Матн муҳаррирлари ва процессорлари


Жамиятни ахборотлаштириш ва илғор ахборот технологиясини жорий этиш зарурияти



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

Жамиятни ахборотлаштириш ва илғор ахборот технологиясини жорий этиш зарурияти 
Ўзбекистонда юзага келган вазият иқтисодиѐтнинг ривожланишини интенсив йўлга ўтказишни, 
ресурсларнинг барча турларидан оқилона фойдаланишни, ишлаб чикаришга тобора такомиллашган мехнат 
қуролларини жорий этишни жуда хам мухим вазифа қилиб қўймоқда. 
Корхоналарни техник жихатдан қайта қуроллантириш, кам чиқитли ва чиқитсиз технологиялардан
илғор конструкцияли материаллардан фойдаланиш дастурларини амалга ошириш асосидагина мехнат 
унумдорлигини ўстириш, махсулот сифатини яхшилаш, ахолининг харид талабини қондириш, илм - фан 
ишлаб чиқариш тармоқларни, айниқса, электроника, асбобсозлик, ҳисоблаш техникаси, алоқа воситалари 
ишлаб чиқаришларини ривожлантириш вазифаси келиб чиқади.
Буларнинг хаммаси ахборотлаштиришнинг улкан имкониятларидан энг самарали фойдаланишни, унинг 
бозор муносабатларига ўтиш давридаги жараѐнларига таъсирини кучайтиришнинг энг долзарб вазифасига 
айлантирмоқда. 
Иқтисодий ахборот - бу ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган соҳалардаги, одамлар 
жамоасидаги ижтимоий - иқтисодий жараѐнларни акс эттирувчи ва уларни бошқариш учун хизмат қилувчи 
маълумотлар тўпламидир.
Ахборотлаштириш замонавий дунѐ тараққиѐтининг энг мухим йўналишларидан бири ҳисобланиб, жахон 
фан техникасининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐт ютуқларини ўзида мужассамлаштиргандир. 
Ахборотлар технологияси иқтисодий масалаларни хал қилишда қуйидаги асосий жараѐнни ўз ичига 
олади: 
1. Ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш. 
2. Ахборотларни узатиш. 
3. Маълумотларни кодлаштириш. 
4. Маълумотларни сақлаш ва йиғиш. 
5. Ахборотларни излаш. 
6. Ахборотни қайта ишлаш, чоп этиш ва ахборотдан фойдаланиш. 
Жараѐн таркиби, уларнинг шаклланиши ва мухим хусусияти кўп жихатдан иқтисодий объектга боғлиқ. 
Ахборотнинг шаклланишидаги асосий жараѐнларнинг бажарилиш хусусиятларини кўриб чиқамиз: 
1. Ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш. Ахборотларни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш хар хил 
иқтисодий объектларда хар хил кечади. Бу жараѐн бошқариш жараѐнлари автоматлаштирилган 
халқ хўжалиги объекти фаолиятини акс этган бошланғич иқтисодий ҳисоботни йиғиш ва 
рўйхатдан ўтказиш, амалга ошириладиган ишлаб чиқариш корхоналари, фирмалар ва 
бошқаларда анча мураккабдир. 
Шу ўринда бошланғич маълумотнинг ишончли, тўлиқ ва замонавий бўлишига катта эътибор берилади. 
Корхонада ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш хар хил хўжалик операцияларини бажариш вақтида 
содир бўлади. (Масалан: тайѐр махсулотларни қабул қилиш, материалларни қабул қилиш, юбориш ва 
бошқалар). Аввал ахборот йиғилади, кейин мустахкамланади. Келтирилган ҳисоботлар, мисол учун, иш 
жойларининг ўзида ишлаб чиқарилган деталлар, брак деталларнинг сони ва бошқалар ҳисоблаш натижасида 
келиб чиқади. Хақиқатдан ахборотни йиғиш учун ўлчаш ишлари, ҳисоб-китоб, материал объектларини 
таққослаш, алохида бажарувчиларнинг вақтинчалик ва сонли характердаги ишларини ҳисоб-китоб қилиш 
кабилар амалга оширилади. 
Ахборотни йиғиш уни рўйхатдан ўтказиш билан бирга олиб борилади. Бошланғич хужжатларга ѐзиш 
асосан қўлда бажарилади, шунинг учун йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш жараѐнлари хозирча мехнат талаб 
этадиган ишлигича қолмоқда. Корхонани бошқаришнинг автоматлаштирилган шароитида асосий эътибор 
ахборотларни рўйхатдан ўтказишнинг техник асосидан фойдаланишга қаратилади. Ахборотларни рўйхатдан 
ўтказишнинг техник асоси уз ичига қуйидагиларни олади: сонли ўлчов операцияларини рўйхатдан ўтказиш, 
ЭҲМ алоқа каналлари орқали ахборотларни йиғиш, узатиш ва бошқалар. 



Иқтисодий ахборотларни узатиш хар хил иқтисодий объектларда турлича амалга оширилади. 
Автоматлаштирилган бошқарув тизимида ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш кўпинча уни қайта 
ишлашдан ажратилган холда олиб борилади. Маълумки, ахборотларни йиғиш ва узатиш иш жойларининг 
ўзида амалга оширилади, уни қайта ишлаш эса - ҳисоб-китоб марказида олиб борилади. 
2. Ахборотларни узатиш. Ахборотларни узатиш турли усуллар билан амалга оширилади, курьер 
ѐрдамида, почта орқали юбориш, транспорт воситалари билан етказиш, узоқ масофаларга алоқа 
каналлари орқали узатиш ва бошқалар.
Узоқ масофага ахборотни алоқа каналлари орқали узатиш вақтни ва харажатни қисқартиради. Уни 
амалга ошириш учун эса турли махсус техник воситалар керак бўлади. Баъзи ахборотларни йиғиш ва 
рўйхатдан ўтказишнинг техник воситалари иш жойларига ўрнатилган датчиклардан олинаѐтган 
ахборотларни йиғиб, ЭҲМга узатади. Бошланғич ахборот пайдо бўлган жойидан узатилгани каби натижавий 
ахборот хам тескари йўналишда узоқ масофага (дистанцион) узатилиши мумкин. Бу холда натижавий 
маълумот хар хил асбобларда акс этади. 
Ахборотларнинг қайта ишлаш марказига алоқа тармоқлари орқали етиб келиши асосан икки усулда 
амалга оширилади: 1) маълумот ташувчиларда 2) бевосита ЭҲМда махсус дастурли ва аппаратли воситалар 
ѐрдамида амалга оширилади. 
Ахборотни узоқ масофага узатиш усули доим ўсиб, ривожланиб бормоқда. Бу усул кўп қиррали 
тармоқлараро тизимда катта ахамиятга эга. Чунки дистанцион узатиш бир бошқарув босқичидан 
иккинчисига ахборотнинг ўтишини тезлаштиради ва маълумотларни қайта ишлашга кетадиган умумий 
вақтни тежайди. 
3. Маълумотларни 
кодлаштириш. Маълумотларни кодлаштириш - бу маълумотларни 
ташувчиларига ахборотни ЭҲМда қабул қилинган кодларда ѐзиш жараѐнидир. 
Бундай ахборотларни кодлаштириш берилган бошланғич хужжатларни магнит дискларга ўтказиш йўли 
билан амалга оширилади, сўнгра ЭҲМга қайта ишлаш учун киритилади.
4. Маълумотларни сақлаш ва йиғиш. Иқтисодий ахборотларни сақлаш ва йиғиш - ахборотлардан 
кўп марта фойдаланиш, ахборотларни доимий қўллаш, бошланғич маълумотларни қайта 
ишлашгача уларни тўплаш каби заруриятларидан келиб чиқади. 
Ахборотларни сақлаш ахборот массивлари кўринишида маълумот ташувчилари орқали амалга 
оширилади. 
5. Ахборотларни излаш. Бу сақланаѐтган ахборотлардан керакли маълумотни танлашдир. 
Ахборотни излаш жараѐни керакли ахборотга тузилган суров (савол) асосида амалга оширилади. 
6. Ахборотларни қайта ишлаш, чоп этиш ва ахборотдан фойдаланиш. ЭҲМда иқтисодий 
ахборотларни қайта ишлаш марказлашган холатда олиб борилади, мини ва макро ЭҲМларда эса, 
бошланғич ахборот хосил бўлган жойнинг ўзида (яъни у ѐки бу бошқарув хизмати 
мутахассисларнинг автоматлаштирилган иш жойлари (АИЖ) нинг ўзида) амалга оширилади. 

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish