Xviii-xix асрлар ўртаси даврдаги меъморчилик: Бухоро амирлиги Таянч сўзлар



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana01.06.2022
Hajmi2,08 Mb.
#628122
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
30 XVIII XIX asrlar o’rtasi davridagi me’morchilik Buxoro amirligi

обраҳа хақи
номи билан маълум бўлган. 
Ариқларнинг йўналиши ернинг паст –баландлигига боғлиқ бўлган ва 
шаҳарнинг баъзи кисмларида кўча бўйлаб ўтган. Истеъмол учун сувни 
аҳоли аксар катта ва кичик ҳовуз ва ҳовузчалардан олган. Оқар сувдан 
ташқари булоқ ва қудуқдан ҳам фойдаланилган. Хиванинг Боғча 
дарвозаси олдидаги қудуқ, Тошкентда Чорсуда бўлган. Дуккоша булоғи 
маълум ва машҳурдир. Сув иншоотларининг яхши ҳолатда сақланишига 
алоҳида эътибор берилган.
Туркистон шаҳарининг кўркамлигини кўп жиҳатдан б о ғ л а р 
таъминлаган эди. Боғларга асосан мевали дарахтлар экилган. Улар кўпроқ 
шаҳар чеккаларида ва қўрғон девор ташқарисида барпо этилган. Юқорида 
зикр этилган мавзу ва боғотларнинг асосий қисмини боғлар, полизлар 
ташкил этган. Уларнинг орасида дала ҳовлилари (уйлар) жойлашар эди. 
Шаҳарларнинг қиёфасини ундаги турли б и н о л а р меъморлиги 
шакллантирган. Қурилмаларнинг энг кўп тарқалган тури турар уйлар 
(ҳовлилар) эди. Шахар марказида одатда уйлар зич, ҳовлилари тарроқ 
бўлиб, чеккасига келиб уйлар сийракроқ, ҳовлилари кенг бўлган. Дала 
ҳовлилари эса таркоқ, онда – сонда учраган. 


8
Қадимги шаҳарларнинг тарҳларида к ў ч а л а р юзаки қараганда 
бир хилдек, бетартиб ва тасодифан, ўша ҳолатда пайдо бўлгандек 
туюлади. Аслида эса кўчаларнинг тизими шаҳарнинг жойлашувига, паст 
– баландликларига, ирригациясига ва тарихий шароитга қараб 
шаклланган. Уларда мантиқийлик, рационаллик, бадиийлик мавжуд.
Шаҳарларнинг т а р х и й т и з и м и аксари қуйидагича бўлган. 
Ўртада шаҳарнинг асосий маркази бўлмиш бозор жойлашган. Регистон 
ҳам шу ерда бўлган. Бош, биринчи даражали кўчалар марказдан радиал 
йўналишда тарқалган. Улар одатда шаҳарнинг қўрғон деворидаги 
дарвозалар мавжудлиги билан ажралади ва девор ортида бошқа шаҳар ва 
қишлоқларга олиб борадиган йўлга айланиб кетади. Бош кўчалар бир 
мунча тўғрилиги ҳамда бироз кенглиги билан характерланади. 
Бош кўчаларнинг ичида ҳам асосийларини ажратиш даркор. Улар 
карвон йўллари негизида ташкил топган, яхлит йўналишдаги бир ёки 
икки жуфт бош кўчалардан ҳосил бўлади. Бош кўчаларга иккинчи ва 
учинчи даражали кўчалар туташтирилган. Оралиқларида майда кўчалар 
ҳосил бўлган. 
Кўп ҳолларда шаҳарнинг қўрғон деворлари ўрнида халқа йўл 
шаклланган. Унинг содир бўлиши шундай кечган; турли даврларга 
мансуб бўлган қўрғон деворлар бўйлаб йўл пайдо бўлади, девор йўқ 
бўлиб кетгач йўл кўчага айланади. Кўчаларнинг шакллари қўрғон 
деворларнинг шкалларига монанд равишда тўртбурчакка ва айланага 
яқин 
бўлади. 
Мавқеи 
жиҳатидан 
бундай 
кўчалар
иккинчи 
даражалийдирлар. Одатда улар
 
бош кўчалар билан биргаликда 
шаҳарнинг радиал – ҳалқа схемасини ташкил қилган. 
Шаҳарнинг асосий функционал (ва аксар холларда геометрик ҳам) 
маркази б о з о р эди. Унда нафақат турли савдо ёки ҳизмат (чархчилик, 
чегачилик каби) жараёнлари бажарилибгина қолмай, балки баъзи 
хунармандлар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқарган. Масалан, темирчилар 
теша, болта кабиларни бозорда ҳам тайёрлаганлар, ҳам сотганлар. Бундай 
масканларда қурилмаларнинг асосий типи – дўконлар бўлган. 
Хунармандлик жойлари асосан 
раста
, яъни муайян касб – хунарга 
тегишли қатор асосида ташкил бўлган. Пичоқчи, баққол, махсидўз каби 
хунармандлар ўз расталарига эга бўлишган. Расталар одатда оддий 
дўконлардан иборат эди. Шу билан бирга бозорда қурилмаларга хожат 


9
бўлмаган турли махсулот билан савдо қилиш учун очиқ масканлар – 
майдонлар тайин қилинган эди. Масалан, ун бозор, қўй бозорлар очиқ 
жойларда уюштирилган.
Йирик бозорларда асосий расталар жойлашган савдо кўчаларининг 
устилари ёпиладиган эди. Улар
тим
деб аталган. Бухоро, Тошкент, 
Марғилон, Шаҳрихонда шундай тимлар мавжуд 
бўлган. 
Бозор хордиқ чиқарадиган жой вазифасини ҳам ўтаган. Маддоқ, 
масҳарабоз, полвон, дорбоз кабилар ўз санъатларини намойиш этишар 
эдилар. Бозор чойхоналарида хонандалар, созандалар, шоирлар 
тўпланишиб туришган, аскиябозлар ҳазил – мутойиба қилишган. Рамазон 
ойларида бозор кечалари ҳам давом этган. Бундай бозор 

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish