Mавзу: Палеолит даври археологияси Режа



Download 396,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/18
Sana20.07.2022
Hajmi396,01 Kb.
#826606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
V2-FtYsNHjTI6nxHSYfeSfwTASuZq5EA

микро
ва 
макролит
тош 
қуроллари пайдо бўлади. 
Мезолит даврида музлик чекиниб, об-ҳаво исигандан сўнг ибтидоий 
одамлар учун қулай шароит вужудга келган. Иссиқ иқлим шароитида 
шаклланган бой фауна ва флора ихтисослашган ўзлаштирувчи хўжаликнинг 
ривожланиши учун муҳим имконият эди. Мезолит даврида аҳолининг сони 
ўсиб бориши ва табиий озуқаларнинг мунтазам ўзлаштирилиши натижасида 
заҳирасининг камайиб бориши ва бошқа томондан озиқ-овқатга бўлган 
эҳтиёжининг тоборо ортиб бориши, уларни сунъий равишда кўпайтиришни 
талаб этар эди. Бу ҳолат охир оқибат ҳайвонларни қўлга ўргатиш ва 
ўсимликларни маданийлаштириш талаб этган. Мазкур жараён илк бор табиий 
иқлим шароити қулай бўлган Яқин Шарқ, Кичик Осиё ва Загрос тоғларида 
содир бўлади. 
Яқин Шарқ ҳудудида мезолит даври Фаластин ва Сурия ҳудудларида 
тарқалган Натуфий маданиятида (мил. ав. X-IX минг йилликлар) аксини 
топган. Бу маданиятга мансуб аҳоли ғор ва сунъий маконларда яшашган. 
Кармел тоғида ғор маконлардан бири жойлашган бўлиб, уни ўрганиш 
жараёнида пастқам тошқалама деворнинг қолдиқлари аниқланган. 
Шунингдек, ўчоқнинг ўрни ва ғорнинг ичкарисига тош ётқизилган. 
Ўрганилган топилмаларнинг аксарияти аксариятини геометрик шаклидаги 
кичкина пичоқсимон пластинкалардан иборат кремен тош қуроллари ташкил 
этади. Улардан ўроқ сифатида фойдаланилган тош қуроли муҳим ўрин тутади. 
Натуфийликлар маданиятига ўйиқ қилиб чақмоқтошдан ишланган камон 
ўқларининг учлари ва геометрик, асосан, сигмент шаклдаги кўпсонли 
микролитлар кенг тарқалган. Суякдан гарпун, бигиз, қармоқ ва мунчоқлар 
ясалган. Улар ёввойи ўсимликларнинг бошоғини доимий йиғиш ва 
балиқчиликга асосланган ўзлаштирувчи хўжалик шакли билан кун 


кечиришган. Кўпгина ёдгорликларда олиб борилган археологик қазиш ишлари 
натижасида кўпсонли балиқ суяклари топиб ўрганилган. Текисликлардаги 
маконлардан Хули кўли бўйидаги Энан манзилгоҳидан 50 дан ортиқ овал 
(чўзиқ) шаклидаги уйларнинг ўрни очиб ўрганилган. Уйларнинг бир қисми ер 
сатҳидан паст жойлашган. Уй деворлари майда қум ва тош аралаш лойсувоқ 
қилинган. Уйлар полига қисман тош плиталар ётқизилган. Чақмоқтошдан 
ясалган қуролларнинг илмий таҳлилига кўра бу маданият сўнгги палеолит 
даври маҳаллий Кебара маданияти асосида шаклланганлигидан далолат 
беради. Бошқа бир ёдгорлик Ефратда Алепподан 80 км чақиримда жойлашган 
Мурайбит макони (мил. ав. IX-VIII минг йиллик.-VIII минг йиллик бошлари) 
саналади. Макондаги уйлар овал шаклида бўлиб, Энанникидан фарқли ўлароқ 
ер устида қурилган. Уларнинг деворлари тошдан кўтарилган ва улар лой 
билан сувоқ қилинган. Бу ерда аҳоли пасттекисликларда яшовчи туёли ёввойи 
ҳайвонларни ов қилиш ва бошоқли ўсимликлар-буғдой ва арпа донларини 
йиғиш билан кун кечиришган. Бу турдаги ўсимликларнинг донлари 
қолдиқлари манзилгоҳлардаги маданий қатламларидан кўплаб топилган. Бу 
эса деҳқончилик хўжалигига ўтишнинг муҳим босқичи ҳисобланади. 
Олд Осиёнинг бошқа бир ҳудудида Ироқнинг шимолида Загрос тоғларида 
ҳам мана шунга ўхшаш жараёнлар кечган. Бу ердаги палеолит даврига оид 
Шанидар ғор-маконинг юқори қатламидан мил.ав. X-IX минг йилликларга оид 
кичик жамоа аъзолари қиш фаслида яшаган манзилнинг ўрни аниқланган. 
Водийнинг пастроғида Зеви-Чеми-Шанидар макони жойлашган. Бу макон 
загросликларнинг ёз мавсумида истиқомат қиладиган манзилли ҳисобланган. 
Макондан йирик туёқли яввойи ҳайвонлар суяклари ва бошоқли 
ўсимликларнинг дон қолдиқлари аниқланган. Тўпланган кремень (чақмоқтош) 
қуролларнинг кўпчилиги геометрик шакллар (сигмент, трапеция) ҳам да 
тўлиқ ва қисман силлиқланган тош болталар ташкил этади. Жамоа аъзолари 
кўринишдан бўйра ва саватлардан фойдаланганлигини уларнинг лойларда 
қолган излари ташкил этади. Загросдаги мезолит даврига оид бошқа 


ёдгорликлардан Каримшахир ва Теллмелефаатларда яшовчи аҳоли овал 
шаклдаги ертўла уйларда истиқомат қилганликларини кўрсатади.
Эроннинг шимолий-шарки Афғонистон ҳудудларининг мезолит даврига 
хўжалик хусусиятлари ва моддий маданятига кўра боша ҳудудларникидан 
кескин фаркилади. Бу ерларда ўзлаштируви хўжалик шакллари мезолитнинг 
охирларига кадар сакланиб колади. Археологик жиҳатдан ўрганилган бараса 
ёдгорликлар Каспий денгизининг жанубий-шаркида жойлашган бўлиб, 
улардан аникланган тош куролларини сигмент ва трапесия шаклидаги 
мекролитлар ташкил этади. 
Бу ердаги Алитепа ёдгорлигининг мил.ав.10800-8800 йилликларга оид 
маданий катламларидаги тош куроллари мекролит техникасига асослансада, 
уларнинг геометрик шаклдагилари камсиликни ташкил этади. Хўжалигининг 
асосини ўлда яшови туёкли ҳайвонларни ов килиш ташкил этган. Денгиз бўйи 
тюленларни ов килиш билан ҳам шуғулланишган. 

Download 396,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish