Оффшор зўналар ва оффшор фирмалар хуфёна иқтисодий
фаолиятининг дастаги сифатида
Режа:
1. Оффшор фирмалар ва зўналар
2. Оффшор схемалар принциплари.
3. Оффшор зўналарнинг иктисодий фаолияти мохияти, ташкил килинишининг сабаблари ва асосий куринишлари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Оффшор зўналар ва фирмалар Оффшор зўналар ва фирмалар бу – корхоналарнинг алохида ташкилий юридик макомини тавсифловчи терминдир. Бу маком унга солик туловларни максимал даражада тушуришни таъминлайди (куп холларда нолгача). Бундай маком одатда бизнес операцияларини ушбу корхона расмий руйхатдан утган ердаги юрисдикциядан ташкарида утказиш талаби билан богликдир. Факат шундай холда оффшор компанияси уз юрисдикциясидаги соликларнинг барчасидан ёки куп кисмидан озод булади. Конунчилик оффшор компания бошкаруви ва амалдаги офисни кайд этилган худуддан ташкарида булишини таказо этади. Бошкача айтганда, оффшор компанияси куп холларда уз расмий юридикцияси резиденти булиши мумкин эмас.
“Оffshеr” термини биринчи бор Буюк Британияда кулланилган у “киргок ортида” деган маънони билдиради ва бир вактнинг узида “чет элда” деган маънони хам англатади. Юридик нуктаи назаридан оффшор компанияси бошка компания ва корхоналардан фарк килмайди. Яъни у хужалик хукукий муносабатларнинг тенг хукукли субъекти хисобланади ва бошка юридик шахслар билан тенг хамкорлик кила олади. Оффшор компаниясининг бош афзалликлари унинг резидент булмаган макоми билан богликдир. Бу дегани оффшор фирманинг бошкарув ва назорат маркази чет элда жойлашган булади. Оффшор компанияси фаолият бошлаши учун компаниянинг формал атребутлари яхлитлиги етарлидир, яъни компания эгалари, директорлар (одатда улар иктадан кам булмаслиги керак), низом, банкдаги хисоб раками ва кайд этиш хужжатлари комплекти. Оффшор компанияси конунчилиги одатда унинг худудида компаниянинг кайд этилган офиси ва котиби (ёки агенти) жойлашган булишини таказо этади. Чунки бу хокимиятнинг ушбу оффшор компанияси вакили (агенти) билан боглайдиган алохида манзили булади. Бошкача килиб айтганда у бизнес бошкариш учун ишлатилмайди. Хатто оффшор юрисдикцияси худудидаги шартномаларни имзолаш каби факт хам компанияни оффшор макомидан айириши мумкин. Оффшор компанияси хорижда узининг резидент ваколатхоналари ва фирмаларига эга булиши мумкин. Компаниянинг амалдаги офиси хам чет элда булиши мумкин. Бирок куп холларда компания бундай офиссиз иш фаолиятини олиб боради.
Оффшор фирмага эгалик килиш махфийлиги номинал эгалар ва номинал директорлар институти томонидан таъминланади. Кайд этиш хужжатларида риал булмаган эгалар, балки номинал шахслар фамилиялари курсатилади. Номинал эгалар хизматлари, оффшор компаниялари кайд этилиши каби комплекс хизматлар билан шугулланувчи котиблик компаниялари билан таъминланади. Куп холларда оффшор фирма директори унинг эгаси булади. Бирок тез-тез шундай холлар буладики оффшор компания директори номинал шахс булади. Бундан номинал директор факат расман бу амалда фаолият курсатиши келиб чикади. Аникрок айтганда у узига шартномада кузда тутилмаган ишларни олиб бормаслик мажбуриятини олади. Бундай холда компания бошкарувини, компания номидан юридик амаллар юритиш хукуки хакида ишончнома олган компания эгалари ёки вакили малга оширади. Оффшор компанияси кайд этилиши, оффшор фирмалар макомини аникловчи конунчилик базасига эга булган юрисдикциясида булиши мумкин. Коида буйича бу кичик мамлакатлар, коллониал худудлар ва бошка хукукий тузилиши узгача, булган давлатлар киради. Бирок оффшор турига кирувчи фирмалар кайд этилиши факатгина Гибралтар ва МЭН ороли каби одатий кичик, оролларда эмас балки обрулирок мамлакатларда хам булиши мумкин. Купгина Европа мамлакатлари конунчилиги оффшор туридаги бизнес операцияларини олиб боришига йул куйувчи нормалардан иборат.
Хатто айримлари “классик” оффшор принципларидан чекланишларга йул куядилар. хусусан айрим юрисдикциялар каторида соликлардан озод этилган компанияларга хакийкий фаолият олиб борувчи офисга эга булиши рухсат этилади. Масалан обрули булган Швейцария каби мамлакатда хам аник бир фирмаларга улар бу ерда офис ва персоналга эга булсалар хам айрим турдаги оффшор операциялари олиб бориш рухсат этилади (солик йукотишлари бунда тулик йук килинади, ёки куп маротаба туширилади). Оффшор бизнеси методлари ва техналогиялари турли-туман булиб боряпти. Хозирги пайтда оффшор тузилмаларида факатгина корпаратив турдаги корхоналар эмас балки бинеснинг бошка ташкилий хукукий куринишлари хам амалиётда олиб бормокда. Шундай килиб оффшор турига кирувчи фирмаларга тадбиркорлик хамкорлиги шакли мослаштирилди Оффшор бизнесида маъсулияти чекланган компаниялар тез-тез учраб туради. Кафолати буйича чекланган, хамда айрим комбинациялаштирилган шакллари чекланган компаниялар шулардир ихтисослашган оффшор териториялари – “налоговые гавани” оффшор инвесторларига янги имкониятлар ва имтиёзлар яратиб боришга интиладилар. Бу сохада капиталларни жалб этишда етарлича уткир ракобат сезилади. Мамлакатлар каторида “антиоффшор” конунияти хам мавжуддир. Аммо ишонч билан айтиш мумкинки хозирги замон халкаро бизнеснинг мураккаб тизимида оффшор фирмалари учун йирик фаолият майдони коляпти. Оффшор бизнеси тулик динамик холатда ривожланаяпти. Унда хар доим янги иш имкониятлари ва капиталдан фойдаланиш сохалари пайдо булмокда. Улар хар доим Россияли тадбиркорларнинг диккат марказида булиши керак.