Матн муҳаррирлари ва процессорлари



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari
00, 00, 82iqtisodiymatematikmodellarvausullarnasritdinovgpdf, инглиз тили компютер текст, Mukammal xotira [@Elektron kitoblar Uz] , Korrupsiya - taraqqiyot kushandasi!



TOSHKENT IRRIGATSIYA VA MELIORATSIYA INSTITUTINING 
BUXORO FILIALI 
 
«MATEMATIKA VA ANIQ FANLAR» KAFEDRASI 
 
 
Математика ва Аник 
fanidan 
MA’RUZALAR MATNI
МАВЗУ: Информацион жараѐнлар 
 
 
 
 
 
 
 
BUXORO – 2014
 



 
1 МАВЗУ. Информацион жараѐнлар 
Ахборот - сўзи лотинча «informatio» сўзидан келиб чиққан бўлиб тушунтириш, таништириш, баѐн этиш 
деган маънони англатади. 
Ахборотнинг ўзини эса бирор объект, атроф мухитни маълум бўлаги ѐки маълум жараѐн хақидаги, 
аниқмаслик даражасини камайтирадиган белгилар, белгилар (параметрлар), тафсилотлар йўриқлар ва ҳ.қ. 
мажмуаси дейиш мумкин. 
Ўз навбатида хабар ахборотни тасвирлаш формаси бўлиб, у нутқ, матн, тасвир, график, жадвал, 
видеотасвир, товуш ва ҳ.к. кўринишида ифодаланади. 
Умуман, замонавий мазмунда олганда - ахборот бу одамлар орасидаги, одамлар билан жонли ва жонсиз 
табиат, хусусан ЭҲМ орасидаги маълумот алмашинуви бўлиб, кенг маънодаги илмий тушунчадир. 
Информатика - бу инсоният фаолиятининг бир соҳаси бўлиб, у ахборотни ҳосил қилиш, сақлаш ва 
компьютер ѐрдамида уларни қайта ишлаш, шу билан бир қаторда тадбиқ муҳити билан ўзаро боғлиқ бўлган 
жараѐнларнинг алоқадорликларини ўз ичига оладиган, кўникма ва воситалар тизимидир. 
Информатика атамаси 60 йиллар охирида Францияда вужудга келди. У ахборот (informatique) ва 
автоматика (automatique) сўзларини бирлаштиришдан ҳосил бўлиб, «маълумотларни автоматик қайта 
ишлаш» деган маънони билдиради. Инглиз тилида гаплашадиган мамлакатларда компьютер фани Computer 
science деб аталади. 
Мустақил фан сифатида информатика 40 - йиллар охирида техника, биология, ижтимоий ва бошқа 
соҳаларда бошқаришнинг умумий принциплари ҳақидаги - кибернетика фани базасида вужудга келди. 
Информатиканинг асосий вазифаси - ахборотнинг қайта ишлашнинг янги усуллари ва воситаларини 
яратиш, ҳамда уларни амалиѐтда қўллашдан иборатдир. 
Информатика қуйидаги масалаларни ечади: 
 
Ихтиѐрий информацион жараѐнларни текшириш; 
 
Информацион жараѐнларни текшириш натижасида олинган базани қайта ишлаш учун энг янги 
техника технологияларини яратиш ва такомиллаштириш
 
Жамиятнинг барча соҳаларида компьютер техникаси ва технологиясидан 
унумли 
фойдаланишнинг илмий ва инженерлик муаммоларини ечиш. 
Шартли равишда информатикани учта ўзаро боғлиқ қисмга бўлиш мумкин:
 
Аппаратли техника воситаси. 
 
Дастур муҳити. 
 
Алгоритмлар муҳити. 
Информатика кенг маънода инсоният фаолиятининг барча соҳаларида ахборотни компьютер ва 
телекоммуникациялар ѐрдамида қайта ишлаш, сақлаш, узатиш билан боғлиқ бўлган соҳадир. 
Тор маънода информатика 3 қисмдан иборат: техник воситалар, дастурлар ва алгоритм. Шунингдек
информатикани халқ хўжалигининг, фундаментал фаннинг ва тадбиқий фаннинг бир тармоғи деб кўриш 
мумкин. 
Ўз навбатида инсоннинг ихтиѐрий фаолияти доираси, шу билан бирга фаннинг ҳар бир тармоғи, хоҳ 
табиий, хоҳ ижтимоий бўлсин, ундаги ахборот ўзининг махсус томонлари билан тавсифланади. 
Масалан, иқтисодиѐт, юридик, филология ва журналистика ахборотлари ҳақида айтадиган бўлсак, бу шу 
соҳа мутахассисларининг хизмат бурчлари муваффақиятли бажаришлари учун зарур бўлган, доимо 
янгиланиб турувчи билим ва маълумотлар тўплами бўлиб ҳисобланади. 
Хусусан, ахборотнинг энг асосий турларидан бири - иқтисодий ахборот. Унинг фарқли томони шундаки, 
у одамларнинг катта жамоалари билан, ташкилотлар билан, корхоналар ва шу сингари бошқа иқтисодий 
структуралардаги бошқариш жараѐнлари билан боғлиқлигидадир. 
Маълумот ѐки ахборот тарихан моддий ва маънавий бойликлар қаторидаги қадриятлардан бўлиб келган. 
Тинч ҳаѐт даврида хом ашѐни қайта ишлаш, иншоотларни пухта қилиб яратиш, табият инжиқликларига 
бардош бера олишга доир тажриба хулосалари ѐзма ѐки оғиздан - оғизга кўчувчи маълумот, оила, қабила ва 
миллат-элатларни мавқеини белгиловчи манба ва бойлик сифатида қадрланган. Уруш ѐки тахликали 
кунларда эса душман қуролли кучлари, режалари, мудофаа имкониятлари ҳақидаги маълумот ҳаѐт-мамот 
масаласи бўлган. Шу боис маълумотга нисбатан ҳар доим уни сақлаш, тезкорликда узатиш ва тўғри тахлил 
қилиш каби масалалар далзарб бўлиб келган. Масалан, маълумотни қулай ва ишончли сақлаш мақсадида 
қоғоз ихтиро қилинган, тезкорликда ва таъсирчан узатиш учун телеграф телефон, радио, телевидение 
ихтиро қилинган. Тўғри ва тезкор тарзда катта ҳажмдаги маълумотни қайта ишлаш мақсадида эса 
компьютер ихтиро қилинган дейиш мумкин. 
Ишлаб чиқариш кучлари имкониятлари ҳамда фан-техника юқори чўққиларга кўтарилган замонида ҳам 
маълумот ѐки ахборот ўта муҳим аҳамиятга эга товар сифатида намоѐн бўлади. Энди янги маълумот ѐки 
билимларни яратувчи бир қатор мутахассисликлар мавжудки, муайян шахс, ташкилот, тармоқ ҳатто 
давлатлар тақдири ва салоҳияти улардан ўз вақтида олинган сифатли маълумотларга боғлиқ десак муболаға 
бўлмайди. Бу мутахассисларни куч-қудрати бир томондан ўз соҳаларидаги юқори малакаси билан 
белгиланса, иккинчи томондан ҳисоблаш машиналари (компьютерлар) замонавий информацион 



техналогияларни ўзлаштирганликларида намоѐн бўлади. Ҳақиқатан ҳам компьютер, аниқроғи у ва унга 
уланадиган ниҳоятда ва унинг имкониятларини кенгайтирадиган ѐрдамчи қурилмалар мажмуаси, қуйидаги 
тузимга кўра маълумотни қайта ишлайди: ахборот-компьютер-ахборот. 
Кўп ҳолларда компьютерга киритиладиган ахборот билимлар ѐки маълумотлар базаси сифатида намоѐн 
бўлади, унда ҳосил қилинган ахборот эса ўз истеъмолчисига эга бўлган юқори баҳоларга эга товар сифатида 
қадрланади. 
Хулоса қилиб айтганда, бир томондан энг хоридоргир товар янги маълумотни яратиш, қайта ишлаш ва 
узатиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиб етишиш, талабларга бўлган мутахассисларни 
шакллантириш бўлса, иккинчи томондан бу мақсадга эришишда уларга мураббийликни ва шароитларни 
таъминлаш олимларнинг вазифасидир. 
Компьютерлар имкониятлари такомиллашуви ҳамда ишлаб чиқариш ва ҳаѐтни турли соҳаларига 
интенсив тарзда кириб бориши мос фан соҳасини информатика фани предметини бир неча бор тубдан 
янгиланишига олиб келган. Ҳозирги кунда компьютер ва унга мос дастурий таъминот базаси имкониятлари 
бу фанни ўқитишда ҳар бир соҳа мутахассисларига муайян билим ва кўникмалар мажмуасини белгилаш 
имконини беради ва тақозо қилади.

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
axborot texnologiyalari
ta’lim vazirligi
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
o’rta maxsus
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
respublikasi axborot
toshkent davlat
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
таълим вазирлиги
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Ishdan maqsad
Toshkent davlat
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
haqida umumiy
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
covid vaccination
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
vaccination certificate
sertifikat ministry
o’rta ta’lim
pedagogika universiteti
matematika fakulteti
ishlab chiqarish
fanlar fakulteti
moliya instituti
fanining predmeti