Xviii-xix асрлар ўртаси даврдаги меъморчилик: Бухоро амирлиги Таянч сўзлар



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana01.06.2022
Hajmi2,08 Mb.
#628122
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
30 XVIII XIX asrlar o’rtasi davridagi me’morchilik Buxoro amirligi

бозори шаъб 
деб 
номланган.
Шаҳарларнинг ижтимоий – сиёсий мавқега эга майдонлари бўлган. 
Улар Р е г и с т о н номи билан маълум. Регистон майдонлари одатда бозор 
билан бирга (таркибида ёки ёнма – ён) бўлган. Бухоро, Самарқанд, 
Тошкент, Қарши каби шаҳарлар бунга
мисол бўлиши мумкин. 
Туркистонда Регистонларнинг меъморий жиҳатдан салобатлигиси 
Самарқандда бўлган. 
X и в а шаҳари икки қалъадан: Ичан қалъа ва Дишан қалъадан 
иборат бўлган. Хиванинг шаҳристони бўлган Ичан қалъа тарҳда тўғри 
тўртбурчак шаклида бўлиб шимол – жануб йўналишига эга.
Шимолда Боғча дарвозаси, жанубда Тош дарвозаси мавжуд. Уларни 
кўча бирлаштириб туради. Асосий кўча эса ғарб – шарқ йўналишида 
ўтади. Кўча мос равишда Ота ва Полвон дарвозаларидан ўтади. Ота 
дарвоза олдида қалъа – К ў х н а а р к жойлашган. Дишан қалъа 
Хиванинг рабоди бўлиб,Ичан қалъанинг теварагида, шарқдан ғарбга 
қараб чўзилади. Хоразм хони Оллоқулихон (ХIX аср ўртаси) аҳолини 
қўшни қабалалар ҳужумидан сақлаш мақсадида Дишан қалъани узунлиги 
6 км. бўлган
 
девор билан ўратади. Қурилишда Хоразм аҳолисининг кўп 
қисми қатнашиб олти хафтада битқазилади. Дишан қалъада 10 дарвоза
 
бўлган. Булар: Хазорасп (ёки Қуйи), Пишканик, Боғи шамол, Шайхлар, 
Тозабоғ, Шохимардон; Дош оёқ, Қўш, Гадойлар ва Гандумиён 
дарвозаларидир. Дишан қалъанинг бош кўчалари Ичан қалъа 


10
кўчаларини давом эттиради. Шаҳарнинг бозор, тим ва расталари асосан 
Дишан қалъада бўлган.
Б у х о р о шаҳри Туркистон заминидаги асосий шаҳардан бири 
бўлган. XVI асрда шаклланган ҳолати асосан сақланган. 
Ўзгариш кўпроқ қурилмаларнинг зичланиши ҳисобига бўлган. 
Шаҳарнинг қўрғон девори ичидаги ҳудуди ўша даврда, XVI асрда 
вужудга келганича қолган. Тарҳи умуман доирага яқин
 
бўлиб шаҳарнинг 
аввалги ерларига ғарб тарафдан Жўйбор ерлари қўшилгач Бухоро 
чўзинчоқроқ шаклни олди. 
Бухоронинг М а р к а з и шаҳарнинг катта қисмини эгаллаган эди. 
Бир – бирига туташиб кетган қадимги монументал ҳамда кейинроқ 
вужудга келган мадраса, масжид, савдо бинолари, карвон сарой, дўкон ва 
бошқа жамоат биноларидан, кўча ва майдонлардан иборат эди. 
Биноларнинг катта – кичиклиги, шакл – шамойили бир –бирига мос келиб 
уйғун композицион
 
яхлитликни ташкил қилган эди. Хозирги ҳолатда 
марказнинг анчагина иморатлари, айниқса дўкон ва
карвонсарой каби 
биноларнинг бузилиши натижасида аввалги яхлитлиги йўқолган. 
Марказдаги асосий кўчаларнинг тугунлари (чорраҳалар) гумбазли тимлар 
билан ажратилган. Шаҳардаги жаъми тўртта тимдан учтаси; Саррафон, 
Заргарон, Телпакфурушон тоқлари сақланган. Кўчаларнинг йўналиши ва 
ерларнинг (мулк сифатида) мураккаб кўринишдаги чегаралари. узоқ 
ўтмиш мобайнида шаклланган. Марказдаги Саррафон ҳаммоми бунга 
яхши мисол бўла олади. Номунтазам шаклдаги ерга меъмор усталик ила 
иморатни жойлаштира олган. Умуман ер танқислиги, шаҳар учун 
характерлидир. Шу сабабдан ҳам шаҳар ичида дарахтлар оз эди. Оддий 
кўчалардан арава ўта бошлаганда аравакаш кўча бошидан туриб 
қаршидан бошқа арава кирмаслиги учун овоз билан дарак берган. 
Шахар қурилмаларининг зичлиги хонадонларнинг композицион 
тузилишига таъсир этган. Бухоро хонадони ўзининг ҳажмдорлиги билан 
сифатланади. Ҳовлини икки сатҳда ташкил этиш усули, нимайвон 
(айвонча) каби кам жой оладиган айвон тури кенг қўлланади. Ҳовли 
сатҳидан максимал фойдаланилган. Ҳовлининг кичиклиги Хоразм учун 
ҳам характерлидир. Лекин Хоразмда ҳовли кичик қилинишининг сабаби 
бошқа важдандир. У ерда ноқулай иқлимий шароит, атрофдаги саҳро 
ҳовлида мўтадилроқ иқлим яратиш заруратидан келиб чиққан. 


11
С а м а р қ а н д шаҳарининг тарҳида асосан ўрта асрлар давридаги 
ҳолат сақланнб қолган. Шаҳарнинг бадиийлиги ўзига хос асосга эга эди. 
Оммавий содда қурилмалар ичидан онда-сонда улуғвор кўк (ложувард) 
Темур ва темурийлар даврига оид бино қолдиқлари юксалиб турган. 
Шаҳарнинг қўрғон девор ичидаги майдони доирага яқин 
бўлган. Унинг геометрик маркази тарҳда яққол кўзга ташланади. У Чорсу 
биноси билан белгиланган. Бош кўчалар Чорсу биносидан радиал 
йўналишда тарқалади. Шаҳарнинг маъмурий маркази бўлмиш қалъа 
томон кетган кўча муҳим аҳамиятга эга бўлган. Унинг мавқеини бу 
кўчадаги Регистон майдонининг жойлашуви ҳам
 
кўрсатиб туради.
Шимолда Бибихоним мёъморий гуруҳига, жанубда Гўри Амирга олиб 
борадиган кўчаларнинг ҳам аҳамияти
 
баланд бўлган. 
XVIII – XIX асрларда Ш а ҳ р и с а б з мустақил бекликнинг 
маркази эди. 1870 йилда Бухоро амирлигига қўшилди. XIX асрда шаҳар 
қайтадан беш дарвозали қўрғон девор билан ўраб чиқилди. Янги дарвоза
Қ а л м о қ дарвоза деб номланган эди. Шаҳар тарҳи хозиргача асосан ўша 
даврдаги вазиятни сақлаб қолган. Асосий жамоат марказлари (маъ'мурий 
зона бозор, мемориал мажмуалар) орасини турли катта – кичик кўчалар 
кесиб ўтган. Шаҳар аҳолиси қурилмалари зич бўлган гузарларда 
истиқомат қилган. Шаҳарликлар касби – кори, уруғ – аймоғига кўра гузар 
жамоасини ташкил қилишган. Шаҳар организми архитектуравий 
бирликни ташкил қилиб қайтарилувчан, «типик» унсурлардан иборат эди. 
Улардан шаҳар қиёфасини белгиловчи турар уйлар ва жамоат бинолари 
турли меъморий композициялар тузилган. XIX асрнинг иккинчи ярмида 
шаҳарда 30 минг аҳоли истиқомат қилган. Унда тўрт мингга яқин 
хонадон, олтмиш тўртга гузар масжиди, 6 та мадраса, 7 та карвон сарой, 
иккита ҳаммом мавжуд эди. 
Шаҳрисабздаги Чорсунинг қурилган аниқ вақти номаълум. Баъзи 
оғзаки маълумотларга кўра хоким Ниёзбек (XVIII асрнинг 80-йиллари) 
томонидан қурдирилган. Чорсу тарихий шаҳарнинг икки асосий ғарб-шарқ 
(шаҳар тарҳида кўндаланглигича-Кушхона ва Кунчиқар дарвазаларига 
кетган) ва шимол-жануб (шаҳар тарҳида узунаёйга – Китоб ёки Арк ҳамда 
Чармгар дарвазаларига кетган, йўналишдаги кўчаларнинг кесишган жойида 
– чорраҳада барпо бўлган. Шаҳарда бўйлама кўча муҳимроқ бўлиб 
Чорсудан шимолга кетган кўча ҳаммомга ва Регистон майдонига, Чорсудан 
жанубга кетган кўча эса жоме масжиди. Кўк гумбазга олиб борган. 


12
Тарихий маълумотларга кўра, XVIII асрнинг 1-ярмида Т о ш к е н т 
ички ҳамда ташқи қисмлардан иборат бўлиб, улар қўрғон деворлар билан 
ўралган эди. Қирққа яқин жума ва жуда кўп маҳалла масжидлари бўлган. 
Хоким қароргоҳи ўша вақтда Кўкча даҳасида жойлашган эди. Чорсу 
бозорида шаҳар омбори (жувахона) қурилган (Нурмуҳаммад маълумоти). 
Регистон майдонида четларига харсанг тош ётқизилган, томонлари 20 
метр ҳовуз қайд этилиб, унинг чеккаларида катга – катта дарахтлар ўсган 
(Миллер маълумоти). Чорҳокимликдан сўнг, 80 – йилларда нураб қолган 
қўрғон девор қайта тикланган. Ҳоким
 
Юнусхўжа қароргоҳи Қоратошда 
бўлган (Эски Ўрда). 
XIX асрнинг I - ярмида Тошкент ҳар тарафга, айниқса шарққа 
кенггайган. Аҳоли ўрнашган бу жойлар кўпинчалик «Янги маҳалла» ёки 
«Янги шаҳар» деб аталиб келинади. XIX асрнинг биринчи ўн йиллигида 
Анҳор ариғининг чап тарафида бошқа, янги Ў р д а қурилди. Ўрданинг 
жануби – ғарбий бурчаги туртиб чиққан тўғри тўртбурчак шаклида 
(шарқий девори - 540 м, жанубийси – 490 м) бўлган. Ўрданинг ичида 
бекларбеги саройи, сарбозлар майдони, бошқа бинолар жойлашган. Ўрда 
Гадрган ариғидан сув ичган, унда талайгина ҳовузлар бўлган.
Аниқланишича, XIX аср ўртасида Тошкент қ
 
ў р ғ о н д е в о р и 
нинг баландлиги 8 метрга етган; тепасида икки отлиқ бемалол ёнма-ён 
юра олган; “бару” ва “бурж” каби муҳофаза элементлари бўлган. Қўрғон 
девор шимолдан Калковуз ариғининг қирғоғидан, жануби – шарқда 
Буржар ариғининг юқори бўйлаб, жанубда Зах ариғининг шимолидан 
ўтган; Қуйи Бўзсувнинг бошланиш жойини кесиб, жануб – шимол 
йўналишида ҳар тарафга кетган. Қўрғон девор бўйлаб шаҳар ташқаридан 
сув билан тўлдирилган х а н д а қ бўлган эди. Девор сақланмаган. 
Ташқи ерлар билан боғланиш учун қўрғон деворда катта (дарвоза) 
ва кичикроқ (қопқа) эшиклар бўлган Тошкентнинг ўн икки д а р в о з а л а 
р и: Кўкча, Чиғатой, Сағбон, Қорасарой, Тахтапул, Лабзак, Қашқар, 
Қўқон, Қўймас, Бешёғоч, Камолон, Самарқанд дарвозалари бўлган. Қ о п 
қ а
л а р сони аниқ эмас. Бироқ, бурун Тошкент (оғзаки ва ёзма 
манбъаларга кўра) «32 қопқали» деб ҳисобланган. Баъзиларининг 
номлари аниқланган: Тешик қопқа, Сарбоз, Шердор, Янги мазҳалла, 
Ҳиёбон қопқалар. 


13
Шаҳарда к ў ч а л а р кўпроқ қинғир – қийшиқ, тор бўлган. Муҳим 
кўчалар нисбатан тўғри бўлиб, дарвозаларни шаҳарнинг асосий маркази – 
Чорсу бозори билан боғлаган. Булар ҳозирги Уйғур, Форобий, Сағбон, 
Қорасарой, Самарқанд дарвоза кўчаларидир. Чорсуни Ўрда билан, 
нарироқда Қашғар дарвозаси билан ҳам бирлаштирувчи кўча алоҳида 
аҳамиятли бўлиб К а т т а к ў ч а, кейинчалик Т о ш к ў ч а деб аталган. 
Асосий кўчалар шаҳар ташқарисида ҳам бошқа шаҳар ва қишлоқларга 
олиб борувчи йўл сифатида давом этган. 

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish