Xviii-xix асрлар ўртаси даврдаги меъморчилик: Бухоро амирлиги Таянч сўзлар


XVIII-XIX АСР ЎРТАСИ ШАҲАРСОЗЛИГИ



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana01.06.2022
Hajmi2,08 Mb.
#628122
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
30 XVIII XIX asrlar o’rtasi davridagi me’morchilik Buxoro amirligi

XVIII-XIX АСР ЎРТАСИ ШАҲАРСОЗЛИГИ 
Ўттан даврдаги каби бу даврда ҳам истиқомат манзилгоҳларининг 
икки асосий хили: шаҳар ва қишлоқ бўлган. Адабиётда ва оғзаки нутқда 
музофот, касаба, кент, маҳалла (алоҳида олинган манзилгоҳ сифатида), 
ёзлоқ, овул каби иборалар кам учрайди. Бироқ уларнинг илмий 
шаҳарсозлик таьрифлари ишлаб чиқилмаган. Шахар ва қишлоқларнинг 
мавқеи, қиёфаси ва жиҳатлари уларнинт Туркистон ҳудудидаги, карвон 
йўллар жойлашганлигидан келиб чиқади.
Одатда бирор суғориш тизимида бўлган шаҳар ва қишлоқлар ўзаро 
боғланган яхлит воҳани ташкил қилган. Масалан, Чирчиқ дарёси 
теварагидаги, шимолий - шарқда жойлашган Ниёзбек қальа (ҳозирги 
Чирчиқ шаҳари ўрнида) ва жануби – ғарбда Эски қовунчи қишлоғи 
(ҳозирги Янги йўл шаҳари) билан чегараланган ҳудуд Тошкент 
шаҳарининг деҳқончилик қилинадиган ерлари деб ҳисобланган. Антик ва 
ундан кейинги даврларда одатда бундай деҳқончилик воҳалари узун 
деворлар билан ўралган. 
Кўпгина шаҳарлар бўлиб ўтган сиёсий – иқтисодий инқироздан 
кейин ўзларини тиклаб оладилар. Янги шаҳарлар ҳам барпо этилади. 


4
Жумладан, Шаҳрихон XIX асрда вужудга келган шаҳарлардандир. Баъзи 
шаҳарлар ўзларини кичикроқ миқёсда ўнгланиб оладидар. Ариқлар 
қазилиб (масалан, Тошкент теварагидаги Хонариқ) янги манзилгоҳлар 
барпо этилади. Чунончи, Русиянинг босқинчилигига қарши тадбир 
сифатида Сирдарё бўйларида Қўқон хонлиги томонидан қалъалар тизими 
барпо этилади. Уларнинг ичида энг машҳури – Оқ масжид қальаси 
бўлган.
Туркистоннинг баъзи шаҳарлари тўғрисидаги чор маъмурияти 
келтирган статистак маълумотларни тахлил қилишда қуйидаги вазиятга 
эътибор бериш керак. Мустамлакачилар шундай иш олиб борганки, 
унинг натижасида аҳолиси кўпроқ бўлган, қадимий шаҳарлар шаҳар деб 
ҳисобланмаган, колониал мақсадларда барпо этилган, аҳолисн кам бўлган 
жойлар эса шаҳар ҳисобланган. Бунга ўхшаш статистика совет даврида 
ҳам давом этди.
Аҳоли жойларда ҳ у д у д и й – м а ъм у р и й б ў л и н и ш катта 
аҳамиятга эга бўлган. Шаҳарлар одатда йирик ва майда, иншоотлар эса 
фақат майда шаҳарсозлик бирликларга бўлинган. Бу шаҳарсозлик 
бўлинмалар турли ном билан юритилган. Бухоро 12 жариб ёки маҳалла, 
Самарқанд 4 қитьа, Қўқон, Марғилон, Тошкент шаҳарлари 4 даха деб 
номланган йирик бўлинмаларга тақсимланган эди. Йирик бўлинмалар ўз 
навбатида майдаларига бўлинган. Булар ҳам турли жойларда турлича 
номланган. Майда бўлинмалар Бухоро, Самарқанд, Қарши каби 
шаҳарларда – гузар; Қўқон, Марғилон, Тошкент каби шаҳарларда – 
маҳалла, Хоразмда эса – 
масжид (масжидкавм) 
деб аталган. Демак, 
«маҳалла» ибораси қўлланиш жойига қараб икки маънони билдиради: 
Бухорода – бу йирик бўлинмани, бошқа ҳолларда эса майда бўлинмани 
англатади.
Шаҳарларнинг асосий қисмлари аксари маҳаллалардан (майда 
бўлинмалардан) иборат бўлган. Маҳалла умумий ерда жойлашиб 
кундалик ҳаётда ўзаро ёрдам бериш тамойили асосида ташкил топган 
ижтимоий бирликдир. Маҳалла кўпинча кўча ёки бир неча кўча 
ёнларидаги хонадонларни бирлаштирган. Уларнинг марказида – гузарида 
ҳовуз, масжид (аксари мактаби, баъзан мадрасаси билан), чойхона, 
новвойхона ва бошқа кундалик эҳтиёж учун қурилмалар бўлган. Маҳалла 
ишини оқсоқол, имом, дастурхончи ва қоровул каби лавозимлардаги 


5
шахслар олиб борган. Тўй - маърака учун маҳалланинг мулки: қозон, 
идиш – товоқ, тобут ва ускуналар бўлган.
Маҳаллалар низоларининг қурилмалари зичлиги, функционал, 
тусланиши жиҳатидан бир хил бўлмаган. Шаҳарларнинг геометрик 
марказларидаги маҳаллаларда қурилмалар зич бўлган. Шаҳар аҳолининг 
асосий қисми савдо ва ҳунармандчилик билан машғул бўлган. Шаҳарнинг 
четларидаги маҳаллалар даласифат: қурилмалари сийракроқ, ҳовлилари 
кенгроқ, сердарахт бўлган.
Кейинги вақтда меъморлик тарихи фанида шу нарса маълум 
бўлдики, баъзи тарихий шаҳарларда зикр этилган йирик ва майда 
бўлинмалардан яна бошқа, ўртача бўлинмалар мавжуд экан. Улар бир 
қанча майда бўлинмалардан ташкил топган ўртача бўлинмалар улар 
Марғилонда – 

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish