Mavzu;Metr-ritmli hajviy kompozitsiya



Download 1,85 Mb.
bet1/17
Sana29.05.2022
Hajmi1,85 Mb.
#617828
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
9-mavzu

Mavzu;Metr-ritmli hajviy kompozitsiya.


Reja
1.Metrga ta’rif bering.
2.Ritm nima……?
3.Metr-ritimli hajmiy kompozitsiya.





Ритм


Ҳар бир бино ёки иншоот ҳажми қандай бўлишидан қатъий назар қатор шаклий бўлинишлар, такрорланувчи қисмлар ва элементлардан тузилган бўла­ди. Бундай қисмлар бинонинг таянч қу­рилмалари, деразалари, қуёшдан сақловчи элементлари, устунлари, равоқлари, қаватлари, балконлари, терраска ёки эркерлари бўлиши мумкин. Агар бундай қисмлар ва элементларнинг такрорланиш мароми маълум бир меъморий тартиб ёки қонуният асосида шакллантирилса ритм вужудга келади.
Ритм юнонча сўз бўлиб такрорланувчи элементлар ва шаклларнинг бир-бирига мос келишлигини, такрорланиш тартиби ва тактини, унинг назокати ҳамда маромини билдиради. Ритм нафақат архитектурага, балки ижодий фаолиятнинг барча соҳаларига ҳам баравар тегишлидир. Масалан, мусиқада ритмнинг уйғун­лиги ёқимли куй ҳосил қилади. Ритм асосида ижро этилаётган куй бизни беихтиёр рақсга чорлайди. Рақс санъатида эса ритм асосида муайян бир ўйин вужудга келади. Саҳнада ўйнаётган раққоса қизларнинг барчаси бир хил ҳаракатни маълум бир тартибда мусиқага мос маромда такрорлайди. Қизлар орасидаги масофа ҳам, уларнинг кийимлари ҳатто қоматлари ҳам ритмик уйғун ва назокатли бўлишлиги талаб қилинади.
Шеъриятда буғунларнинг ритмик тарорланиши натижасида шеър ҳосил бў­лади. Ритм ҳатто инсон ҳаёти, жамият, ер курраси ва коинот оламида ҳам мавжуддир. Инсон юраги ҳам маълум бир тартибда, ритм асосида ишлайди. Биз ритм билан овқатланамиз, ухлаймиз, ҳатто ҳаракатимизда ҳам ритм мавжуд. Кундан кейин туннинг келишида, тундан сўнг яна кун, йил фаслларининг такрорланиб туришида, осмон юлдузлари ва сайёраларининг ҳаракатида ҳам ритмик қонуниятлар ётиши кузатилган. Буларнинг ҳаммаси нима учун? Чунки, ритм асосида воқе бўладиган ҳар қандай композиция: рақс, мусиқа, шеър, меъморий ёки бадиий шакллар киши руҳиятига, унинг нафосот дунёсига ижобий таъсир кўрсатади. Агар биз мусиқавий композицияни қулоқ билан эшитиб севинсак, моддий композицияни, яъни бадиий шакллар композициясини кўзимиз билан кўриб қувонамиз. Худди шу самарадан, яъни шаклларнинг даврий такрорланишидан вужудга келувчи гармониядан архитектурада кенг фойдаланилади. Ритм орқали турли-туман меъморий шаклларнинг такрорланишини тартибга солиш, шакллар ва уларнинг элементларини бир-бирига мувофиқлаштириш, бадиий яхлитликка келтириш ва натижада композицияда бўлаклар ва бутунларнинг мукаммал умумий уйғунлигига эришиш мумкин бўлади. Демак, ритм архитектурада бадиий уйғун шакллар яратувчи ва улар орқали инсон руҳига эстетик таъсир кўрсатувчи кучли композицион воситалардан бири ҳисобланади.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish