1
XVIII-XIX асрлар ўртаси даврдаги
меъморчилик:Бухоро амирлиги
Таянч сўзлар:
Антик, Антиквус, Полис, Акрополь, Гомер, Илиада ва Оддисея, , Зевс, Пасейдон,
АФина, Геракл, Дионис, Гермес,Вакх,нимфа,Афродита, Апаллон, Латона,
Оддисей, Кентавр, Циклоп, Амазонка, Кентавромахия, Медуза Гаргона,Архонт,
Наос, Пронаос, Целла, Ордер, Дорий, Ионий, тоскан ва коринф ордерлари,
Фронтон,Антаблемент, Архитрав,Фриз, капител, стилобат, Кора, Кариатида,
Зофор, Горельеф, рельеф, Хиазм,Идеал инсон, Поликлет, Прасител, Мирон,
Фидий, Лиссип,
Режа :
XVIII – XIX АСР ЎРТАСИ АРХИТЕКТУРАСИ.
XVIII-XIX АСР ЎРТАСИ ШАҲАРСОЗЛИГИ.
XVIII асрда Туркистон ерларида давлатнинг яхлитлиги йўқолди.
Бунга сиёсий барқарорлик ва ўзаро урушлар асосий сабаб бўлган эди.
Ягона давлат ўрнига бир неча давлат ва давлатчалар вужудга келди.
Хатто бир шаҳарнинг ўзида ҳам ягона хокимияти бўлмаган ҳоллар ҳам
учраган. Бунга мисол –Тошкентнинг чорхокимлик даври. Вазият айниқса
XVIII асрнинг биринчи ярмида ва ўртасида оғир эди. Баъзи шаҳарлик
оилалар чекка жойларга кўчиб кетди. Шундай пайт ҳам келдики, бир
вақтлар савдою, тижорату, қурилишлар кечаю – кундуз тинмаган ва
Самарқандда тарихчиларнинг ёзишича бир неча ўн оилаларгина қолди.
Бурун салобатли, лекин бу вақтда қаровсиз қолган мадраса, масжид каби
жамоат бинолари тўкилаёзди. Айрим ҳолларда жамоат бинолари ўз
функциясида фойдаланилмади; масалан, Тошкентдаги Кўкалдош
мадрасаси бир қанча вақтгача молхона сифатида фойдаланилган.
XVIII асрнинг охирги келиб сиёсий ахвол нисбатан яхшиланади.
Туркистонда уч асосий давлатлар: Хива ва Қўқон хонликлари ҳамда
2
Бухоро амирлиги вужудга келди. Вақти – вақти билан бошқа давлатлар
ҳам пайдо бўлди. Бунга мисол тариқасида Тошкентда чорхокимликка
барҳам берган Юнусхон хокимлик қилган давлатини келтирса бўлади.
Ўша вақтда Тошкент давлатига Чирчиқ ва Ангрен воҳасидан бошқа
жанубий Қозоғистон ерлари ҳам кирган эди. XIX аср бошларида Тошкент
давлати Кўқон хонлиги таркибига кирган. Бу давлатлар орасида низолар
давом этиб турган. Умуман олганда бу даврлар Абдулла Қодирий
таъбири билан айтганда, тарихимизнинг «қора кунлари» эди.
Баъзан, Мустақилликдан олдинги тадқиқотларда XVIII асрдаги
сиёсий инқирозни (хонликлараро низолар, кўчманчи қабилалар ҳужуми,
иқтисодий тангликни) маданий инқироз билан баробарлаштирилди.
Уларда халқ усталари меъморликда ҳамиша янги ва янги меъморий
композицион ечимларга эришганликларини эътироф этилган ҳолда
монументал архитектурада меъморларнинг ижодий тафаккури гўё
турғунликка учраганлиги тўғрисида ёзилди. Бироқ XVIII асрнинг
меъморий мероси шуни кўрсатадики, иқтисодий танглик шароитида ҳам
меъморлар оз моддий ва бадиий сарф билан ҳам қизиқарли
вариантлардаги меъморий асарлар яратишган.
XVIII – XIX асрларнинг меъморий мероси ўзидан аввал ўтган
даврлариникидан фарқли бўлган жиҳатлари мавжуд. Табиийки, иншоот
қанчалик тарихан узоқ даврда яратилган бўлса, шунча бизгача етиб
келиш эҳтимоли камроқ. Ҳозирги сақланган меъморий обидалар ичида
талайгинаси ушбу ва ундан кейинги даврларга таалуқлидир. Ваҳоланки,
юқорида зирк қилинган тадкикотларда ушбу асрда сиёсий – иқтисодий
инқироз туфайли арзигулик обидалар йўқ деган хулосага олиб келинади.
Барча обидаларнинг салмоқли қисми ушбу икки аср меъморлиги
тийнатини кўп жиҳатдан белгилайди. Бу меъморликда махобатли, ёрқин
кошинлар билан безалган иншоотлар кам. Лекин кўпроқ синч ва пахсадан
фойдаланиб, оммавий равишда қурилиб келинган иншоот типларииинг
намуналари кўп. XVIII асрдан аввал яратилган ва бутунлигича сақланган
халқ меъморлигининг намунаси сифатида фақатгина Бухородаги Баланд
масжидини (XVI а.) биламиз холос.
XVIII аср охири – XIX аср ўртасидаги даврда ҳам инсоннинг ҳаёти
кечадиган турли хиллардаги меъморий муҳитни яратишдек катта
муаммонинг етарли қамров билан хал этилганлигини кўрамиз.
Албатта бундай масалалар аввалги вақтларда ҳам хал этилиб келинган.
3
Бироқ биз мазкур муаммони фақатгина шу даврга мансуб
ёдгорликларидагина тўла ифодасини топганлигини гувоҳи бўламиз.
Чунки, юқорида айтилганидек фақатгина ушбу даврдан меъморий
муҳитнинг асосий қисмини ташкил этадиган ҳамда ўзига дарров жалб
этадиган монументал меъморликдан бошқа меъморлик, диққатни ўзига
унчалик дарров тортмайдиган халқ меъморлик намуналари: турли турар
уйлар, махалла масжидлари, мўжаз мадрасалар, хаммомлар каби жуда
кўп маротабалаб қуриладиган иншоотлар бизгача етиб келган. Агар
таъбир жоиз бўлса, бу даврдаги меъморликнинг нафақат узук кўзи,
балки узукнинг ўзи ҳам бизгача етиб келган. Бу муҳит деярли хамиша
(айрим ҳоллар бундан мустасно) одамларнинг турмуш тарзига, эстетик
тушунчаларига, маҳаллий иқлимга ва табиий муҳитга ўта мувофиқлиги
билан ажралади. Бунга фақатгина ўтмиш асрларининг тажрибаларига
таянибгина эришилган албатта. Мувофиқлик барча миқёсдаги
архитектуравий муҳитларни шаҳарсозлик миқёсидаги асарлардан тортиб
алоҳида олинган иншоот миқёсидаги асарларни ўз ичига қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |