Mавзу: Палеолит даври археологияси Режа



Download 396,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana20.07.2022
Hajmi396,01 Kb.
#826606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
V2-FtYsNHjTI6nxHSYfeSfwTASuZq5EA

Олдувай даври
 
(мил.авв. 3/2,6 млн.- 0,8 млн. йилликлар). Олдувай 
маконида палеолит даврининг барча босқичига оид 100 метр қалинликда 
тўртта маданий қатлам аниқланган. Маконнинг қуйи қисмидаги дастлабки 
маданий қатламидан палеолит даврининг илк (мил.авв 1,75 (189) босқичига 
оид тош қуроллари ва ҳайвон суяклари топилган. Иккинчи маданий қатлами 
олдувай маданиятининг ривожланган босқичига, учинчи маданий қатлами эса 
ашел даврига оид. 
Олдувай даврининг илк босқичи тош қуроллари қўпол синдирилган 
чоппер, сфероид (узунчоқ), полиэдрлардан иборат. Уларнинг бир томони
уриб-синдириб ишланган бўлиб, кесиш қа чопиш мақсадларида 
фойдаланилган. Олдувай даврининг кейинги (мил. авв. 1,5-1,0 млн. йиллик) 
босқичида чопперлар сони камайиб, икки томондан уриб учирилган 
чоппинглар пайдо бўлади. Учриндидан ясалган тўғнагичларнинг сони 
кўпаяди. Шунингдек, кливер (қўлболта) ва қўл чўқмори каби ишланиш усули 
хийла мукаммал тош қуроллари пайдо бўлган.
Ашел даврида ер юзининг иқлими иссиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига 
анча бой бўлиб, ибтидоий одамларнинг яшаши учун анча қулай бўлган. 
Ибтидоий одамлар сув ҳавзаларига яқин жойда очиқ маконларда истиқомат 
қилган. Улар табиий оловни ўзлаштириб, майда жониворларни ов қилиб, 
озуқабоп ўсимликлар ва уларнинг мевалари териб кун
 
кечириган.Олдувай 
даври ибтидоий одамлари табиий оловдан фойдаланганлиги далолат беради. 
Шарқий Африканинг Часованя макони маданий қатламидан (чамаси 1,4 млн. 
йил аввал) моддий ашёлар билан бирга куйган тупроқ сақланган бўлиб,
Ашел даври.
Бу босқичда ер юзида иккита музлик оралиғи ва иккита 
музлик ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади (гюнс-миндел, миндел, 
миндел-рисс ва рисс). Олдувай даврининг охирида Евросиёга, яъни Шарқий 


Ўрта ер денгизи ҳудудига келиб жойлашган ибтидоий одамлар шимолий-
шарқга томон ҳаракатланиб, Кичик Осиёдан Дарданелл ва Босфор буғозлари 
орқали Болқон ярим оролидан Европага тарқалган. Уларнинг иккинчи бир 
гуруҳи илк ашел даврида Африканинг шимоли-ғарбий қисмидан Дарданел 
буғози орқали Приней ярим оролидан Европанинг шимолий ҳудудига ёйилган.
Ашел даврининг илк босқичига оид ёдгорликлар Испания, Португалия, 
Франция каби давлатлар ҳудудидан топиб ўрганилган. Валлон, Вертешселлеш 
(Венгрия) ва Королево (Украина) каби ёдгорликларнинг қуйи қатламидан 
топилган меҳнат қуроллар олдувай даври дарё тошларидан ясалган чопперлар 
олдувай қуроллари ва архантроп суяк қолдиқларини айрим тадқиқотчи 
олимлар олдувай даврининг сўнгги босқичига оид, деб ҳисоблайди.
Ашел даври ибтидоий одамлари яшаган маконларининг бир неча тури 
мавжуд. Улар қалин маданий қатламли очиқ макон, ғор-макон ва ов жараёнида 
яшаган қисқа муддатли кулбалардан иборат. Ибтидоий кишилари ғор-
маконлар ва текисликдаги чайла кулбаларида истиқомат қилишган. Ибтидоий 
одамлар ғорнинг олд қисмида ёғингарчилик ва шамолдан тўсилган жойида 
барпо қилинган чайлада яшаган. Ибтидоий кулбаларнинг излари Терра 
Аманта (Испания), Лазаре ғори (Франция), ва Азих ғори (Озарбайжон) дан 
топиб ўрганилган. Уларнинг айримида ўчоқ излари сақланиб қолган. Ғорлар 
ибтидоий одамларнинг яшаши учун бошпана бўлиб қолмасдан, йиртқич 
ҳайвонлардан ҳимояланувчи паноҳ вазифасини ҳам бажарган. 
Ашел даври охирига келиб, одамзод ер юзининг кенг ҳудуди бўйлаб 
ёйилади. Бу давр ёдгорликлари Атлантика океанидан шарқда Тинч, жанубда 
Ҳинд океанигача бўлган ерларга тарқалган. 
Ашел даврда моддий маданият соҳасида маълум ютуқларга эришилади. 
Тош қуролларига ишлов бериш усули такомиллашиб, уларнинг тури кўпайиб 
боради. Кичик ўлчамли тош қуроллар кўпайиб, уларнинг шакли ихчамлашиб 
борган. Йирик ўлчамли тош қуролларидан фойдаланиш сақланиб қолган.
Ўрта Осиё ҳудудида ҳам ҳозирги пайтда ашел даврига оид йигирмага 
яқин ёдгорлик мавжуд. Улардан Селунгур, Кулдара, Кўлбулоқ, Қаратов I, 


Лоҳутий I ва бошқа маконлар Ўрта Осиёнинг ашел даврининг муҳим 
ёдгорлиги саналади. 
Селенгур макони даврий жиҳатдан Ўрта Осиёдаги энг қадимги ёдгорлик 
ҳисобланади. Бу макон Олой тоғ тизмаси Сўх дарё воҳаси Ҳайдаркон 
ботиғидаги Чашма қишлоғи яқинида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда 
жойлашган. Селенгур макони умумий қалинлиги 8,5 метрдан иборат бешта 
маданий қатламга эга. Макондан беш мингга яқин тош қуроллари ва уларни 
ясаш жараёнида ҳосил бўлган тош синиқлари ҳамда ўттизга яқин ёввойи 
ҳайвонларнинг суяги топилган.
Жанубий Тожикистон ҳудудида ҳам Кўлдара, Қаратов I ва Лоҳутий I 
маконлар мавжуд. Кўлдара макони ашел даврининг илк босқичига оид бўлиб, 
у Обимозор дарё воҳасида жайлашган. Тош қуроллари қайроқтошдан ясалган 
кичик нуклеуслар, тош бўлаклари, учириндилар, қирғичлар ва санчқилардан 
иборат бўлиб, уларнинг ўлчами анча кичик. Ёдгорлик палеомагнит усулидаги 
текшириш натижасига кўра мил. авв. 800 минг йиллик билан саналанган. 
Қаратов I маконидан чоппер, қирғич, тўғнағич ва бошқа тош қуроллари 
топилган. Улар қайроқтош ва қисман чақмоқтошдан ясалган. Ёдгорлик 
термолюминесицент усулида текшириш натижасига кўра мил. авв. 200 минг 
йиллик оид. 
Лоҳутий I тош қуроллари қайроқтошдан ясалган бўлиб, Қоратов I 
қуролларига нисбатан анча такомиллашган ва ясалиш усулига кўра леваллуа 
аломатини сақланиб қолган. Макон термолюминесцент усулида текшириш 
натижаси бўйича мил. авв. 120-130 минг йилликлар билан саналанган.
 
 
Тошкент воҳасининг кўп қатламли Кўлбулоқ макони палеолит даврига 
оид очиқ жой макон ҳисобланади. Маконда қалинлиги 19 метрдан иборат 49 
та маданий қатлам (М.Р.Қосимов 41 та маданий қатламни қайд этган) 
аниқланган. Маконнинг қуйи қисмидаги 22 та маданий қатлами (1-22 
қатламлар) ашел даврига оид.
Кўлбулоқ маконининг қуйи қатлами термолюменесцент усули бўйича 
текшириш натижасига кўра мил. авв. 200 минг йиллик билан саналанган.


Жанубий Қозоғистондаги Қоратов ҳудудидан Бўриқазиган ва 
Танирқазиган ёдгорликларини ўрганган. Ернинг сиртидан кўп сонли тош 
қуроллари териб олган. Улар чақмоқтошдан ясалган чоппер, чоппинг қўл 
чўқмори ва ҳар хил учириндилардан иборат. Тош қуроллари шелл-ашел даври 
усулда ясалган. Шунингдек, Кичик Қоратовнинг шимоли-шарқидаги Такали 
ва Қизилрисбек маконларининг ҳам сиртидан чақмоқтошдан ясалган ашел оид 
леваллуа усулида ясалган тош қуроллари топилган.
Туркманистон Республикасининг ғарбий қисмида Янгажа, Қасқирбулоқ 
ва Жунурпа маконлари ҳам ўрганилган. Бу ёдгорликлардан ашел даври 
аломатларини ўзида акс эттирган тош қуроллари топилган. 
Ўрта Осиёнинг чўл қисмида Кўкаёз (I, II), Қизилбўрон, Оламкўл, 
Бегарсландаг, Қорақудуқ, Шахпахти, Есен 3 ва бошқа маконларда ҳам 
ибтидоий одамларнинг яшаганлиги тўғрисида ашёвий манбалар сақланиб 
қолган.
Ашел давр ибтидоий одамлар фақат табиий шароити қулай бўлган иссиқ 
иқлимли ўлкаларда яшаб қолмасдан, шимолий ҳудудларини ҳам ўзлаштирган. 
Ашел даврининг охирида ибтидоий одамларнинг қадами Евросиёнинг чекка 
ҳудудларигача етиб боради. 

Download 396,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish