Mavzu;Metr-ritmli hajviy kompozitsiya.
Reja
1.Metrga ta’rif bering.
2.Ritm nima……?
3.Metr-ritimli hajmiy kompozitsiya.
Ритм
Ҳар бир бино ёки иншоот ҳажми қандай бўлишидан қатъий назар қатор шаклий бўлинишлар, такрорланувчи қисмлар ва элементлардан тузилган бўлади. Бундай қисмлар бинонинг таянч қурилмалари, деразалари, қуёшдан сақловчи элементлари, устунлари, равоқлари, қаватлари, балконлари, терраска ёки эркерлари бўлиши мумкин. Агар бундай қисмлар ва элементларнинг такрорланиш мароми маълум бир меъморий тартиб ёки қонуният асосида шакллантирилса ритм вужудга келади.
Ритм юнонча сўз бўлиб такрорланувчи элементлар ва шаклларнинг бир-бирига мос келишлигини, такрорланиш тартиби ва тактини, унинг назокати ҳамда маромини билдиради. Ритм нафақат архитектурага, балки ижодий фаолиятнинг барча соҳаларига ҳам баравар тегишлидир. Масалан, мусиқада ритмнинг уйғунлиги ёқимли куй ҳосил қилади. Ритм асосида ижро этилаётган куй бизни беихтиёр рақсга чорлайди. Рақс санъатида эса ритм асосида муайян бир ўйин вужудга келади. Саҳнада ўйнаётган раққоса қизларнинг барчаси бир хил ҳаракатни маълум бир тартибда мусиқага мос маромда такрорлайди. Қизлар орасидаги масофа ҳам, уларнинг кийимлари ҳатто қоматлари ҳам ритмик уйғун ва назокатли бўлишлиги талаб қилинади.
Шеъриятда буғунларнинг ритмик тарорланиши натижасида шеър ҳосил бўлади. Ритм ҳатто инсон ҳаёти, жамият, ер курраси ва коинот оламида ҳам мавжуддир. Инсон юраги ҳам маълум бир тартибда, ритм асосида ишлайди. Биз ритм билан овқатланамиз, ухлаймиз, ҳатто ҳаракатимизда ҳам ритм мавжуд. Кундан кейин туннинг келишида, тундан сўнг яна кун, йил фаслларининг такрорланиб туришида, осмон юлдузлари ва сайёраларининг ҳаракатида ҳам ритмик қонуниятлар ётиши кузатилган. Буларнинг ҳаммаси нима учун? Чунки, ритм асосида воқе бўладиган ҳар қандай композиция: рақс, мусиқа, шеър, меъморий ёки бадиий шакллар киши руҳиятига, унинг нафосот дунёсига ижобий таъсир кўрсатади. Агар биз мусиқавий композицияни қулоқ билан эшитиб севинсак, моддий композицияни, яъни бадиий шакллар композициясини кўзимиз билан кўриб қувонамиз. Худди шу самарадан, яъни шаклларнинг даврий такрорланишидан вужудга келувчи гармониядан архитектурада кенг фойдаланилади. Ритм орқали турли-туман меъморий шаклларнинг такрорланишини тартибга солиш, шакллар ва уларнинг элементларини бир-бирига мувофиқлаштириш, бадиий яхлитликка келтириш ва натижада композицияда бўлаклар ва бутунларнинг мукаммал умумий уйғунлигига эришиш мумкин бўлади. Демак, ритм архитектурада бадиий уйғун шакллар яратувчи ва улар орқали инсон руҳига эстетик таъсир кўрсатувчи кучли композицион воситалардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |