5-мавзу. Энеолит даври археологияси
Режа:
1.
Энеолит даври умумий тавсифи
2.
Олд Осиёнинг энеолит даври жараёнлари
3.
Ўрта Осиёнинг энеолит даври археологияси
4.
Евросиёнинг энеолит даври археологияси
Калит сўзлар: Афанасьев, Геосур, Глиптика, ёрғучоқ, Саразм, тигел,
хумдон, энеолит, халколит, Шумер.
Энеолит - (
лот
. “энеус” - мис,
юн
. “литос”-тош) – мис-тош даври мил.
авв. V минг йиллик бошлари - III минг йилликнинг бошлари билан саналанади.
Бу даврга нисбатан халколит (халко-мис) атамаси ҳам ишлатилади.
Энеолит даврнинг муҳим ютуғи дастлабки миснинг пайдо бўлиши.
Мисдан ясалган қуроллар тош қуролларига қараганда
ихчам ва иш
унумдорлиги нисбатан юқори бўлган. Мисдан фойдаланила бошланган
бўлсада, тош қуроллар аҳамиятини йўқотмаган.
Қадимги ўтроқ деҳқон аҳолисининг Осиё ва Африканинг субтропик дарё
воҳаларидаги унумдор тупроқли ҳудудларига кўчиб ўтиш
билан ишлаб
чиқарувчи кучлар жадаллашади. Ушбу ҳудудларнинг ёғангарчилик миғдори
етарли бўлмаган иқлим шароити аграр ишлаб чиқаришининг янги шакли-
суғорма деҳқончиликга ўтишларига туртки сабаб бўлган. Сунъий суғоришга
асосланган деҳқончилик нафақат барқарор ҳосил олиш имкониятини яратди,
балки, бошоқли экинларнинг ҳосилдор навларини
вужудга келишига сабаб
бўлади
Мил. авв. IV минг йилликнинг иккинчи ярмида, яъни энеолит даврининг
сўнгги босқичида Месопотамия жамияти тараққиётида кескин бурилиш даври
бўлиб, Шумер цивилизациясининг шаклланиши билан тавсифланади.
Бу давр Жанубий Месопотамияда дастлабки ўрганилган Урук шаҳрига
нисбатан Урук маданияти номини олган. Р.Мак Адамса муҳим
демографик
ўзгаришлар содир бўлади. Уч аср давомида жанубий Месопотамия аҳолиси
бир сони кескин кўпаяди. Ламберг-Карловски бу жараёнларни кўчманчи
чорвадор қабиларнинг жанубий Месопотамияга келиб жойлашиши билан
тавсифлайди.
Бу жараённи Г.Чайлд “шаҳар инқилоби” сифатида тавсифлайди. Шаҳар
инқилоби ёзувнинг пайдо бўлиши ва маҳобатли
меъморчилик, айниқса,
ибодатхона қурилишларида аниқ намоён бўлади. Жанубий Месопотамия
тарихида шу давр ичида кўпгина ўзгаришлар содир бўлади. Қишлоқларнинг
шаҳар даражасига ўсиб чиқиши, янги шаклга эга бўлган
сифатли сопол
буюмларнинг пайдо бўлиши, муҳрларнинг хусусий мулкни тасдиқловчи
восита сифатида пайдо бўлиши, ёзувнинг кашф этилиши шулар
жумласидандир. Айрим тадқиқотчи олимлар бу ўзгаришларни ажнабий
келгиндилар таъсири натижасида деб биладилар. Археологик тадқиқот
натижаларига кўра, энг қадимги Убейд даврида
меъморий ва технологик
анъаналарда сезиларли узилиш кўзга ташланмайди.
Бошқа бир олимларнинг илмий назарияларига кўра, шаҳар инқилоби
негизида ирригация тизимининг такомиллашуви асосий ўрин тутишини
таъкидлашади. Назария асосчиларидан бири
Карл Виттофогель фикрларига
кўра, ирригация тизимининг жорий қисмида каналлар барпо қилиш, тозалаш
каби ишларни бажарадиган ишчи кучини таъминлаш ва уларни назорат қилиш
учун кучли жамият зарур бўлган. Бу бевосита давлатчиликнинг энг қадимги
шакли - “шаҳар-давлат” ёки “ном”ларнинг шаклланиши билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: