74
Одатда электрон почта дастурлари матнларни ASCII кодларида ва иккилик форматда жўнатади. ASCII
коди фақат матнни ѐзиш имконини беради ва миллий шрифтларнинг хусусиятлари туғрисидаги
маълумотларни узатиш имконини бермайди. Иккилик файллар исталган
маълумотларни акс эттириш
имконини беради. Шунинг учун бирга қўшилган ахборотларни (графика ва матн) ва дастурларни узатиш
учун иккилик файллар ишлатилади.
Шуни ҳисобга олиш керакки, мунозараларда иштирок этишда ѐки қайд қилинадиган рўйхатларни
тузишда ахборотларни исталган компьютер тушунадиган ASCII кодларида тузиш керак. Бошқа дастурлар
билан ѐзилган ахборотларни абонетда худди шундай дастур борлигини билган холдагина жўнатиш мумкин.
MIME (Мultipurpose Internet Mail Extension) махсус стандарти - Internet почтасининг кўп мақсадли
мултимедиали кенгайтмаси (юқорида айтиб ўтилган хамма дастурлар томонидан қўллаб-қувватланадиган)
белгили ахборотларга исталган иккилик файлларни,
хатто графикали, аудио ва видеофайлларни хам
киритган холда, қўшиш имконини беради.
Электрон почта бўйича ахборотларни жўнатищда адресда фақат хост-компьютер номинигина эмас,
балки ахборотни олиши керак бўлган абонентнинг номини хам кўрсатиш зарур. Хар бир фойдаланувчи учун
хост-компьютерда электрон почта бўйича ахборотларни олишига ўзининг каталоги очилган бўлиши
мумкин.
Электрон почта адресининг формати қуйидаги кўринишга эга бўлиши керак:
фойдаланувчи номи @ хост-компьютер адреси.
Масалан keei@uzpak.uz, Uzakov_z@rambler.ru, Nosirov_BN@rambler.ru, nosirov_bn@mail15.com ѐки
Bahti1968@mail.ru.
Internetга чиқишга имкони бўлган фойдаланувчи электрон почтани унга шлюзлар ѐрдамида уланган
бошқа тармоқларнинг адреслари бўйича хам жўнатиши мумкин. Бу холда шуни ҳисобга олиш керакки,
турли хил тармоқлар фойдаланувчиларнинг турли хил адреслашни ишлатади. Электрон почта бўйича
ахборотларни бошқа тармоққа узатишда у ерда қабул қилинган адреслар тизимини ишлатиш керак.
Электрон почта бўйича маълумот узатишни ташкил этиш жараѐнлари кетма-кетлиги қуйидагичадир:
• ўзининг хост-компьютери билан алоқа ўрнатиш;
• почтани бошқарадиган дастурни ишга тушириш (масалан, Outlook Express дастурини ишлатиш);
• экраннинг таклифи бўйича олувчининг номини ва
доменли адресини киритиш, «мазмун» сатри
пайдо бўлгандан кейин эса ахборотнинг қисқача мазмунини кўрсатиш керак;
• киритишни клавишаларнинг аниқ бир тўпламини босиш билан (масалан, ALT+S ) тугатиш керак.
Бир неча секунддан кейин сизнинг ахборотингиз кўрсатилган адрес бўйича олувчининг хост-
компьютерига келиб тушади. Сизнинг адресингизга келиб тушган ахборотлар Outlook Express дастури
ойнасининг «Иходящие» папкасига тушади. Бу папкани очиб янги хатларни ўқиб кўришингиз мумкин.
Ахборотлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилган бўлади: ахборотнинг тартиб рақами, жўнатувчи, олинган
сана ва вақт хамда жўнатувчи тўлдирган «мазмун» сатри. Керакли ахборотларни ўқиб чиқиш
учун унинг
тартиб рақамини киритиш керак ѐки жорий ахборот учун оддийгина Enter клавишини босиш керак. Шундай
қилиб, электрон почта кўплаб факсларни ва оддий почтанинг ўрнини босиш қобилиятига эга; электрон
почта оддий почтага нисбатан анча арзонроқдир ва бунда деярли бир зумлик коммуникацияни таъминлайди.
Internet тармоғидан фойдаланувчилар учун қийматлар тўпламларини алмашиш жараѐни: матнли ва
дастурли файллар билан алмашиш хам қизиқиш касб этади. Internet тармоғидаги компьютерлар ўртасида
қийматлар тўпламини кўчириш File Transfer Protocol (FTP) -файлни кўчириш баѐнномаси дастурининг
бошқаруви остида бажарилади. Фойдаланувчи компьютери тармоқда уланган бошқа компьютерларда,
хусусан FTP - серверларда сақланаѐтган кўпгина файлларга ва дастурларга
мурожаат килиш имконига эга
бўлади.
FTP-сервер - бу очиқ мулоқот қилиш учун мўлжалланган файлларни ўз ичига олган компьютердир.
FТР-мижоз дастури қийматларни узатиш баѐнномасини амалга оширибгина қолмасдан, балки FTP-сервер
каталогини кўриб чиқиш учун, файлларни қидириш учун ва қийматларни кўчиришни бошқариш учун
ишлатиладиган буйруқлар тўпламини қўллаб-қувватлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: