Mavzu;Metr-ritmli hajviy kompozitsiya


-расм. Ўрта Осиё меъморчилигида модул



Download 1,85 Mb.
bet14/17
Sana29.05.2022
Hajmi1,85 Mb.
#617828
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
9-mavzu

60-расм. Ўрта Осиё меъморчилигида модул. Бухоролик меъморнинг чизмаси, XVI а.:
а - хонақоҳ; б- карвон-сарой.

XIX-XX асрларда архитектуранинг қатор назариячи олимлари мутаносиб нисбатларни яратишнинг фанга ноаниқ бўлган тизимини, яъни "фалсафий тамал тошини" очиб беришга интилиб, меъморий ёдгорликларнинг мутаносиблик масаласини муайян бир ягона пропорционаллик тизимига асосланиб тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Жумладан А.Цейзинг, И.Жолтовский ва Г.Гримлар бу масалада архитектурадаги олтин кесмалар нисбатига асосланган бўлса, В.Владимиров, Б.Ми­хайлов, П.Зоҳидовлар квадрат томонлари ва диагонали асосидаги мувофиқликка ёки бир-бирига ички чизилган динамик квадратларга, Д.Хембиж динамик тўғри бурчакларга, И.Шевелев эса иккиланган квадратлар мутаносиблигига асосланганлар. Келтирилган пропорционал муносабатлар муайян меъморий ёдгорликларда ўз ифодасини топган ва улар кўп марталаб амалда қўлланилган.


Юнон архитектурасида юқоридаги пропорционалликлардан ташқари мутаносиблик ролини яна одам баландлиги (184,5 см) ҳам ўйнаганки, узунлик ўлчови тарзида одам баландлигининг 1/6 қисмига тенг бўлган товон (фут) ёки унинг 1/4 қисмига тенг келувчи тирсак олинган. Одам танасининг пропорциялари мутаносиблик манбаи ҳисобланган. Бундай қои­далар масштаби одам ўлчамларига мутаносиб тушувчи архитектуравий шаклларни яратиш имконини берган.
Қадимги Миср, Юнонистон, Рим ва Марказий Осиё меъморий ёдгорликларида қўлланилган пропорцияларни чуқур ўр­ганган профессор К.Крюков ўзи бажарган илмий тадқиқотлар асосида архитектуравий шаклларда фойдаланиладиган мутаносиб муносабатларни аниқлаш ва уларни содда кичик сонларда ифодалаш "асбобини" яратди. Бу "асбоб" жадвалдан иборат бўлиб, унга тўғри геометрик шаклларнинг томонлари, диагоналлари, баландликларига хос бўлган барча мутаносибликлар ва яна бошқа мутаносибликларнинг математик ифодалари (формуласи), уларнинг сонли (модулли) нисбатлардаги эквива­лентлари - мутаносиблик кўрсатгичлари киритилган (1-жадвал).

1-жадвал

Хандасавий мутаносиблик

Миқёсий уйғунлик ёки модулли мутаносиблик

Мутаносибликнинг номи




Мутаносибликнинг математик ифодаси (формуласи)

Мутаносиблик кўрсат­гичи

Сонли нисбат

Мутаносиблик кўрсатгичи







1:(1+ )

0,309

8:26

0,307

"Олтин кесма" нисбатидаги иккита қўшилган уч бурчак




1:(1+ )

0,309

3:1

0,3

– " –








3:8
4:6

0,375
0,666

Катетлари 3 ва 4 бўлган иккита бириккан миср учбурчаги




1:

0,447

4:9

0,444

Ярим квадрат кичик томонининг диагоналига нисбати








1:2

,5

Ярим квадрат




1:

0,577

4:7

0,571

Тенг томонли учбурчак томони ярмининг баландлигига нисбати




1:

0,577

7:12

0,583

– " –








3:5

0,6

Миср учбурчаги катетининг гипотенузасига нисбати ("олтин нисбат" га яқин мутаносиблик)




( -1):2

0,618

5:8

0,625

Олтин нисбат мутаносиблиги




( -1):2

0,618

8:13

0,615

– " –




( -1):2

0,618

13:21

0,615

– " –








2:3

0,666

Бир ярим квадрат




1:

0,707

12:17

0,706

Квадрат томонларининг диагоналига нисбати




1:

0,707

5:7

0,714

– " –








3:4

0,75

Миср учбурчаги катетларининг нисбати




1:( -1)

0,809

4:5

0,8

Олтин кесма нисбатидаги икки бириккан тўғри бурчак








5:6

0,833

3:5+3:5=6:5




:2

0,866

6:7

0,857

Тенг томонли учбурчак томонининг баландлигига нисбати




2:

0,894

8:9

0,789

Ярим квадрат катта томонининг диагноналига нисбати




Жадвал меъморий шаклларнинг сонли ёки математик нисбатларда ифодаланган мутаносиблик кўр­сатгичларини зарур геометрик қуришлар­сиз топишга ёрдам беради. Ушбу жадвалдан фойдаланиб бирон-бир меъморий ёдгорлик ёки иншоот тарҳи ёки тарзининг томонлари нисбатида қандай мутаносиблик (пропорция) ётганлигини (агар ҳақи­қатдан ҳам ётган бўлса) аниқлаш мумкин. Бунинг учун ушбу ёдгорлик ёки иншоот тарҳининг энини узунлигига ёки тарзининг кенглигини баландлигига бўлиб, чиққан сонни жадвалдаги мутаносиблик кўрсатгичларига таққослаб кўрилади ва бу сон уларнинг бирортасига тенг ёки яқин келса объектда қўлланилган мутаносиблик тури жадвалдан аниқланади.
Ушбу жадвалдан фойдаланиб ҳар бир архитектор ўзи лойиҳалаётган бино тарҳи ёки тарзининг томонларини (тарҳда эни ва узунлигини, тарзда эса кенглигини баландлигига) мутаносиб пропорцияларга келтириш мумкин. Масалан, лойиҳала­наётган бино тарҳининг эни 30 метр дейлик. Агар сиз бино тарҳининг томонларини "олтин нисбат"да бўлишлигини хоҳла­сангиз, унда 30 метрни изланаётган х сонга бўлиб натажани "олтин нисбат"нинг мутаносиблик кўрсатгичига, яъни жавдалда кўрсатилган 0,618 га тенглаштирасиз ва изланаётган сонни топасиз. Яъни у 48,4 метр ёки 48 метр бўлиши керак. Агар биз 48 метрни 5:8 нисбатдаги 8 га бўлсак 6 М, яъни модул миқдори келиб чиқади. Агар 30 метрни 5:8 нисбатидаги 5 га бўлсак 6 М, яъни яна ўша модул келиб чиқади. Яъни бино энида 5 модул, бўйида эса 8 та модул жойлашмоқда.
Пропорциялар қуришнинг геометрик услуби ана шуларга асослангандир. Уларни қўллаб архитектуравий шаклларнинг барча қисмларини яхлит бир уйғунликка келтириш мумкин. 61 ва 62-расмларда ана шундай уйғунликка эга бўлган меъморий объектларга мисоллар кўрсатилган.
Меъморчилик соҳасидаги тадқиқот­ларнинг кўрсатишича, Марказий Осиё меъморчилиги қадимги Миср ва Юнон, шунингдек қадимги Шарқ халқлари меъморчилиги қатори ўзининг синалган урф-одатлари, тартиб ва қоидаларига эга бўлиб, улардан айримлари халқ орасида ҳанузгача сақланиб қолган.




Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish