қаторда метрик қатордан фарқли улароқ шакллар ҳам, уларнинг оралиқлари ҳам кичиклашиб (камайиб) ёки катталишиб (ўсиб) бориши мумкин (40-расм).
Ритмик қаторларнинг ҳам оддий ва
Do'stlaringiz bilan baham: