Xviii-xix асрлар ўртаси даврдаги меъморчилик: Бухоро амирлиги Таянч сўзлар



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana01.06.2022
Hajmi2,08 Mb.
#628122
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
30 XVIII XIX asrlar o’rtasi davridagi me’morchilik Buxoro amirligi

ўрам, 
Хўжандда – 
роат 
деб аталган. Демак, олдин қайд 
этилганларни назарга олсак Марғилонда икки шаҳарсозлик бўлиниши 
эмас, балки уч босқичли: даҳа – ўрам – маҳалла бўлиниши қарор топган 
деб хулоса чиқаришимиз мумкин. Ундан ташқари майда бўлинмалар ҳам 
бир неча қисмларга – кўчаларга ажратилиши мумкин. Масалан, XX аср 
бошларида Тошкентдаги Мерганча маҳалласи бир неча кўчаларга 
бўлинганлиги маълум.
Шаҳарлар ўтмишда ўзларининг атрофларидан қ ў р ғ о н д е в о р
билан чегараланиб турган. Улар шаҳарларни мудофаа қилиш ва шартли 
равишда маъмурий чизиқ вазифасини ўтаган. Шартлилик шундан 
иборатки, юқорида айтиб ўтилганидек кўпгина шаҳарлар қўрғон 
деворидан ташқаридаги теварак билан функционал жиҳатдан чамбарчас 
боғлиқ бўлган. Қўрғон деворларнинг кўпроқ пахса ва хом гиштдан 
қурилган бўлиб, қалинлиги тепага қараб ингичкалашиб борган. Одатда 
деворларнинг тепа сатҳи шундай бўлганки, унинг устида навкар, хатто 
баъзан икки отлиқ ёнма – ён юра олган. Деворнинг ташқи томонида 
кунгуралари бўлган. Кунгуралар биринчидан, шаҳарнинг қамал 
вақтларида ҳимоячиларни душман уқидан тўсиб туриш вазифасини ўтаса 
(функцияси), иккинчидан, унинг кўринишида ритм ҳосил қилиб тарзини
жойлантириб турган (эстетикаси). Девор сиртидан ташқарига чиққан 
буржлар ҳам функционал – девор тагига келиб қолган душманга ўқ узиш 
ҳам бадиий – меъморий – девор текислигининг пластикасини бойитиш 
вазифаларини ўтаган. Муҳамммад Солиқ Тошкандийнинг “Жадидаи 


6
тарихи Тошканд

асарида шаҳар деворининг бошқа унсури – 
бару
тилга 
олинади. 
Шаҳарда д а р в о з а л а р аҳолини ташқи дунё билан боғлаб 
турган. Улар шаҳар марказидан тарқалиб теваракдаги йўлларга айланиб 
кетадиган кўчаларнинг қўрғон девор билан кесишган жойларида 
қурилган. Одатда дарвозанинг икки ёнида буржлар бўлган. Дарвозанинг 
ўзи эса икки табақали бўлган. У аксари равоқ шаклининг ичида 
жойлаштирилган. Дарвозалар кечаси ёйилиб, кундузлари очилган. 
Дарвозабонларнинг хоналари кўпроқ кўчанинг икки томонида 
жойлашган. Нисбатан яхши сақланган дарвозалардан бири Бухоронинг 
Шайх Жалол дарвозасидир. Унда дарвозабонларнинг хоналари бўлиб, 
таркибида айвон ҳам мавжуд. Хиванинг рабод деворида Қўш дарвоза 
номли дарвоза бўлиб, у одатдагилардан икки ёнма – ён ўрнатилган 
дарвозалари билан ажралади. Қўш дарвоза ўзининг оригиналлиги, 
кўркамлиги билан бошқалардан ҳам фарқланади.
Ошкора, диққат тортадиган дарвозалардан ташқари деворларда 
кўзга ташланмайдиган эшиклар ҳам бўлган. Тошкентда улар 
қопқа
номи
билан аталган. Шунга кўра Тошкентниниг 12 дарвозаси бўлишига 
қарамай, уни «32 қопқали» шаҳар дейишган. 
Кўп ҳолларда шаҳар деворлари бўйлаб ташқи тарафдан сувга 
тўлдирилган зовур – 
ҳандақ
ҳам бўлган. Хандақ ҳам девор каби 
шаҳарнинг муҳофазасини таъминловчи қўрғон меъмориясининг бир 
тармоғи сифатида қадимдан маълум. Масалан, Хоразмдаги антик даврга 
мансуб Жонбозқалъа, Тупроққалъа шаҳарларида ҳам ҳандақлар бўлган. 
Аниқроқ айтилса, ҳандақлар антик даврдан ҳам қадимийроқдир. 
Йирик шаҳарларда ҳоким қароргоҳлари – қ а л ъ а л а р (арк, ўрда) 
бўлиб, улар шаҳарнинг бошқа қисмларидан ажралиб турган. Аксари 
ҳоким қароргоҳи вазифасини ўтаган. Жойлашуви турлича бўлган. Бухоро 
каби шаҳарларда дастлабки қалъа бу вақтга келиб ҳам тарихий ўрнини 
сақлаб қолган. Бошқаларида эса қалъа кўчиб юрган. Улар сирасига 
Самарқанд, Тошкент каби шаҳарларнинг қалъалари киради. Аксарият 
қалъалар шаҳарнинг қўрғон деворларига туташган. Хивада қалъа 
Шаҳристон – Ичан қалъа деворига ғарбдан туташ бўлган, Оллоқулихон 
томонидан Ичан қалъанинг шарқида, Полвон дарвоза ёнида бир неча 


7
туташ иморатлар солингандан кейин (улар ичида сарой – Тош ҳовли хам 
бор) қадимги қалъа Кўҳна арк номи билан атала бошланди. 
Турли шаҳарларнинг қалъалари таркибларида умумийлик мавжуд. 
Аксари уларда ноғорахона, жиловхона, харам, арзхона (расмий қабуллар 
учун), зарбхона (танга зарб этиш учун), масжид каби бинолар, 
сарбозларнинг. машқлари учун майдон бўлган. Бинолар функцияларига 
қараб рационал ҳолатларда, ҳажмий – жиҳатдан яхлит ҳолда ўзаро 
бириктирилган. 
Ўрта Осиёдек иқлими иссиқ минтақада сувнинг аҳамияти 
беқиёсдир. Шаҳарнинг с у в т а р м о ғ и бошида бир ёки икки бош ариқ 
туради: Бухорода – Шоҳруд, Самарқандда – Сиёб, Хивада – Полвон ёб, 
Марғилонда – Марғилонсой, Ўратепада – Каттасой, Тошкентда – 
Бўзсувнинг
икки шохи – Калковуз ва Анҳор Хўжанд эса Сирдарёнинг 
ўзидан сув ичади. Дарё ва бош ариқлардан ён ариқлар ажралади. Улардан 
ҳам майдаланиб борган ариқ деярлик ҳар ҳовлигача етиб борган ва 
шаҳардан чиқиб кетган. Хар хонадон ўз ҳовлисига илож бўлмаганда 
қўшнининг ҳовлиси орқали ўтказишга хақли бўлган. Бу риоя қилиниши 
шарт бўлган одат

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish